ФEРМEР ХЎЖАЛИКЛАРИГА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ (ИШЛАРНИ БАЖАРИШ) ШАРТНОМАСИ НАМУНАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Хўжалик ташкилотининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли асосида иш кўрувчи, кейинчалик “Хўжалик” деб юритилувчи номидан фермер Хўжаликка шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат хўжалиги бошлиғи Хўжалик ташкилоти раҳбари лавозими ва Ф.И.О бир томондан ва Бажарувчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли асосида иш коʼрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи Бажарувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат номидан иш кўрувчи Бажарувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ
1.1. Мазкур шартнома бўйича Бажарувчи Хўжаликка Бажарувчи томонидан кўрсатиладиган хизматлар номи (кейинги ўринларда – «Хизматлар» деб юритилади) етказиб бериш, Хўжалик ушбу Хизматларни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2. ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
2.1. Мазкур шартноманинг баҳоси Мазкур шартноманинг баҳоси сўмни ташкил этади.
Етказиб бериладиган Хизматларнинг баҳоси мазкур шартномага иловада коʼрсатилади.
2.2. Хўжалик кўрсатиладиган Хизматлар туркуми суммасининг Олдиндан тўланиши лозим бўлган ҳақ миқдори фоизи фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Коʼрсатилган хизматлар учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин Тарафлар ўртасида узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш муддати кунларда кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.
2.3. Коʼрсатилган Хизматлар учун тўлов Хизматлар учун тўловнинг шакли шаклда ҳисоб-китоб қилинади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Бажарувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
амалдаги стандартлар, техник шартлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотни сотиш;
2.2. Хўжаликнинг мажбуриятлари:
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ва муддатларда авансни, давлат буюртмасига эга бўлмаган бошқа турдаги маҳсулотлар бўйича эса тарафлар келишган миқдорда ва муддатларда тўлаш;
йиғиб олинган маҳсулотларни қабул пунктига олиб чиқиш учун автотранспорт бериш, йиғиб олинган маҳсулот Бажарувчининг транспорти билан олиб чиқилганда маҳсулотни юклаш ва ташиш харажатларини тўлаш;
ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатда Бажарувчидан маҳсулотнинг биринчи навбатда қабул қилинишини таъминлаш. Маҳсулотни сифати ва миқдори бўйича қабул қилишни Маҳсулотни сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш тартибида амалга ошириш;
Бажарувчининг қуйидаги техника воситалари ва материалларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва сотиб олишида ёрдам бериш:
ушбу шартнома билан келишилган баҳода маҳсулот ҳақини тўлаш.
3. ШАРТНОМА СУММАСИ. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
3.1. Ушбу шартноманинг умумий суммаси Мазкур шартноманинг баҳосини ташкил этади.
3.2. Хўжалик топширилаётган маҳсулот ҳақини маҳсулот Хўжаликнинг қабул пунктида миқдори ва сифати бўйича қабул қилинган пайтдан бошлаб Шартноманинг умумий суммаси кун ичида тўлайди. Топширилаётган маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш учун ушбу шартномада назарда тутилган тарзда товар миқдорини аниқлаш, навини аниқлаш, баҳони келишиш, сифатсиз маҳсулотни ажратиш далолатномалари асос бўлиб хизмат қилади.
3.3. Муддатидан олдин, шунингдек шартномада белгиланганидан ортиқ миқдорда топширилаётган маҳсулотлар мазкур шартнома шартлари асосида қабул қилинади.
4. ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Қабул қилиш-топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни қабул қилиш асоссиз рад этилганда Хўжалик Бажарувчига уни етказиб келиш харажатларини ҳам қоплайди.
Бажарувчи маҳсулотни ўз жойида топшириш-қабул қилишга тайёрлаб қўймаган ва бу ҳақда Хўжаликни огоҳлантирмаган бўлса, Хўжалик эса қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, Бажарувчи Хўжаликка транспорт ва транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди.
4.2. Ушбу шартномага мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (Бажарувчига тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов талабномаси акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) Хўжалик Бажарувчига тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда Хўжалик томонидан тўланадиган жарима миқдори фоизи миқдоридаги жаримани ҳамда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня миқдори фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеняни тўлайди.
4.3. Товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштиришдан бош тортганлик ёки нотўғри расмийлаштирганлик учун айбдор тараф иккинчи тарафга ҳар бир товар-транспорт ҳужжатига энг кам ойлик иш ҳақининг Товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштиришдан бош тортганлик ёки нотўғри расмийлаштирганлик учун жарима миқдори миқдорида жарима тўлайди.
4.4. Бажарувчини стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган идиш ва ўраш материаллари билан, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда таъминламаганлиги учун жавобгар бўлади.
4.5. Бажарувчига тарафлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ маҳсулот учун келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқ (асосий ва қўшимча вақт меъёрларидан ортиқча бекор туриш) бекор туриб қолганлиги учун Бажарувчи Хўжалик олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Хўжалик маҳсулотни етказиб келган транспортни маҳсулотни юклаш, унинг сифатини аниқлаш, топшириш – қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш, маҳсулотни тушириш ва қабул қилиш учун белгиланган вақт меъёридан ортиқ бекор туриб қолганлиги учун Бажарувчи олдида худди шундай жавобгар бўлади.
4.6. Бажарувчи ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар улар табиий офатлар ва бошқа ноқулай шароитлар туфайли ёки Хўжаликнинг айби билан содир бўлган бўлса, тегишли асослар ва тегишли ваколатли органнинг хулосаси бўлган тақдирда озод этилади.
4.7. Неустойкани тўлаш тарафларни шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
5. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4-центабрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Бажарувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид келмаган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади. Улар ёзма шаклда тузилган, иккала тараф томонидан имзоланган ва ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинган бўлиши шарт.
5.2. Шартнома юзасидан келиб чиқадиган бошқа низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
5.3. Шартнома бир йилга бир марта тарафлар келишган миқдордаги ва ассортиментдаги маҳсулотга тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб Шартнома амал қилиш муддатигача амал қилади.
5.4. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Бажарувчида, иккинчиси эса Хўжаликда сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ
Хўжалик: |
|
Бажарувчи: |
Юридик манзил:Хўжалик ташкилотининг манзили |
|
Юридик манзил: Бажарувчи ташкилотнинг манзили |
Ҳ/р: Хўжалик ташкилотининг ҳисоб рақами |
|
Ҳ/р: Бажарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
Банк номи: Хўжалик ташкилотининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Банк номи: Бажарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк коди: Хўжалик ташкилотининг ҳисоб рақами жойлашган банкнинг коди |
|
Банк коди: Бажарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банкнинг коди |
СТИР: Хўжалик ташкилотининг СТИР рақами |
|
СТИР: Бажарувчи ташкилотнинг СТИР рақами |
Телефон рақами: Хўжалик ташкилотининг алоқа учун телефон рақами |
|
Телефон рақами: Бажарувчи ташкилотнинг алоқа учун телефон рақами |
|
||
|