МАИШИЙ (И ГУРУҲ АҲОЛИ) ИСТEЪМОЛЧИЛАРГА (ШУНИНГДEК, ТУРАРЖОЙЛАРДАГИ ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАРГА) ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВИ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧАНАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Ушбу шартномани Таъминотчи корхонанинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли,кейинги ўринларда «Таъминотчи» деб юритилувчи раҳбари Таъминотчи корхонанинг раҳбари фамилияси, исми, отасининг исмишахсида бир томондан, ҳамда фуқаро кейинги ўринларда «Истеъмолчи», иккинчи томондан Истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми қуйидагилар ҳақида туздилар:
И. Шартнома предмети
1.1. Сув истеъмоли учун тузилган шартнома йили учун аҳолига ичимлик ва оқова сув хизматини кўрсатиш ушбу шартномага мувофиқ:
1 м3 ичимлик суви учун 1м3 ичимлик суви учун тўланадиган сумма миқдори сўм, 1 м3 оқова сув учун 1м3 оқава суви учун тўланадиган сумма миқдори сўм,
1.2. Таъминотчи Истеъмолчига маиший-хўжалик эҳтиёжлари учун тариф нархларда ичимлик ва оқова сув хизматини кўрсатади.
1.3. Истеъмолчи ўрнатилган муддатлар ичида Таъминотчига кўрсатилган ичимлик ва оқова сув хизмати учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.4. Тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқова сув хизмати кўрсатилиши бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, шунингдек, шартномада бевосита кўрсатиб ўтилмаган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари»га (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади) риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
1.5. Ушбу Шартнома шартлари тураржойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган оилавий корхоналарга нисбатан (ҚҚС билан) ҳам татбиқ этилади.
ИИ. Умумий қоидалар
2.1. Ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланилишига қуйидаги истисно ҳолатларда йўл қўйилади: ирригация суви бўлмаганда, Таъминотчи қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00:00 дан соат 05:00 гача) йўл қўйилади.
2.2. Ичимлик ва оқова сув хизматидан хўжалик-истеъмол, маиший эҳтиёж ва ёнғинларни ўчириш учун фойдаланилади.
2.3. Сувни ҳисобга олиш асбоби Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан текширилган ва тамғаланган бўлиши ва сув ўлчаш тармоғи сув таъминотчи ташкилот томонидан пломбаланиши шарт. Шунингдек, ичимлик ва оқова сувини ҳисобга олиш асбобини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори ва Қоидаларда ўрнатилган тартибга асосан амалга оширилади.
2.4. Ичимлик ва оқова сув хизмати учун тарифлар ўзгарган тақдирда, ўзгариш санасидан қатъи назар, ушбу хизматлар юзасидан Истеъмолчи билан тузилган шартнома ўз кучини сақлаб қолади. Истеъмолчи кўрсатилган хизматлар учун янги тарифлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширади.
2.5. Республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган сув ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ҳамда ўрнатиш тақиқланади.
ИИИ. Ичимлик ва оқова сув хизматини ҳисобга олишва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. Ичимлик ва оқова сув хизмати учун Истеъмолчи томонидан ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари бўйича аниқланиши лозим.
3.2. Истеъмолчининг оқова тизимига чиқариладиган оқова сувлари миқдори ичимлик сув таъминоти тизимидан сарфланган сув миқдорига тенг деб қабул қилинади.
3.3. Марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти мавжуд хонадонларидан чиқадиган оқова сув миқдори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган қарор билан белгиланган коэффициентга кўра (2 коэффициентдан ошмаган ҳолда), маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.
3.4.Истеъмолчи ичимлик ва оқова сув хизмати учун ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича, агар ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича тўловлар амалга оширилади.
Истеъмолчининг ҳисобида етарли миқдорда маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда кейинги ой учун тўлов қонунчиликда белгиланган тартибда тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, бунда ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича, ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича ҳар ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилиши шарт.
