ШАРТНОМА
(Экология соҳасидаги нормаларга риоя қилинишини мониторинг (аудит) қилиш тўғрисида
|
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой
Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида” ги, “Экологик аудит тўғрисида”ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли Фармонидан келиб чиққан ҳолда Устав асосида фаолият юритувчи Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли(келгусида “Бажарувчи” деб юритилади) Бошқарув муассиси бўлган ташкилот раҳбарининг лавозими Бошқарув муассиси бўлган ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан ҳамда Устав асосида фаолият юритувчи Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си (келгусида “Буюртмачи” деб юритилади) иккинчи томондан (биргаликда “Тарафлар” деб юритилади) қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:
Шартноманинг предмети
1.1. Мазкур шартномага асосан “Буюртмачи” “Бажарувчига” ўзининг Экология соҳасидаги нормаларга риоя қилинишини мониторинг (аудит) амалга ошириладиган объект номи манзилида жойлашган корхонасини (объектини) экологик жиҳатдан таъминлаш юзасидан топшириқ беради. “Буюртмачи” эса амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда экологик таъминлаш хизматини кўрсатади. Кўрсатиладиган хизматларнинг турлари мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган 1-иловага асосан “Тарафлар” томонидан тасдиқланади.
1.2. Экологик жиҳатдан таъминлаш хизмати Ўзбекистон Республикасининг экологияга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги нормативларга асосан амалга оширилади.
1.3. “Буюртмачи” ва “Бажарувчи”нинг мазкур шартномада белгиланган вазифа ва функциялар бажарилиши учун масъул бўлган ходимлари рўйхати мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган 2-иловага асосан “Тарафлар” томонидан тасдиқланади.
2. Хизматларни кўрсатиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби
2.1. “Бажарувчи” ушбу шартномани тузиш жараёнида “Буюртмачи” нинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳолатини ўрганади. Шунингдек, фаолиятининг экологик жиҳатларини (шу жумладан келгусидаги режалари, мақсадларини) тавсифловчи ҳужжатлар юзасидан дастлабки ўрганишлар ўтказади.
2.2. Дастлабки ўрганишлар жараёнида ташкилотда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ушбу шартномани лозим даражада бажаришга имкон бермайдиган хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, «Бажарувчи» бу ҳақида «Буюртмачи»га ёзма равишда хабар беради. Агар Буюртмачи бундай хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ишларни бажаришдан бош тортса, «Бажарувчи» ушбу хато ва камчиликлар туфайли келгусида юзага келадиган оқибатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
2.3. “Тарафлар” ўртасидаги ҳужжат айланишида фойдаланиладиган маълумотлар, хабарномалар ва ҳисоботлар ўзаро келишилган шакллардан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади. “Тарафлар” ўртасидаги ҳужжатлар айланиши тартиби “Томонлар”нинг келишувига асосан белгиланади.
2.4. Мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилмаган хизматлар тақдим этилиши учун “Буюртмачи” “Бажарувчи”га “шартномада кўрсатилмаган бошқа хизматларни тақдим этиш тўғрисида” ёзма равишда мурожаат (ариза) қилади. Ҳар бир турдаги хизматни кўрсатиш учун алоҳида мурожаат расмийлаштирили лозим. Ушбу мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда “Тарафлар” бажариладиган ишларнинг ҳажми, бажариш муддати ва тўланадиган ҳақ миқдорини ўзаро келишган ҳолда белгилайдилар ҳамда шартномага қўшимча келишув тарзида расмийлаштирадилар.
2.5. Экологик жиҳатдан таъминлаш хизмати фақатгина мазкур шартнома амалда бўлган давр давомида кўрсатилади. Хизматлар шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг кўрсатилмайди.
2.6. “Бажарувчи” мазкур шартномада кўрсатилган хизматларни кўрсатиш мақсадида “Буюртмачи” фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ҳар чоракда ўрганади. Ташкилот фаолиятининг экологик жиҳатларини ўзида ифодаловчи ҳужжатларни ўрганади. “Буюртмачи” ни экологик жиҳатдан таъминлайди ва унга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича давлат органларига мурожаатлар қилиш бўйича маслаҳатлар беради.
