КEЛИШУВ
Келишув қабул қилинган сана |
Келишув рақами |
Келишув қабул қилинган жой |
Кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходим учун кафолатларни қўллаш бўйича келишув
Ташкилот номи ташкилотда фаолият юритувчи директор Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. си,кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб юритилади, бир томондан ҳамда фуқаро Ходимнинг Ф.И.О. си,кейинги ўринларда «Ходим» деб юритилади, иккинчи томондан мазкур келишувни қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда – МК) 383-моддасига кўра, иш берувчи ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган ходимга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шартлигини инобатга олади.
2. Ушбу келишувни тузишдан мақсад тарафлар ўртасида МКнинг
385-386-моддаларида белгиланган кафолатларни иккинчи (иккинчи мутахассисликда) таълим олаётган ходим учун қўллашга келишилди.
3. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
иккинчи (иккинчи мутахассисликда) таълимни олаётган ходимга МКнинг 385-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган давомийликда (ундан кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши ҳам мумкин) ўқув таътили беришни;
ўқув таътили дарида иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақлашни;
заруратга кўра, ўртача иш ҳақи сақлаган ҳолда қисқартирилган иш ҳафтаси режимида ишлашни қўллашни.
4. Ходим қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
таълим ташкилотида ўқув лаборатория-имтиҳон сессиялари бошқаланиши ҳақида маълумотномани ўз вақтида иш берувчига тақдим этишни;
таълим ташкилотида сидқидилдан таълим олиш ва ўзлаштиришни;
иш берувчи томонидан қўлланилган кафолатларни суиистеъмол қилмаслик, таълим ташкилотида ўқув ташкил этилмаганда иш жойида бўлишни (бошқа давлат ёки ҳудудда ўқиш даври бундан мустасно);
таълим ташкилотини тамомлагандан сўнг, Ходимнинг иш берувчи олдида бажариши лозим бўлган мажбуриятлари;
мазкур келишув имзолангандан сўнг, иш берувчининг ташаббусига кўра (МКнинг 161-моддаси 4-5-қисмлари бўйича) меҳнат шартномаси бекор қилинганида унга кафолат даврида қўлланилган тўловларни мутаносиб тарзда иш жойи бўйича ташкилотга қайтариш мажбуриятини;
мазкур банднинг бешинчи хатбошисида белгиланган ишлаб бериш мажбуриятини бажармай, меҳнат шартномаси бекор қилинганда кафолатлар қўлланилган барча даврлар учун иш берувчи томонидан тўлаб берилган иш ҳақлари иш жойи бўйича ташкилотга қайтариш мажбуриятини.
5. Мазкур келишув Келишувнинг амал қилиш муддатига қадар амал қилади (ходимнинг талабалар сафидан муддатидан аввал чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно).
6. Таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши билан боғлиқ тўловлар иш берувчи томонидан компенсация қилиб берилмайди.
7. Томонлар келишув шартлари бажарилмаганлиги учун жавобгар ҳисобланадилар.
8. Келишув доирасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни томонлар музокаралар йўли билан бартараф этишади, томонлар келишувга келолмаган ҳолда – улар суд тартибига мувофиқ ҳал этилади.
9. Мазкур келишув бир хил кучга эга бўлган икки нусхада тузилди ва меҳнат шартномасининг ажралмас қисми сифатида унга илова қилинади.