3.5. Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун Истеъмолчи кечиктирилган тўловларнинг Истеъмолчи томонидан кечиктирилган тўловлар учун белгиланган пеня миқдори фоизда фоизи миқдорида пеня тўлайди. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
3.6. Таъминотчи сувни ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш муддатларига амал қилмаган тақдирда, ҳисоб-китоб аввалги уч ойдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. Шунингдек, Таъминотчи сувни ҳисобга олиш асбобини қонунчиликда назарда тутилган муддатларга амал қилмагани учун, кечиктирилган ҳар бир кун учун Таъминотчи томонидан кечиктирилганлиги учун белгиланган пеня миқдори фоизда миқдорида пеня тўлайди, лекин унинг миқдори шартнома суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
3.7. Фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган хонадонларда, сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда, ичимлик ва оқова сув хизмати учун тўловлар қонунчиликда кўрсатилган истеъмол нормаларига кўра, белгиланган тарифларга 1,5 орттирилувчи коэффициентини қўллаш йўли билан: бир ва икки хонали уйларда – бир киши ҳисобидан; уч хонали уйларда – икки киши ҳисобидан; тўрт хонали уйларда – уч киши ҳисобидан; беш хонали уйларда – тўрт киши ҳисобидан ва ундан ортиқ хонали уйларда шу тартибда амалга оширилади.
3.8. Ичимлик ва оқова сув хизмати учун тўловлар Истеъмолчининг танлови бўйича чекланмаган равишда, нақд ёки пул ўтказиш (тўлов ҳужжати ёки тўлов топшириқномаси бўйича) орқали пул маблағлари билан, шунингдек, пластик карточкалардан ёки электрон алоқа тизимлари воситасида пул ўтказиш йўли билан ҳам амалга оширилади.
3.9. Истеъмолчи аванс тариқасида ичимлик ва оқова сув хизмати учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлса, истеъмолчи шу вақт мобайнида тарифлар ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этилади.
ИВ. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Истеъмолчининг ҳуқуқлари:
а) Таъминотчидан, ушбу шартнома асосида, ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш хизматларининг узлуксиз амалга оширилишини, ўз ҳаёти ва соғлиғига, мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги (ЎзДСт 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) сифат ва миқдорда ичимлик сув берилишини талаб қилиш;
б) тегишли сифат даражасидаги ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига хизмат кўрсатиш талабларини бажармаганлиги учун Таъминотчидан қонунчиликда ва шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш;
в) Таъминотчидан сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, уларни белгиланган тартибда ва муддатларда назоратдан ўтказишни талаб қилиш;
г) Таъминотчини шартномани бекор қилиш тўғрисида, унинг бекор қилинишидан камида Таъминотчини шартномани бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти ёки оқова сувни чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш;
д) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани шахсан ёки ўз вакили орқали бепул олиш;
э) Таъминотчидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш;
й) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш бўйича хизматлар кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида Таъминотчидан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
ж) «Санитария-эпидемиология хизмати» органлари томонидан тасдиқланган амалдаги стандартларга жавоб берадиган сифатли ичимлик сув билан таъминланмаганлик (сифатсиз ичимлик сув мавжудлиги аниқланган даврдан у тегишли даражага олиб келинган вақт) учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш.
4.2. Истеъмолчининг мажбуриятлари:
а) шартнома шартларини бажариш;
б) Истеъмолчи ҳудудида мавжуд тармоқлар, қурилма ҳамда ўлчаш асбоблари ва унинг пломбасининг бутлигини назорат қилиш ҳамда ичимлик сув, канализация тармоқлари ва қурилмалари устида бирон-бир иншоотларни қуришга йўл қўймаслик;
в) сувни ҳисобга олиш асбобларида яққол кўриниб турган носозликлар аниқланганда Таъминотчининг (элетрон почта, алоқа почталари) ягона «Cалл-маркази»га қўнғироқ қилган ҳолда Таъминотчига хабар бериш;
д) Истеъмолчи ҳудудида жойлашган ичимлик сув ва канализация тармоқларида олиб бориладиган барча турдаги ишларни бажаришга бегона шахсларни киритмаслик;
э) Авария ҳолатларини бартараф этиш, ичимлик сув ва канализация тармоқларидаги аварияли участкаларни тиклаш юзасидан шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларида сутканинг исталган вақтида ҳамда бошқа ҳолатларда маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 га қадар вақтларда таъминотчининг масъул ходими хизмат гувоҳномасини кўрсатган тақдирда сувни ҳисобга олиш ускунаси ҳамда сув ва канализация тармоқларини назоратдан ўтказилишини таъминлаш;
й) Ҳар ойда камида бир маротаба Таъминотчининг хизмат гувоҳномасига эга масъул ходимига сувни ҳисобга олиш асбобини текшириши (кўздан кечириши) учун имконият яратиб бериш;
ж) Уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. Истеъмолчи ўзи яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар ҳисобига) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай Таъминотчини ёзма равишда унинг электрон манзили орқали ёки Таъминотчи жойлашган манзилга борган ҳолда огоҳлантириши лозим. Бунда Истеъмолчи, Таъминотчи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ва уйнинг асосий эгаси томонидан уч томонлама далолатнома тузилади.
