БУЙРУҚ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами |
Буйруқ қабул қилинган жойc |
Штатлар қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида
Меҳнат кодексининг 161-моддаси. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.
Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:
2) технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига мувофиқ,
БУЮРАМАН
1. Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми - Ташкилот номи Ходимнинг лавозими билан тузилган меҳнат шартномаси штатлар қисқарганлиги ва таклиф этилган вазифада ишлашдан рад этганлиги сабабли, Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган санадан 2 ойлик ўртача иш ҳақи тўлаш шарти билан бекор қилинсин.
2. Бухгалтерия бўлимига: ходим Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмига тегишли тўловлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-модда 2-қисми 2-банди, штатлар жадвалидаги ўзгаришлар рўйхати, Касаба уюшмаси қўмитасининг ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш ҳақидаги баённомаси.
Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими |
_______________ |
Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си |
(имзо)