Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Бола парваришлаш таътилдан муддатидан олдин ишга қайтиш тўғрисида буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Буйруқ реквизитлари
Тарафлар

Юклаб олинг

БУЙРУҚ

Буйруқ қабул қилинган сана

Буйруқ рақами

Буйруқ қабул қилинган жой

 

Бола парваришлаш таътилдан муддатидан олдин

ишга қайтиш тўғрисида

 

Меҳнат кодекси 405-моддасига асосан ходимларга фарзанди икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари берилади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти киритилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 405-моддасига мувофиқ,

БУЮРАМАН

 

1. Ходимнинг фамиля, исми, шарифи -Ташкилот номи бўлими Ходимнинг лавозимига берилган бола парваришлаш таътилидан Муддатидан олдин иш бошланадиган санадан унинг аризасига кўра муддатидан олдин вазифасини давом эттиришга руҳсат берилсин.

 

2. Бухгалтерия бўлимига: ходим Ходимнинг фамиля, исми, шарифига тегишли тўловлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

 

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 405-моддаси, Ходимнинг фамиля, исми, шарифининг аризаси.

 

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_________________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

(имзо)

Бола парваришлаш таътилдан муддатидан олдин ишга қайтиш тўғрисида буйруқ