4.3. Таъминотчининг ҳуқуқлари:
а) Таъминотчи, Истеъмолчини 7 кун аввал ёзма равишда ёки истеъмолчини телефон рақамига овозли қўнғироқ ёки қисқа хабар хизмати (смс) орқали огоҳлантирган ҳолда, қуйидаги ҳолатларда сувни узатиш ва оқова сувларни қабул қилишни тўлиқ ва қисман тўхтатиши мумкин:
а.а) Таъминотчи мансабдор шахси Истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш узели, ичимлик сув ва канализация тармоқлари, қурилмалари ва иншоотларини назорат қилиш ҳамда сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини қайд этиш, пломбаларни ўрнатиш мақсадида кўздан кечириш, Таъминотчи нарядлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун келганда Истеъмолчи томонидан асоссиз равишда киритилмаганда;
а.б) Таъминотчи томонидан Истеъмолчи уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ва қурилмаларида режали-огоҳлантириш тарзида таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ишлари ўтказилганда, шунингдек янги абонентларни улаш ишлари амалга оширилганда;
а.в) Истеъмолчи томонидан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда;
а.г) Истеъмолчи томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда.
б) Таъминотчи қуйидаги ҳолатларда олдиндан хабар қилмасдан сув узатишни тўлиқ ёки қисман тўхтатишга ҳақли:
б.а) Таъминотчининг электр таъминоти тўхтатилганда;
б.б) табиий офатлар рўй берганда;
б.в) авария ҳолатларида;
б.г) ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда.
4.3.1. Содир бўлиши сабабларидан қатъи назар, аҳоли яшаш пунктларига ёки уларнинг алоҳида ҳудудларига сув узатилиши тўлиқ тўхтатилган тақдирда, Таъминотчи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида аҳолини вақтинчалик сув билан таъминлаш масаласини сув узатиш қайтадан тиклангунгача ҳал этади.
4.4. Таъминотчининг мажбуриятлари:
а) сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб юбориш юзасидан шартнома шартларини бажариш;
б) ичимлик сув ва канализация тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;
в) сув таъминоти узлуксизлигини таъминлаш;
г) тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш. Истеъмолчининг коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари ҳамда қурилмаларининг ҳолатини ва улардан фойдаланилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиришда Истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш;
д) Истеъмолчидаги сувнинг беҳуда оқиб кетиши ва оқилона фойдаланилмаётганлик ҳолатларини аниқлаш, сув бериш ва ундан фойдаланишни қатъий назорат қилиш ва ҳисобга олиш;
э) Истеъмолчига сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларини ўрнатиш, белгиланган тартиб ва муддатларда уларни назоратдан ўтказиб туриш;
й) коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида, иншоотлар ва қурилмаларда нарядсиз ҳамда Таъминотчининг хизмат гувоҳномасисиз бирон-бир иш олиб бораётган шахслар ҳақида ички ишлар органлари ходимларига хабар қилиш;
ж) шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда Истеъмолчига пеня тўлаш;
з) Истеъмолчининг шартнома шартларига риоя этмагани масаласи бўйича суд органларига мурожаат қилиш;
и) ичимлик сув ва канализация тизимида рўй берган бузилишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида уларнинг сабаблари, хизмат кўрсатишдаги тўхталиш муддатлари ва чекланишлар, шунингдек кўрсатилаётган хизмат сифатларининг ўзгариши сабаблари ҳақида Истеъмолчига ахборот бериш;
к) ичимлик сув ва канализация хизматларини кўрсатишда рўй бериши мумкин бўлган режали тўхтатиш ва узилишлар ҳақида Истеъмолчини узилишлар ҳақида огоҳлантириш;
л) ичимлик сувни истеъмол қилишга доир амалдаги ва янги жорий қилинган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан Истеъмолчини хабардор қилиш;
м) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари тарифларидаги ўзгаришлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ёки бошқа алоқа воситалари (Таъминотчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, расмий сайти) ёрдамида Истеъмолчини хабардор қилиш;
н) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотларни Истеъмолчига бепул тақдим этиш;
о) Истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш асбобини ҳар уч ойда камида бир маротаба текшириш (кўздан кечириш) ва бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузиш ва бир нусхасини Истеъмолчига тақдим этиш.
