Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Олий ўқув юртида таълим олиш муносабати билан таътил бериш тўғрисида буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Буйруқ реквизитлари
Тарафлар

Юклаб олинг

БУЙРУҚ

Буйруқ қабул қилинган сана

Буйруқ рақами

Буйруқ қабул қилинган жой

 

Олий ўқув юртида таълим олиш муносабати билан

таътил бериш тўғрисида

 

Меҳнат кодексининг 384-моддаси. Олий таълим ташкилотларига ўқишга кираётган ходимлар учун кафолатлар

Кириш имтиҳонларида иштирок этишга рухсат берилган ходимларга олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларини топшириш учун камида ўн беш календарь кун муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, таълим ташкилотлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.

385-модда. Кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун;

олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб-ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 384, 385-моддаларига мувофиқ,

 

БУЮРАМАН

 

1. Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмиТашкилот номи Ходимнинг лавозими Олий таълим муассасасининг номи таълим олаётганлиги муносабати билан Ўқув сессиясининг сони сессиясида иштирок этиши учун Ўқув таътили бошланадиган санадан Ўқув таътилининг муддати (календарь кунда) календарь кундан иборат таътил берилсин.

 

2. Мазкур таътил даврида ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинсин.

 

3Ходимнинг ишга чиқиш санаси ходимнинг ишга чиқиш куни сифатида белгилансин.

 

4. Бухгалтерия бўлими Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмига ҳисобот ойи якуни бўйича иш ҳақи ҳисоблашда ходимнинг таътилда бўлган даври учун ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинишини ҳисобга олсин.

 

Асос:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 384, 385-моддалари, Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмининг аризаси, Олий таълим муассасасининг номиининг чақирув хати.

 

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_______________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

(имзо)

 

 

 

Олий ўқув юртида таълим олиш муносабати билан таътил бериш тўғрисида буйруқ