2.7. “Бажарувчи” мазкур шартномада белгиланган хизматларни кўрсатиш учун ўз мутахассисларини ажратади ва масъул ижрочиларни белгилайди. Ажратиладиган мутахассислар сони кўрсатиладиган хизматлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
2.8. Шартномада белгиланган хизматларни кўрсатиш мақсадида “Бажарувчи” “Буюртмачи” нинг розилигига асосан учинчи шахсларни ҳам жалб қилиши мумкин. Хизматлар бевосита “Бажарувчи” нинг ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан амалга оширилганлигидан қатъи назар, кўрсатилган хизматлар сифати учун жавобгарлик “Бажарувчи”нинг зиммасида бўлади.
2.9. “Бажарувчи” ой давомида кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмаган ҳолда топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан “Буюртмачи”га топширади. “Буюртмачи” топшириш-қабул қилиш далолатномаси унга топширилганидан сўнг беш кунлик муддатда топшириш-қабул қилиш далолатномасини қабул қилади ёки асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда далолатномани қабул қилишни рад қилади. Далолатнома беш кунлик муддатда асослантирилган сабаблар кўрсатилган ҳолда “Бажарувчи” га қайтарилмаган ҳолатларда у қабул қилинган деб ҳисобланади.
2.10. Шартнома “Буюртмачи”нинг ташаббуси билан бекор қилинганда, шартнома бекор қилинган кундан бошлаб экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органларига ҳисоботларни тақдим этиш мажбурияти ҳам “Буюртмачи”нинг зиммасига ўтади.
3. Хизмат нархлари ва тўловларни амалга ошириш тартиби
3.1. Мазкур шартноманинг 1-иловасида белгиланган ва “Бажарувчи” томонидан кўрсатиладиган ҳизматлар нархи ҳар ойда “Бажарувчи” томонидан кўрсатиладиган ҳизматлар учун ҳар ойда тўланадиган хизмат ҳақи миқдори сўмни ташкил этади.
3.2. “Бажарувчи” томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматлар нархи “Тарафлар” келишувига асосан белгиланади ҳамда қўшимча келишувда кўрсатилади.
3.3. Кўрсатилган хизматларнинг умумий қиймати мазкур шартноманинг 3.1 ҳамда 3.2-бандларига асосан аниқланади ҳамда шартноманинг 2.9-бандига мувофиқ тузилган хизматларни қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан топширилади.
3.4. “Бажарувчи” томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар, мазкур шартноманинг 3.1 бандида кўрсатилган миқдорда амалга оширилади. Бунда биринчи ойдаги тўлов мазкур шартнома имзоланганидан сўнг беш иш кунида, кейинги ойлар учун тўловлар эса эса ҳар ойнинг 10 (ўнинчи) санасига қадар тўлиқ ҳолда амалга оширилади.
3.5. Тўловлар пул маблағларини “Бажарувчи” томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамга ўтказиш (пул кўчириш) йўли билан амалга оширилади.
3.6. Шартнома муддатидан илгари бекор қилинган тақдирда, “Бажарувчи” томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов, шартнома бўйича хизматлар ҳақиқатда кўрсатилган кунгача бўлган давр учун тўлиқ амалга оширилади.
3.7. Агар “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг айби билан илгари кўрсатилган хизматларни такроран бажаришига тўғри келса, “Буюртмачи” ушбу хизмат учун янгидан ҳақ тўлайди.
3.8. “Бажарувчи” “Буюртмачи” билан келишган ҳолда ўзи томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархларини ўзгартириши мумкин.
4. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1.“Бажарувчи” нинг мажбуриятлари:
4.1.1 Мазкур шартномасида белгиланган муддатларга ва бошқа шартларга риоя қилган ҳолда хизматларни кўрсатиш;
4.1.2. “Буюртмачи” нинг фаолиятини экологик жиҳатдан таъминлаш мақсадида унинг корхонаси томонидан экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиб бориш ва натижалари юзасидан назорат қилувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар бериб бориш;
4.1.3. “Буюртмачи” ни у фаолият олиб борадиган соҳалар билан шуғулланиш учун экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги зарур рухсатномаларни олиши кераклиги тўғрисида ўз вақтида ёзма ёки электрон тарзда огоҳлантириш;
4.1.4. “Буюртмачи”ни экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасида йўл қўйиб келинаётган барча хато ва камчиликлар тўғрисида хабардор қилиб бориш;
4.1.5. Хизмат кўрсатиш зуруратига асосан “Буюртмачи” томонидан ички хатловдан ўтказилган ҳолда ўзига топширилган ҳужжатларни тўлиқ (бут) ҳолда сақлаш;
4.1.6. Учинчи шахслар билан “Буюртмачи” номидан муносабатга киришганда унинг манфаатларини ифодалаш ва унинг манфаатларини кўзлаб иш тутиш;
4.1.7. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддатида ҳам, шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ҳам мазкур шартнома предметига оид маълумотларни (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар ва ҳаммага маълум бўлган ҳоллар бундан мустасно) “Буюртмачи”нинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
4.1.8. Кўрсатилган хизматлар юзасидан тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномаларини шартномада белгиланган муддатларда тақдим этиб бориш;
4.1.9. “Буюртмачи” томонидан ўзига тақдим этилган барча ҳужжатларни шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг “Буюртмачи” га тақдим этиш;
4.1.10. Мазкур шартнома бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун масъул бўлган ходимларни шартноманинг 2-иловасига мувофиқ ажратиш;
«Бажарувчи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
4.2. “Буюртмачи” нинг мажбуриятлари:
4.2.1. “Бажарувчи” нинг иш фаолияти учун зарар бўлган ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этиб бориш;
4.2.2. “Бажарувчи” томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ва шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаб бориш;
4.2.3. Шартнома ва унинг иловаларида белгиланган муддатларга, тартибларга ва бошқа шартларга амал қилиб бориш;
4.2.4. “Бажарувчи” томонидан тақдим этилган экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хато ва камчиликларни бартараф қилиш тўғрисидаги тавсияларни ўз вақтида кўриб чиқиш;
4.2.5. Кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифатига таъсир қилиши мумкин бўлган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар тўғрисида “Бажарувчи” ни огоҳлантириб бориш;
4.2.6. “Бажарувчи” томонидан тақдим этилган, хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномаларини белгиланган муддатларда кўриб чиқиш;
4.2.7. “Бажарувчи” мазкур шартнома бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган барча нарсалар билан уни таъминлашга масъул бўлган ходимларни шартноманинг 2-иловасига мувофиқ ажратиш;
«Буюртмачи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари4.3. “Бажарувчи” нинг ҳуқуқлари:
4.3.1. “Буюртмачи”дан иш фаолияти учун зарар бўлган барча ҳужжатларни белгиланган муддатларда олиш;
4.3.2. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ва шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаб борилишини талаб қилиш;
4.3.3. Шартнома шартлари ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини талаб қилиш;
4.3.4. Кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми ва сифатига таъсир қилиши мумкин бўлган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар олиш;
4.3.7. “Буюртмачи”дан мазкур шартномада белгиланган вазифа ва функциялар “Бажарувчи” томонидан бажарилишини ташкил этишга, уни зарурий ҳужжатлар ва бошқа ашёлар билан таъминлашга масъул бўлган ходимлар ажратишини талаб қилиш.
4.3.8. “Буюртмачи” мазкур шартноманинг 3.4. бандида белгиланган шартларга амал қилмаганда, “Бажарувчи” хизмат кўрсатишни тўхтатиб туришга ҳақли. Бунда ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳисоботларни тузиш муддатлари ҳам “Бажарувчи” нинг ҳисоб рақамига тўловлар келиб тушиши кечиккан кунларга мос равишда узаяди.
«Бажарувчи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
4.4. “Буюртмачи” нинг ҳуқуқлари:
4.4.1. Мазкур шартномага асосан “Бажарувчи” томонидан амалга оширилаётган тўғрисида хохлаган пайтида маълумотлар олиш;
4.4.2. “Бажарувчи”дан экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасида йўл қўйиб келинаётган ҳолатлар бўйича маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;
4.4.3. Хизмат кўрсатиш зурурати сабабли “Бажарувчи”га тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа ашёларни шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг қайтарилишини талаб қилиш;
4.4.4. “Бажарувчи” дан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги топшириш-қабул қилиш далолатномалари шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилишини талаб қилиш;
4.4.5. “Бажарувчи” дан мазкур шартнома бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун масъул бўлган ходимларни ажратишни талаб қилиш.
