Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

ГАРОВГА ҚЎЙИЛАЁТГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ КОМПЛEКС СУҒУРТАЛАШ ШАРТНОМАСИ

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

ГАРОВГА ҚЎЙИЛАЁТГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ КОМПЛEКС СУҒУРТАЛАШ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Суғурталовчининг номи кейинги ўринларда «суғурталовчи» деб аталувчи суғурта компанияси номидан Суғурталовчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат; асосида фаолият юритувчи раҳбари Суғурталовчининг раҳбари Ф.И.О си бир тарафдан, кейинги ўринларда «суғурта қилдирувчи» деб аталувчи Суғурта қилдирувчи ташкилотнинг номиномидан Суғурта қилдирувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи Суғурта қилдирувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О,иккинчи тарафдан ушбу гаровга қўйилаётган транспорт воситаларини комплекс суғурталаш шартномасини қуйидагилар ҳақида туздилар:

1. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ

1.1. Суғурта мукофоти ушбу суғурта шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўланиши шарти билан суғурталовчи суғурта шартномасида ҳамда ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловалар, қўшимча келишувлар, аризада келтирилган шартларга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчига ва (ёки) гаровга қўювчига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахсга суғурта товонини белгиланган тартибда ва ҳажмда тўлаш мажбуриятини олади.

2. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

2.1. Суғурта ҳодисаси бўлиб:

а) суғурта муддатида суғурта ҳудудида транспорт воситаси ва (ёки) қўшимча жиҳозларнинг қуйидаги суғурта қалтисликлари ёки шикастланиши ҳисобланади. Суғурта ҳодисаларининг номи ва турлари

б) суғурта муддатида суғурта ҳудудида транспорт воситасидан фойдаланилаётганда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчи ва (ёки) ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ҳисобланади;

в) суғурта муддатида суғурта ҳудудида транспорт воситаси билан бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида ҳайдовчи ва (ёки) йўловчи ҳаёти ёки соғлиғига зарар етиши ҳисобланади.

2.2. Суғурта объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, транспорт воситасининг ҳамда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлиги юзага келганда, шунингдек ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етганда пул маблағларининг асралиши билан боғлиқ суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг мулкий манфаатлари ҳисобланади.

3. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

3.1. Ушбу шартнома бўйича битта транспорт воситасининг суғурта пули Ушбу шартнома бўйича битта транспорт воситасининг суғурта пули миқдори сўмни ташкил қилади.

3.2. Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти миқдори сўмни ташкил қилади.

5.6. Ушбу суғурта шартномаси бўйича барча ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

4. ШАРТНОМАНИ КУЧГА КИРИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

4.1. Ушбу суғурта шартномаси, қайси вазият биринчи юзага келишига қараб, томонлар ўртасида имзоланган вақтдан ёки суғурта мукофоти ёки биринчи бадали тўланган пайтда кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддатигача амалда бўлади.

4.2. Суғурталовчининг суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта товонини тўлаш мажбурияти суғурталовчи ёки суғурта агентига суғурта мукофоти тўланган фурсатдан бошлаб кучга киради.

 

5. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИНГ БEКОР ҚИЛИНИШИ

5.1. Суғурта шартномасининг амал қилиши суғурта қилдирувчининг ва (ёки) наф олувчининг ёзма аризасига кўра Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.

 

6. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Суғурталовчининг мажбуриятлари:

а) суғурта қилдирувчини суғурта шартлари билан таништириши;

б) суғурта қилдирувчига суғурта полисини суғурта шартномасида келишилган суғурта мукофоти ёки унинг биринчи

(навбатдаги) қисми тўлангандан кейин тақдим этиши;

в) суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчи ва (ёки) гаровга қўювчига ушбу суғурта шартномаси билан белгиланган тартиб ва муддатда суғурта товони тўловини амалга ошириши;

г) суғурта қилдирувчи ва наф олувчини суғурта товони тўлови рад этилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ёзма шаклда хабардор қилиши;

д) суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурта қилдирувчи ва наф олувчидан олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, суғурталовчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат идораларига ахборот тақдим этиши шарт бўлган ҳолатлар ёки ахборотни ошкор қилиш учун унинг эгасидан ёзма рухсат олинган ҳолатлар бундан мустасно.

6.2. Суғурталовчининг ҳуқуқлари:

а) суғурта қилдирувчи ва наф олувчидан суғурта шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишини талаб қилиши;

б) суғурта қилдирувчи ёлғон маълумотларни хабар қилса, суғурта шартномаси ҳақиқий эмас деб топилишини ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилишини талаб қилиши. Суғурта қилдирувчи ёлғон хабар қилинган тафсилотлар бартараф бўлган бўлса, суғурталовчи суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топилишини талаб қилишга ҳақли эмас;

6.3. Суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг мажбуриятлари:

а) суғурта шартномасини тузаётганда суғурта ҳодисаси содир бўлиши эҳтимолини аниқлаш учун сезиларли аҳамиятга эга унга маълум барча тафсилотларни хабар қилиши. Сезиларли бўлиб суғурта қилдирувчи, наф олувчи ва суғурталовчи томонидан суғурта шартномасида кўрсатилган тафсилотлар ҳисобланади;

б) суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаши.

6.4. Суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг ҳуқуқлари:

а) суғурта муддати мобайнида суғурта масалалари бўйича суғурталовчининг маслаҳатларини олиши;

б) суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчидан суғурта товонини олиши;

в) суғурта ҳодисаси содир бўлганда мустақил текширув ўтказилишини талаб қилиши;

г) транспорт воситасига ўрнатилган қўшимча ускуналарни суғурталаши;

д) қўшимча келишув тузиш йўли билан суғурталовчи билан келишган ҳолда суғурта шартномасига ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиши;

э) суғурталовчи хабардор қилиниши шарти билан шартномани бекор қилиши;

ж) полис йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиши.

7. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.

8. БАҲСЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

8.1. Ушбу суғурта шартномасидан келиб чиқадиган баҳслар, келишмовчиликлар ёки талабларни, шу жумладан унинг ижроси, бузилиши, тўхталиши ёки ҳақиқий эмаслигига тааллуқли масалаларни музокаралар орқали ҳал этишнинг имкони бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

9. БОШҚА ШАРТЛАР

12.1. Суғурта шартномасига барча қўшимчалар ва ўзгаришлар ёзма кўринишда амалга оширилиши шарт.

12.2. Томонларнинг ушбу суғурта шартномасида кўрсатилмаган ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

12.3. Ушбу суғурта шартномаси ҳар бир томон учун бир нусхада тузилди. Барча нусхалар бир хил юридик кучга эга.

10. ТОМОНЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ ВА ЮРИДИК МАНЗИЛИ

СУҒУРТАЛОВЧИ:

Юридик манзили: Суғурталовчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Суғурталовчининг ҳисоб рақами

Банк коди Суғурталовчининг банк коди

СТИР: Суғурталовчининг СТИР рақами

Суғурталовчи билан боғланиш учун телефон рақами

 

СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИ:

Юридик манзили: Суғурта қилдирувчининг манзили

Ҳ/Р: Суғурта қилдирувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Суғурта қилдирувчининг банк коди

СТИР: Суғурта қилдирувчининг СТИР рақами

Суғурта қилдирувчи билан боғланиш учун телефон рақам

 

ГАРОВГА ҚЎЙИЛАЁТГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ КОМПЛEКС СУҒУРТАЛАШ ШАРТНОМАСИ