Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ахборот бериш ва маслаҳат-маълумот хизмати кўрсатиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

АХБОРОТ БEРИШ ВА МАСЛАҲАТ-МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Ижрочи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Ижрочи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи Ижрочи ташкилот номидан ҳаракат қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва Буюртмачининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи Буюртмачи номидан ҳаракат қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:

1. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ

1.1. Буюртмачи топшириқ беради, Ижрочи эса, ушбу шартномада белгиланган шартларда ва ҳажмда қуйидагиларни бажаришни ўз зиммасига олади Буюртмачини қизиқтирадиган ахборотнинг мазмуни ва йўналиши бўйича ахборот бериш хизмати кўрсатиш. Маслаҳат, маълумотноманинг мазмуни ва йўналиши бўйича маслаҳат-маълумот бериш хизмати кўрсатиш.

2. ИЖРОЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Ижрочи ахборот беришнинг қуйидаги турдаги хизматларини кўрсатишни ўз зиммасига олади:

Бюллетенларни тузиш ва жўнатиш бўйича:

Буюртмачининг сўровномасини компьютернинг маълумотлар банкига жойлаштириш;

Маълумотлар банкида мавжуд бўлган ахборотга ишлов бериш;

Буюртмачини қизиқтирадиган ахборотни қидириш вариантларини кўриб чиқиш;

Буюртмачини уни қизиқтирадиган ахборотларнинг маълумотлар банкига келиб тушганлиги ҳақида хабардор қилиш.

3. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Буюртмачи мазкур шартноманинг 4-бўлимида назарда тутилган миқдорда ва муддатларда Ижрочининг ишига ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

3.2. Ижрочини шартномани бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан таъминлайди.

3.3. Олинган ахборот, маълумотнома, маслаҳатдан қандай фойдаланганлик тўғрисида Ижрочига (унинг сўровномаси бўйича) маълумот беради.

3.4. Олинган ахборотни Ижрочининг ёзма рухсатисиз бошқа фойдаланувчиларга топширмаслик мажбуриятини олади.

 

4. ИЖРОЧИНИНГ ХИЗМАТЛАРИГА ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРИ ВА ТАРТИБИ

 

4.1. Ушбу шартноманинг 1.1. бандига мувофиқ, Ижрочи томонидан бажарилган ишлар учун Буюртмачи Бажарилган ишлар учун тўланадиган сумма миқдори сўмни бир вақтнинг ўзида пул ўтказиш йўли билан тўлайди.

4.2. Абонентлик хизмати кўрсатиш учун тўланган пул қайтарилмайди.

 

5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА НУСХАЛАРИ

 

5.1. Ушбу шартнома Шартнома тузилган санадан Шартнома амал қиладиган санагача бўлган муддатга тузилган бўлиб, тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

5.2. Шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан, иккинчи тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

5.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади.

6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

6.1. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

6.2. Ушбу шартнома бўйича келиб чиққан низолар тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд тартибида ҳал қилинади.

7. ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ

ИЖРОЧИ:

Юридик манзили: Ижрочи ташкилотнинг юридик манзили

Ҳ/Р: Ижрочи ташкилотнинг ҳисоб рақами

Банк коди Ижрочи ташкилотнинг банк коди

СТИР: Ижрочи ташкилотнинг СТИР рақами

Ижрочи ташкилотнинг телефон рақами

БУЮРТМАЧИ:

Юридик манзили: Буюртмачининг юридик манзили

Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами

Банк коди Буюртмачининг банк коди

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

Буюртмачининг телефон рақами

Ахборот бериш ва маслаҳат-маълумот хизмати кўрсатиш шартномаси