«Буюртмачи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари5.
Тарафларнинг жавобгарлиги
5.1. “Бажарувчи”нинг жавобгарлиги:
“Бажарувчи” қуйидагилар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади:
-Хизмат кўрсатиш зуруратига кўра “Буюртмачи” томонидан ўзига тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ва бут сақламаганлик;
-“Буюртмачи”ни унинг корхонасида аниқланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган хато ва камчиликлар тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаганлик;
-Мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган хизматларни кўрсатмаганлик;
5.2. “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг мазкур шартномага асосан ўзига маълум бўлган сирларига оид маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
5.1.2. “Бажарувчи” ушбу шартнома тузилгунга қадар, шунингдек ушбу шартнома бекор қилингандан кейин “Буюртмачи” томонидан тайёрланган ва масъул давлат органларига юборилган нотўғри ва (ёки) тўлиқ бўлмаган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида тузилган хулосалар учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
5.1.3. “Бажарувчи” қуйидаги ҳолларда давлат органлари ва (ёки) бошқа учинчи шахсларнинг “Буюртмачи”нинг экологик жиҳатдан таъминлаш соҳасидаги ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида келиб чиққан эътирозлари учун жавобгар ҳисобланмайди:
-“Буюртмачи” томонидан экологик жиҳатдан таъминлаш соҳасида хизматларни кўрсатиш учун зарар бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганлиги натижасида, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъул давлат органларига зарур маълумотлар ва ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганда;
-Тегишли давлат органларига тақдим этиш мақсадида “Бажарувчи” томонидан тайёрланган маълумотлар ва ҳужжатлар “Буюртмачи” томонидан ўз вақтида тасдиқланмаганда;
-“Бажарувчи” фойдаланиши учун “Буюртмачи” нинг фаолияти тўғрисида нотўғри ёки ишончсиз маълумотларга асосланган ҳолда тайёрланган ҳужжатлар у томонидан тақдим этилганда.
5.1.4. Мазкур шартномага асосан “Буюртмачи”нинг топшириқларини бажариш, салбий оқибатлар келтириб чиқариши аниқланган ҳолларда “Бажарувчи” бу ҳақида “Буюртмачи”ни огоҳлантиради ҳамда у томонидан бошқа кўрсатмалар берилгунга қадар ишни тўхтатиб туради. Агар “Буюртмачи” “Бажарувчи” нинг ўз вақтида берилган ва асослантирилган огоҳлантиришига қарамасдан, ишни бажариш бўйича кўрсатмаларни ўзгартирмаса ёки салбий оқибатларни бартараф этиш учун зарур бўлган чораларни кўрмаса, “Бажарувчи” шартномани (ёки унинг бир қисмини) бажаришни рад этишга ҳамда етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
5.2. “Буюртмачи”нинг жавобгарлиги:
5.2.1 “Буюртмачи” “Бажарувчи” га тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ишончлилиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.
5.2.2. “Буюртмачи” мазкур шартнома бўйича келишилган хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгардир.
5.2.3. “Буюртмачи” “Бажарувчи”нинг ходимлари мазкур шартнома бўйича келишилган хизматларни кўрсатишлари учун “Буюртмачи” фаолият юритадиган ҳудудларга ўз вақтида ва тўсқинликларсиз киришлари учун шароит яратиб беради.
5.2.4. “Буюртмачи” “Бажарувчи”нинг мазкур шартномага асосан ўзига маълум бўлган сирларига оид маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
5.2.5. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъктларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун “Буюртмачи” ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
5.3. Ушбу Шартномада алоҳида кўрсатилмаган бошқа ҳолларда ҳам “Томонлар” шартнома шартларини лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган доирада жавобгар ҳисобланадилар.
6. Маҳфийлик
6.1. Томонлар мазкур шартноманинг амал қилиш муддати давомида олинган маълумотларнинг махфийлигини сақлаш мажбуриятини оладилар.