В. Тарафларнинг жавобгарлиги
5.1. Таъминотчи қуйидагилар юзасидан жавоб беради:
а) Истеъмолчини меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга ҳамда ўзаро тузилган шартномага мувофиқ ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сувларни чиқариш;
б) Истеъмолчига меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда қонунчилик асослари ва шартномада кўрсатилган талабларга мувофиқ сифатли ичимлик сув етказиб бериш;
в) Истеъмолчига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларига уланиш учун ўз вақтида, қонуний асосланган техник шартларни тақдим этиш;
г) сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларини ўз вақтида давлат назоратидан ўтказиш, белгиланган муддатларда Истеъмолчидаги сувни ҳисобга олиш асбобларининг ечиб олиниши, ўрнатилиши, кўрсаткичлари назорат қилиниши ва текширув ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш;
д) Истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи, мулкига етказилган моддий ва маънавий зарар учун қонунчиликда кўрсатилган тартибда жавоб бериш;
э) шартнома шартлари ва ўзига юкланган мажбуриятларни бажармаганлик.
5.2. Таъминотчи Истеъмолчини сув билан таъминлашда қуйидаги сабабларга кўра узилишлар бўлганлиги учун жавоб бермайди:
а) Қоидаларнинг 129-бандида санаб ўтилган сабабларга кўра сув бериш тўлиқ ёки қисман тўхтаганда;
б) Истеъмолчининг айбига кўра.
5.2.1. Таъминотчи, агар сув таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатининг енгиб бўлмайдиган куч ёки сув таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари Истеъмолчи томонидан бузилганлиги туфайли содир бўлганини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботласа, у сифат бузилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.
5.2.2. Тозалаш иншоотлари, насос станциялари қувватининг ёки коммунал сув қувурларининг сув ўтказиш қувватининг етарли эмаслиги туфайли сув таъминотида мунтазам равишда узилишлар бўлган тақдирда Таъминотчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Истеъмолчини унга сув берилиши режалари ҳақида хабардор қилиб, алоҳида туманларга сув берилиши юзасидан жавоб беради. Шу билан бирга, Таъминотчи Истеъмолчини сув билан нормал таъминлашга тўсқинлик қилаётган сабабларни бартараф этишга доир барча зарур тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек сувни ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда — сувни бериш соатларига мутаносиб равишда қайта ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан жавоб беради.
5.3. Истеъмолчи қуйидагилар юзасидан жавоб беради:
а) шартнома шартларининг бажарилиши;
б) санитария-техника ускуналарининг доимий соз ҳолатда сақланиши;
в) санитария-техника ускуналаридан сув оқишига йўл қўймаслик;
г) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;
д) сувни ҳисобга олиш асбоблари ва улардаги пломбанинг ўзбошимчалик билан ечилганлиги.
