Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Баҳоловчиларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

БАҲОЛОВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Суғурта компаниясининг номи Суғурта Компанияси,кейинги ўринларда Суғурталовчи деб номланувчи, Суғурта компаниясига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи раҳбари Суғурта компанияси раҳбари Ф.И.О бир томондан ва қуйида Суғурта қилдирувчи деб юритиладиган, Суғурта қилдирувчининг Ф.И.О иккинчи томондан, биргаликда ТОМОНЛАР, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

ШАРТНОМА ПРEДМEТИ

1.1. Баҳоловчиларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш Қоидалари (кейинги ўринларда – «Суғурта қоидалари») ва мазкур Шартномада назарда тутилган шартлар, истисно ва иловаларига мувофиқ, Суғурталовчи Шартномада назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида учинчи шахсларга етказилган зарарни Шартномада келишилган суғурта суммаси доирасида қоплаш мажбуриятини олади.

1.2. Суғурталовчи мазкур Шартнома бўйича Суғурта қилдирувчининг касбий жавобгарлигини мазкур Шартноманинг 3-бўлимида келишилган хавфлардан суғуртага қабул қилади.

1.3. Суғурта қилдирувчи мазкур Шартнома бўйича Суғурталовчига суғурта мукофотини тўлиқ ва ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади.

1.4. Суғурта суммаси, франшиза ва суғурта мукофоти миқдори мазкур Шартноманинг 4-бўлимида келтириб ўтилган.

СУҒУРТА ОБЪЕКТЛАРИ ВА СУБЪЕКТЛАРИ

2.1. Суғурта қилдирувчининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Суғурта қилдирувчи баҳоловчи касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида Суғурта қилдирувчи баҳоловчи касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келувчи суғурта ҳодисалари номи суғурта объекти ҳисобланади.

2.2. Суғурта субъектлари бўлиб, Суғурталовчи ҳамда Шартномада Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи сифатида кўрсатилган шахслар ҳисобланади.

2.3. Суғурта ҳимояси суғурта ҳодисаси юз бериши оқибатида учинчи шахсларга етказилган ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши зарур бўлган зарарни қоплаш бўйича талабларини қондиришни ўз ичига олади.

2.4. Суғурта ҳимояси Суғурта қилдирувчининг ходими ўз меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариш жараёнида етказган зарарни қоплашга нисбатан татбиқ этилади.

Суғурта қилдирувчининг ходимлари деб меҳнат шартномаси (контракт) асосида фаолият юритувчи фуқаролар, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи фуқаролар эътироф этилади, башарти улар бунда Суғурта қилдирувчининг топшириғига биноан ва унинг назорати остида ҳаракат қилган ёки ҳаракат қилиши лозим бўлган бўлса.

2.5. Сугʼурта ҳимояси мулкий зарарни қоплашга нисбатан татбиқ этилади.

СУҒУРТА СУММАСИ ВА СУҒУРТА МУКОФОТИ

3.1. Суғурталовчи Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилиши учун жавобгар бўлган миқдордаги пул маблағлари Суғурта суммаси ҳисобланади.

Мазкур Шартнома бўйича суғурта суммаси Шартнома бўйича суғурта суммаси миқдори сўм миқдорида белгиланади. Мазкур сумма ушбу Шартномада назарда тутилган ва унинг амал қилиш даврида юз берган барча суғурта ҳодисалари бўйича Суғурталовчининг ягона жавобгарлик лимити ҳисобланади.

3.2. Суғурта мукофоти бир йўла тўловни амалга ошириш йўли билан тўланади.

3.3. Суғурта мукофоти тўланган кун деб, Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига пул келиб тушган кун (суғурта мукофоти нақдсиз пул кўринишида) ёки суғурта мукофоти Суғурталовчи кассасига ёки унинг вакилига нақд пул кўринишида тўланган кун ҳисобланади.

3.4. Суғурта шартномасининг амал қилиш даврида Суғурта қилдирувчи хавф даражасининг барча ўзгаришлари тўғрисида хавф даражасида ўзгариш юз берган санадан эътиборан ўн (10) иш куни ичида Суғурталовчига ёзма равишда хабар бериши шарт. Агар хавф даражасининг ошиши суғурта мукофоти миқдорини оширишни талаб қилса, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига тегишли хабарномани ёки суғурта Шартномасига қўшимча ўзгаришни қўшимча суғурта мукофоти ҳисоби билан бирга жўнатади. Агар қўшимча суғурта мукофотга хабарнома олинган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни давомида Суғурта қилдирувчи уни тўласа, суғурта Шартномасининг тегишли ўзгартиришлари қабул қилинган, хавф даражасининг ошиши – қўшимча мукофот тўланган пайтдан суғурталанган ҳисобланади. Акс ҳолда хавф даражасининг ошиши суғурталанмаган ҳисобланади.

ШАРТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ

4.1. Суғурталовчи суғурта мукофоти (ёки унинг биринчи қисми) унинг банк ҳисоб рақамига келиб тушган ёки суғурта мукофоти (ёки унинг биринчи қисми) Суғурталовчининг кассасига нақд пул кўринишида тўланган санадан бошлаб Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича жавобгарлиги кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисини расмийлаштиради ва Суғурта қилдирувчига тақдим этади. Шартнома (полис) йўқолган тақдирда, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг ёзма аризасига биноан, белгиланган тартибда Шартнома(полис)нинг дубликатини беради, шундан сўнг Шартнома(полис)нинг йўқолган нусхаси ҳақиқий эмас деб топилади.

4.2. Суғурталовчининг мазкур Шартнома бўйича жавобгарлиги Шартноманинг амал қилиш даврида Суғурта қилдирувчининг профессионал фаолиятига нисбатан татбиқ этилади ва Суғурта қилдирувчи билан унинг мижози ўртасида ушбу Шартноманинг амал қилиш даврида, баҳолаш хизматларини кўрсатиш шартномаси имзоланган санадан эътиборан Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ҳақиқий ҳисобланади.

5. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1. Суғурталовчининг мажбуриятлари:

5.1.1. Суғурта қилдирувчини Суғурта қоидалари билан таништириш;

5.1.2. Суғурта ҳодисаси деб эътироф этилган ҳолат бўйича Суғурта шартномаси(полис)да келишилган муддат ичида суғурта суммаси ва жавобгарлик лимитлари доирасида суғурта товони тўлашни ўз вақтида амалга ошириш;

5.1.3. Суғурта товонини тўлаш рад этилган тақдирда, Суғурталовчи бу ҳақда Суғурта қилдирувчига ёзма равишда, рад этиш сабабларини асослаган ҳолда, Суғурта қилдирувчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида мурожаат қилган кунидан 15 (ўн беш) тақвим кунидан кечикмаган муддатда хабар бериши шарт. Суғурта қилдирувчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида мурожаат қилган кун Суғурталовчи томонидан тўловни амалга ошириш ёки уни рад қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тақдим этилган кун ҳисобланади;

5.1.4. Суғурта қилдирувчи ва унинг мулкий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмаслик, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

5.1.5. Суғурталовчи Суғурта қилдирувчидан суғурта қоидалари ва мазкур Шартномада назарда тутилмаган маълумотлар (ҳужжатлар)ни талаб қилишга ҳақли эмас.

5.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари:

5.2.1. суғурта мукофотини мазкур Шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлаш;

5.2.2. Суғурта шартномасини тузаётганда Суғурталовчига хавф даражасини баҳолаш учун аҳамиятли бўлган ўзига маълум барча ҳолатларни хабар қилиш;

5.2.3. учинчи шахслар томонидан эътироз ёки даъво келтиришга асос бўлиши мумкин бўлган бехосдан йўл қўйилган касбий хатони аниқлаган тақдирда зарар миқдорини камайтириш учун мумкин бўлган барча чораларни кўриш, ҳодиса ҳужжатли

расмийлаштирилишини таъминлаш ва ҳодиса юз берган санадан эътиборан уч кунлик муддат ичида бу ҳақда Суғурталовчига ҳодиса сабаби, ҳолатлари ва эҳтимол тутилган оқибатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар қилиш. Аризада қуйидаги ахборот мумкин қадар тўлиқ ҳажмда ифодаланиши лозим:

хато ҳаракатларнинг хусусияти ва сабаблари;

кўрилиши мумкин бўлган зарар, ҳодисага дахлдор шахслар, шу жумладан потенциал даъвогарларнинг исмлари ва манзиллари;

касбий хатога йўл қўйилган вақт;

5.2.4. Суғурта қилдирувчига зарарларни қоплаш тўғрисида суд ёки бошқа ваколатли органлар қарори тақдим этилганда, бу ҳақда уч кунлик муддат ичида Суғурталовчига хабар бериш ва унга мазкур ишга тааллуқли барча ҳужжатларни (суд ёки бошқа ваколатли органлар қарори ва суғурта ҳодисаси юз берганини тасдиқловчи барча бошқа юридик ҳужжатларни) тақдим этиш;

5.2.5. талаб қўйилишига олиб келиши мумкин бўлган хатога бирон-бир тарзда сабабчи бўлган барча ёзувлар, ҳужжатлар, асбоб-ускуналарни ўзгартирилмаган ва тузатилмаган ҳолатда сақлаш;

5.2.6. Суғурталовчига хатонинг сабаблари, ҳолатлари ва оқибатлари, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорлари тўғрисида ҳукм чиқариш имконини берадиган мавжуд барча ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш;

5.2.7. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, ушбу Шартнома ва Суғурта қоидаларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

5.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари:

5.3.1. Суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни, шунингдек Суғурта қилдирувчи томонидан Суғурта шартномаси (полис) талаблари ва шартларининг бажарилишини текшириш;