6.2. “Бажарувчи” хизмат кўрсатиши билан боғлиқ ҳолда “Буюртмачи”нинг ўзига маълум бўлган тижорат сирларини ҳимоя қилиш усулини Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида” ги Қонунидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда танлайди.
6.3. “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг тижорат сирига оид муълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида техник воситалар ва маъмурий чоралардан фойдаланади.
6.4. “Бажарувчи” мазкур шартнома амал қилиш муддати давомида “Буюртмачи”нинг тижорат сирига оид муълумотларини ҳимоя қилиш ишларини бирор бир сабаб билан тўхтатиб қўйишга ҳақли эмас.
6.5. “Бажарувчи” хизмат кўрсатиш жараёнида “Буюртмачи”нинг тижорат сирига оид маълумотлар ошкор бўлганлиги, ошкор бўлиш хавфи юзага келганлиги, ноқонуний равишда олинганлиги ёки ноқонуний равишда фойдаланилганлиги тўғрисида зудлик билан уни хабардор қилади.
6.6. Тижорат сирини ташкил этувчи маълумот деб ҳисобланмайдиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг мазкур соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига асосан аниқланади.
6.7. “Буюртмачи”нинг оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоқларида мавжуд бўлган, барча учун ошкор бўлган маълумотлари тижорат сири ҳисобланмайди ва “Бажарувчи” томонидан ҳимоя қилинмайди.
7. Низоларни кўриб чиқиш
7.1. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган ва у билан боғлиқ бўлган барча низолар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Томонлар ушбу шартномани бажаришга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш учун зарур бўлган барча чораларни кўришга мажбурлар.
7.2. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар бўйича томонлардан бири судга даъво ариза киритишидан олдин, албатта иккинчи томонга ўз эътирозларини ёзма тарзда тақдим этиши лозим. Иккинчи томон эътирознома келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кунлик муддатда эътирозномага жавоб бермаса ёки эътирозномада келтирилган ҳолатларни қаноатлантиришни қисман ёхуд тўлиқ рад қилса, эътирознома киритган томон судга даъво ариза киритишга ҳақли.
7.3. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар юзасидан “Томонлар” келишувга эришолмаса, мазкур низолар иқтисодий ишлар бўйича Тошкент туманлараро суди томонидан кўриб чиқилади.
Шартноманинг амал қилиш муддати
8.1. Шартнома “Томонлар” имзолаган кундан бошлаб кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана кунига қадар амал қилади. Агар шартноманинг амал қилиш муддати тугашига 30 (ўттиз) календарь кун қолганида, томонларнинг ҳеч бири ушбу шартномани бекор қилиш истагини ёзма равишда билдирмаса, ушбу шартнома узайтириш тартиби сақланиб қолган ҳолда ва худди шу шартларда, яна бир йил муддатга узайтирилган ҳисобланади.
8.2. Томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисида камида 30 (ўттиз) календарь кун олдин бошқа томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда уни бажаришдан бош тортиши ва уни бекор қилиниши мумкин.
8.3. Агар “Буюртмачи” “Бажарувчи”нинг хизматлари учун тўловларни 15 (ўн беш) календарь кундан ортиқ муддатга кечиктирса “Бажарувчи” “Буюртмачи”ни 10 (ўн) календарь кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда шартномани бажаришдан бош тортиши ва уни муддатидан олдин бир томонлама бекор қилиши мумкин.
8.4. Ушбу Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма равишда тузилган ва томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади. Ушбу Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланиб, шартнома билан бир хил юридик кучга эга.
8.5. Ушбу шартнома бўйича “Томонлар” бир-бирига юборадиган ҳужжатлар, уларни юборган томонни аниқлаш имконини берадиган тарзда юборилиши лозим. Электрон кўринишда ёки факсимил орқали юборилган ҳужжатлар, уни олган томон ушбу ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида бошқа томонни хабардор қилгандан кейин қабул қилинган ҳисобланади ва юридик кучга эга бўлади.
8.6. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусҳада тузилиб, тарафларда бир нусҳадан сақланади. Шартноманинг иккала нусхаси ҳам бир хил юридик кучга эга.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ :
|
|