Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Буюртмачи корхонанинг номи номидан фаолият юритувчи жамият раҳбари Буюртмачи корхона раҳбарининг Ф.И.О си кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб аталувчи бир томондан, кейинги ўринларда «Ижрочи» деб аталувчи Ижрочи бўлган шахснинг Ф.И.О си иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар»,алоҳида «Томон» деб аталувчилар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар.
И. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ
1.1. «Ижрочи» «Буюртмачи»нинг топшириғига биноан «Ижрочи» «Буюртмачи»нинг топшириғига биноан бажариши лозим бўлган хизматлар номи хизматларини кўрсатади, «Буюртмачи» эса кўрсатилган хизматлар – ишлар учун шартнома шартларида кўрсатилган тартибда амалдаги қонунчилик бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади.
1.2. Ушбу шартнома Шартноманинг амал қилиш муддатигача амал қилади. Шартнома муддати тугагандан сўнг, эътирозлар мавжуд бўлмаса, амалдаги Шартнома чекланмаган муддатга Томонлар томонидан узайтирилган деб тан олинади;
1.4. Шартнома шартлари фақат Ўзбекистон Республикасида амал қилади.
ИИ. ШАРТНОМА НАРХИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
2.1. Барча тўловлар ушбу Шартнома бўйича Томонлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – «сўм»да амалга оширилади ва Томонларнинг банк карталарига ўтказма орқали амалга оширилади.
2.2. Ҳар ойнинг ҳисобот давридан кейинги ойнинг Тарафлар ўртасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш санаси санасидан кечиктирмай, Томонлар ўтган ой учун Тизимдан олинган ҳисоботга кўра, солиқларни ушлаб қолган ҳолда ўтказмалар амалга оширилади.
ИИИ. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. «Ижрочи»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
3.1.1. Хизматларни лозим даражада сифатли кўрсатиш;
3.1.2. Хизматларни тўлиқ миқдорда ва ушбу шартнома шартларида ҳамда унга илова тариқасида берилган ҳужжатларда кўрсатилган муддатда кўрсатиш ёки бажариш;
3.1.3. «Буюртмачи» хизматлар кўрсатиш жараёнида кўрсатилган хизматлар натижасининг сифати ёмонлашувига олиб келган ва ушбу шартнома шартларидан чекинишга йўл қўйган бўлса, «Ижрочи»нинг талабига кўра барча аниқланган камчиликларни бир ой давомида ёки камчиликлар бартараф этилгунга қадар ўз ҳисобидан бажариш;
3.1.4. «Буюртмачи» томонидан белгилаб берилган ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган хизматларни шахсан ўзи кўрсатиш (бажариш);
3.2. «Буюртмачи»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
3.2.1. «Ижрочи» томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;
3.2.2. Хизматларни тўлиқ миқдорда ва сифатли кўрсатилишини талаб қилиш;
ИВ. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. «Буюртмачи» ушбу шартномада келишилган муддатдан кейин ҳисоб-китобларни амалга оширмаса ёки рағбатлантиришлар билан таъминламаса «Ижрочи» суд орқали ундириш ҳуқуқига эга.
4.2. «Буюртмачи» қуйидаги ҳолларда, яъни мазкур шартнома бўйича «Ижрочи»нинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда жавобгар бўлмайди.
4.3. Етказилган зарарларини қоплаш ва неустойка тўлаш Тарафларни ўзларига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарилишидан озод қилмайди.
4.4. Тарафларнинг ушбу шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилади.
В. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
5.1. Ушбу шартномани бажариш чоғида ва бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган низолар ҳамда келишмовчиликлар Тарафлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаган тақдирда Тарафлар келишмовчиликларни судгача тартибга солишнинг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиботини амалга оширганларидан сўнг уларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишлилик ҳамда тааллуқлилиги бўйича Судга мурожаат этилади.
ВИ. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР ВА ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
6.1. Мазкур шартномани ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда меҳнат тўғрисида қонунчиликдан келиб чиқадиган муносабатлар татбиқ этилмайди.
6.2. «Ижрочи» томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда «Бюртмачи»нинг талабига асосан шартнома муддатидан олдин бир томонлама бекор қилинади.
6.3. «Ижрочи» томонидан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ёзма равишда мурожаат этиш йўли билан амалга оширилади. Бунда шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилган ёхуд мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, унинг бажариб бўлмаслик сабаблари кўрсатилиши шарт. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш сабаблари Тарафлар иштирокида кўриб чиқилади ва тегишли тартибда расмийлаштирилади. Шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган бўлса, шартнома муддатидан олдин бекор қилинишига йўл қўйилади. Агар, шартнома бўйича мажбуриятлар тарафларнинг бири томонидан бажарилмаган бўлса, уни тўлиқ бажарилиши бўйича тегишли чоралар кўрилади ва ушбу ҳолат бўйича келишувга эришилмаган тақдирда шартноманинг В бўлимида назарда тутилган йўналишда ҳал қилинади.
6.4. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин тарафлар ўртасидаги мажбуриятларнинг бажарилиши ўз-ўзидан тўхтатилади. Бунда тарафларнинг ёзма равишдаги розиликлари талаб этилмайди.
6.5. Ушбу хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартнома ҳисобланиб, унинг бажарилиши тартиби Меҳнат кодекси ва қонунчилигидаги нормаларга, шунингдек, муносабатларга татбиқ этилмайди.
6.6. Мазкур шартнома бўйича иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.
6.7. Ушбу шартнома икки нусхада тузилиб, иккала нусха бир хил кучга эга ва ҳар бир Тарафда ушбу шартноманинг бир нусхаси сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ ВА МАНЗИЛЛАРИ
БУЮРТМАЧИ: Юридик манзили: Буюртмачи корхонанинг юридик манзили Ҳ/Р: Буюртмачи корхонанинг ҳисоб рақами Банк коди Буюртмачи корхонанинг банк коди СТИР:Буюртмачи корхонанинг СТИР рақами Буюртмачи билан боғланиш учун телефон рақами Муҳр ўрни |
ИЖРОЧИ: Жисмоний шахснинг манзили: Ижрочи жисмоний шахснинг яшаш манзили Паспорт маълумотлари Ижрочи жисмоний шахснинг паспорт маълумоти Жисмоний шахснинг ИНН рақами: Ижрочининг ИНН рақами Ижрочининг телефон рақами Имзо |