Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Муайян муддатга ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Буйруқ реквизитлари
Тарафлар

Юклаб олинг

БУЙРУҚ

Буйруқ қабул қилинган сана

Буйруқ рақами

Буйруқ қабул қилинган жой

 

Муайян муддатга ишга қабул қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112-моддасида қуйидаги ҳолларда ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузишга йўл қўйилади:

меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;

вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш вақти учун;

табиий шароитлар туфайли иш фақат муайян давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлганда мавсумий ишларни бажариш учун;

иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни (реконструксия қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишлар), шунингдек ишлаб чиқаришни ёки ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик (бир йилгача) кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;

таъсис ҳужжатларига биноан олдиндан белгиланган муддатга ташкил етилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;

ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга ега бўлган, олдиндан белгиланган ишларни бажариш учун қабул қилинадиган шахслар билан;

ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;

меҳнат органлари томонидан вақтинчалик хусусиятга ега бўлган ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;

муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;

Ўзбекистон Республикасига унинг ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда кириб келган чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.

Муддатли меҳнат шартномаси ушбу Кодексга ёки бошқа қонунга мувофиқ ўзга ҳолларда ҳам тузилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111–113-моддаларига мувофиқ,

БУЙУРAМAН

1. Ходимнинг Ф.И.О си - Ташкилот номига Ходимнинг лавозимига муайян муддатга, яъни, Ишнинг бошланиш санасидан Ишнинг тугаш санасига қадар ишга қабул қилинсин.

2. Ходимга иш ҳақи тўловлари меҳнат шартномасига мувофиқ ишбай асосда тўланиши белгилаб қўйилсин.

Aсос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 127, 492-моддалари, Ходимнинг Ф.И.О си билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси.

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

____________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

(имзо)

 

Муайян муддатга ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