5.3.2. заруратга қараб, ваколатли органларга сўровлар юбориш;

5.3.3. Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси тўғрисида берилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда суғурта товони тўлашни тўхтатиб туриш;

5.3.4. Суғурта қилдирувчи Суғурта шартномаси шартларини бузгани аниқланган тақдирда Суғурта шартномасини бекор қилиш;

5.3.5. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, ушбу Шартнома ва Суғурта қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

5.4. Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқлари:

5.4.1. Суғурталовчини Шартномани бекор қилиши мўлжалланаётган санадан камида 15 (ўн беш) тақвим куни олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Суғурта шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш;

5.4.2. Суғурта шартномаси (полиси) йўқотилган тақдирда унинг дубликатини олиш;

5.4.3. Суғурта қилдирувчининг хоҳиши билан ва Томонларнинг ўзаро келишувига биноан Шартноманинг амал қилиш даврида суғурта суммасини ўзгартириш;

5.4.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, ушбу Шартнома ва Суғурта қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

6. СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ

6.1. Суғурта товонини тўлаш Суғурталовчи томонидан мазкур Суғурта шартномаси (полиси) шартларига мувофиқ 7.2-бандда кўрсатилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

6.2. Суғурта товонини тўлаш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

Суғурта шартномаси (полиси);

Суғурта ҳодисаси тўғрисида ариза;

учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суд ёки бошқа ваколатли органлар қарори; даъво ҳужжатларининг нусхалари.

Зарурат бўлганда Суғурталовчи суғурта ҳодисаси билан боғлиқ маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банклар, тиббиёт муассасаларидан ва суғурта ҳодисаси тўғрисида ахборотга эга бўлган бошқа корхона, ташкилот ва муассасалардан олади, шунингдек суғурта ҳодисасининг юз бериши ҳолатлари ва сабабларини мустақил равишда аниқлашга ҳақли.

6.3. Суғурта товони миқдори суд ёки бошқа ваколатли органлар қарори асосида аниқланади. Суғурта товони Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларида белгиланган миқдорда тўланади, аммо у Суғурта шартномаси (полиси)да белгиланган суғурта суммаси (жавобгарлик лимити)дан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

7. СУБРОГАЦИЯ

7.1. Тўлиқ ёки қисман суғурта товонини тўлаган Суғурталовчига шу сумма доирасида Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи)нинг етказилган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаби ҳуқуқи ўтади.

7.2. Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи) суғурта товонини олгандан сўнг Суғурталовчига регресс талаби ҳуқуқини амалга ошириш учун барча зарурий ҳужжатларни бериши ва барча чораларни кўриши шарт.

7.3. Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз беришига айбдор шахсга нисбатан даъводан ёки унга қўйилган талабларни амалга оширувчи ҳуқуқдан воз кечса, шунингдек, Суғурталовчига регресс талабларни амалга ошириш учун зарурий ҳужжатларни беришдан бош тортса, Суғурталовчи суғурта товонини бутунлай ёки маълум бир қисмини тўлаб беришдан озод қилинади ва ортиқча тўланган суғурта товони қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақли.

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича қабул қилган мажбуриятларни бузганлиги учун ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.

8.2. Суғурта қилдирувчи ушбу суғурта Шартномасида кўрсатилган муддатларда суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш учун жавобгар.

БОШҚА ШАРТЛАР

9.1. Томонлар ўртасида барча пуллик ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

9.2. Ушбу Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек Шартномани бекор қилиш ёки унинг тугатилиши ёзма равишда расмийлаштирилиши лозим.

9.3. Ушбу Шартнома Суғурта қилдирувчи суғурта қоидалари билан тўлиқ танишиб чиққанидан кейин тузилган.

9.4. Томонлар Шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда юзага келадиган низолар Томонларнинг музокаралари йўли билан ҳал этилади, келишувга эришишнинг иложи бўлмаган ҳолда эса, низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли судида ёки Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида кўриб чиқилади.

9.5. Ушбу Шартнома ҳар бир томонда биттадан сақланувчи ва тенг юридик кучга эга иккита бир хил нусхаларда тузилган.

ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ, БАНК РEКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

СУҒУРТАЛОВЧИ:

Юридик манзили: Суғурта компаниясининг юридик манзили

Ҳ/Р:Суғурта компаниясининг ҳисоб рақами

Банк коди Суғурта компаниясининг банк коди

СТИР:Суғурта компаниясининг СТИР рақами

Суғурта компанияси билан боғланиш учун телефон рақами

Раҳбар имзоси

 

Муҳр ўрни

СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИ:

Манзили: Суғурта қилдирувчининг манзили

ИНН:Суғурта қилдирувчининг ИНН рақами

Суғурта қилдирувчининг телефон рақами

 

 

Суғурта қилдирувчи имзоси

 

 

Баҳоловчиларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича шартнома