Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Иккиламчи ижарага бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА БEРИШ ШАРТНОМАСИ НАМУНАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисидаги»ги ҳамда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ, келгусида «ИЖАРАГА БEРУВЧИ» деб аталувчи юридик шахс Ижарага берувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли номидан иш юритувчи раҳбари Ижарага берувчи юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва келгусида «ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» деб аталувчи юридик шахс Иккиламчи ижарага олувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли номидан иш юритувчи Иккиламчи ижарага олувчи юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:

 

1. ШАРТНОМАНИНГ ПРEДМEТИ

 

1.1. Шартномага мувофиқ, Ижарачи топширади, Иккиламчи ижарага олувчи эса, ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан қуйидаги мол-мулкни Ижарага бериладиган мол-мулкнинг номи (кейинги ўринларда «Мулк» деб юритилади) вақтинча фойдаланиш учун ижарага олади.

1.2. «Иккиламчи ижарага олувчи» эса мазкур бинодан Ижарага олинган бинодан фойдаланиш мақсади мақсадида фойдаланиши шарт.

 

2. ИЖАРА ҲАҚИНИНГ МИҚДОРИ ВА ТЎЛОВ МУДДАТЛАРИ

 

2.1. Томонларнинг келишувига асосан бир ойлик ижара ҳақи Бир ойлик ижара тўлови миқдори сўм этиб белгиланган.

2.2. Ижара учун тўловлар ҳар ойнинг Ижара тўловини амалга ошириш (тўлаш) муддати санасигача Ижара ҳақини тўлаш усули (нақт пулда, пул кўчириш йўли билан ва ҳоказо) йўли билан амалга оширилади.

2.3. Коммунал хизматлар учун тўловлар Ижарага олувчи ҳисобидан амалга оширилади.

2.4. Заруратга асосан бинони таъмирлаш Ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1.“ИЖАРАГА БEРУВЧИ” нинг ҳуқуқлари:

 

3.1.1. Ижарага берилган мулкларнинг «Иккиламчи ижарага олувчи» томонидан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини, уни озода сақланиши, ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига амал қилинишини кўздан кечириб бориш, далолатнома ёки бошқа ҳужжатлар тузиш;

3.1.2. Ижара ҳақини тегишли муддатларда тўланишини талаб қилиш, «Иккиламчи ижарага олувчи» билан биргаликда ҳисоб китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш.

3.1.3. Шартнома шартларини ўзаро ёки суд орқали тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.

 

2.ИЖАРАГА БEРУВЧИ”нинг мажбуриятлари:

 

3.2.1. Ижарага берилган мулк низосиз эканлиги ва ўзига тегишли эканлигини тегишли ҳужжатлар билан асослаш;

3.2.2. Шартнома тузилганидан сўнг Ижара объектини шартнома тузилганидан сўнг ижара объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали «ИЖАРАГА ОЛУВЧИ»га топшириш;

3.2.3. Ижара объектини сотиши ёки бошқача тарзда бегоналаштириши тўғрисида Ижарага берувчи ижара объектини сотиш ёки бошқача тарзда бегоналаштириши тўғрисида ижарага олувчини маълум қилиш муддати кун олдин «Иккиламчи ижарага олувчи»га маълум қилиш.

 

3. “ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”нинг ҳуқуқлари:

3.3.1. Ижара мулкидан ушбу шартномада белгиланган муддатда ва тегишли мақсадга мувофиқ фойдаланиш;

3.3.2. Шартномани бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш.

 

“ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” нинг мажбуриятлари:

 

3.4.1. Ижара мулкидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;

3.4.2. Мулкдан, асбоб-ускуналар ва инвентардан тегишли равишда фойдаланиш;

3.4.3. Мулк ва унинг ҳудудини озода сақлаши, барча санитар, ёнғинга қарши ва электр энергиядан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;

3.4.4. Ижара мулкининг хавфсизлигини таъминлаш.

3.4.5. Ижара шартномаси муддати тугагач, барча мулкларни «ИЖАРАГА БEРУВЧИ»га тўлиқ равишда топшириш.

3.4.6. «ИЖАРАГА БEРУВЧИ» нинг ёзма розилигисиз ижара мулки билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсларга бермаслик, шунингдек бинони субижарага бермаслик.

 

4. МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

 

4.1. Тарафлар учун ушбу шартномада белгиланмаган жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролик кодекси» ва «Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.

 

5. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БEКОР ҚИЛИШ АСОСЛАРИ

 

5.1. Ушбу шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

5.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда суд тартибида бир томонлама ўзгартирилади ёки бекор қилинади:

Эгалланган мулклардан шартноманинг 1.2. бандида кўрсатилган мақсадларга номувофиқ равишда фойдаланиш ҳоллари аниқланганда;

Мулкларни ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига зид равишда фойдаланилаётганлиги ҳамда хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги аниқланса ва бу ҳолатлар тегишли хизматлар томонидан тузилган далолатнома билан тасдиқланганда ёхуд Қонунда кўрсатилган бошқа ҳолларда.

5.3. Суд қарори асосида.

 

6. ШАРТНОМАНИ КУЧГА КИРИШИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Мазкур шартномада ижара муддати Ижарага бериш шартномаси бошланадиган сана дан Ижара муддати тугайдиган санагача белгиланган муддат давомида юридик кучга эга бўлади.

6.2. Мазкур шартнома икки нусхадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил юридик кучга эга.

6.3. Ушбу шартнома бўйича келиб чиққан низолар тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд тартибида ҳал қилинади.

 

7. ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ

ИЖАРАГА БEРУВЧИ:

Юридик манзили: Ижарага берувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Ижарага берувчининг банк коди

СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами

Ижарага берувчининг телефон рақами

 

ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИ:

Юридик манзили: Иккиламчи ижрага олувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Иккиламчи ижрага олувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Иккиламчи ижрага олувчининг банк коди

СТИР: Иккиламчи ижрага олувчининг СТИР рақами

Иккиламчи ижрага олувчининг телефон рақами

 

 

Иккиламчи ижарага бериш шартномаси