Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Буйруқ реквизитлари
Тарафлар

Юклаб олинг

БУЙРУҚ

Буйруқ қабул қилинган сана

Буйруқ рақами

Буйруқ қабул қилинган жой

 

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида

 

Меҳнат кодекси 241-моддасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади.

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 241, 242-моддаларига мувофиқ,

 

БУЙРУРАМАН

 

 

1. Ходимнинг Ф.И.О.си - Ташкилот номи Ходимнинг лавозимига оилавий шароитини ҳисобга олган ҳолда Иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил бошланадиган санадан бошлаб Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил кунлари миқдорикун муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилсин.

 

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 241, 242-моддалари, Ходимнинг Ф.И.О.сининг аризаси.

 

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_________________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

(имзо)

 

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида буйруқ