БУЙРУҚ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами |
Буйруқ қабул қилинган жой |
Мутахассис сифатида юбориш тўғрисида
Меҳнат кодексининг 282-моддаси. Ходимлар давлат ва жамоат мажбуриятларини бажарганда бериладиган кафолатли тўловлар
Иш берувчи ходимнинг давлат ва жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда қуйидаги ҳолларда озод етиши шарт:
сайлов ҳуқуқини амалга ошираётганда;
депутатлик вазифаларини, шунингдек ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг вазифаларини бажараётганда;
тиббий-ижтимоий експерт комиссиясининг ишида иштирок етаётганда;
ҳарбий мажбуриятларни бажараётганда;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, експерт, мутахассис, таржимон, холис сифатида чақирилганда;
суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок етаётганда;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва еркинликларига риоя етилиши бўйича комиссия фаолиятида иштирок етганда;
ходим давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб ҳаракатларни амалга оширганда (авариялар, табиий офатлар оқибатларини бартараф етиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш, қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш, шунингдек бошқа ҳолларда);
Ўзбекистон Республикаси қонунида ёки Президентининг фармонлари ва қарорларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-моддасига мувофиқ,
БУЮРАМАН
1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан чиқарилган хат санасидаги “Мутахассис жалб қилиш ҳақида”ги хатини инобатга олиб, Мутахассис сифатида юборилаётган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми Ходимнинг лавозими Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номига мутахассис сифатида юборилсин.
Aсос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-моддаси, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номининг талабнома хати.
Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими (имзо) Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си