ВИ. Алоҳида шартлар
6.1. Истеъмолчининг айби билан сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққан, цинган, бузилган ва бу ҳақда Таъминотчи хабардор қилинмаган тақдирда сарфланган сув миқдори, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги (кўздан кечирилганлиги) тўғрисида тузилган сўнгги далолатнома санасидан бошлаб, бироқ уч ойдан ошмаган муддат, асбоб ишидаги носозликлар бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача Қоидаларнинг 87-бандининг «а» кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Таъминотчи ушбу шартноманинг 4.2. бандининг «ж» кичик банди талаблари Истеъмолчи томонидан бажарилмаганлигини исботлаб берса, сарфланган сув миқдори, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги (кўздан кечирилганлиги) тўғрисида тузилган сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб ишидаги носозликлар бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача Қоидаларнинг 87-бандининг «а» кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Агар сувни ҳисобга олиш асбоби Таъминотчи томонидан таркибида лойқа, қум ва тошлар бўлган сифатсиз сув етказиб берилиши натижасида носоз ҳолга келиб қолганлиги аниқланса, ҳисоб-китоб олдинги уч ойдаги ўртача суткалик сув сарфидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
6.2. Таъминотчи ҳисобга олиш асбобини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан олдин Истеъмолчини ҳисобга олиш асбобини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.
Истеъмолчининг Таъминотчи томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш асбобларини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.
Ҳисобга олиш асбобини Истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик сув учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олиш асбоби бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб аввалги уч ойдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Истеъмолчи узрли сабабга кўра (хизмат сафарида, касалхонада бўлиш) ўз вақтида сувни ҳисобга олиш асбобини назоратдан ўтказа олмаган ҳолларда (тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда) огоҳлантириш хати берилган кундан кейинги муддат узрли сабаб кўрсатилган муддатга узайтирилади.
6.3. Таъминотчи Истеъмолчига огоҳлантириш хати бермаганда, Истеъмолчи томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш асбоби орқали истеъмол қилинган ичимлик суви учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш қатъиян ман этилади.
6.4. Истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш асбобини таъмирлаш, давлат назоратидан ўтказиш ёки алмаштириш ишлари Таъминотчи ташкилот томонидан, Истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади, икки томонлама далолатнома тузилади, унда ечилган ва янгидан ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбобининг тартиб рақами, ечиб олиш ва ўрнатиш вақтидаги кўрсаткичлари қайд қилинади.
6.5. Хонадон эгаси ўзгарган тақдирда, Истеъмолчи чиқиб кетишидан аввал мавжуд қарзларини узиб, бу ҳақда Таъминотчи билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади.
ВИИ. Низоларни ҳал этиш тартиби
7.1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома шартларининг бажарилиши ва шартномага оид бошқа ҳолатлар юзасидан келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви орқали ҳал қилинади. Тарафлар томонидан низолар бўйича ўзаро келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Истеъмолчи истиқомат қиладиган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судлар, ҳакамлик судлари, нотариал идоралар ёки туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлигининг судларга киритган даъво аризалари орқали суд органларида ҳал қилинади.
ВИИИ. Форс-мажор
8.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.
8.2. Агар форс-мажор ҳолатининг шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
ИХ. Шартноманинг амал қилиш муддати
9.1. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, икки тарафда бир нусхадан сақланади.
9.2. Ушбу шартнома имзоланган кундан ҳақиқий ҳисобланади. Агар тарафлардан ҳеч бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаблар билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилларга узайтирилган деб ҳисобланади.
9.3. Ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши шарт.
Х. Тарафларнинг реквизитлари
ТАЪМИНОТЧИ: Юридик манзили: Таъминотчи корхонанинг юридик манзили Ҳ/Р: Таъминотчи корхонанинг ҳисоб рақами Банк коди: Таъминотчи корхонанинг банк коди СТИР: Таъминотчи корхонанинг СТИР рақами Таъминотчи билан боғланиш учун телефон рақам Таъминотчи корхонанинг Cалл маркази қисқа рақами
Муҳр ўрни |
ИСТEЪМОЛЧИ: Жисмоний шахснинг: Жисмоний шахснинг манзили Ҳ/Р: Жисмоний шахснинг ҳисоб рақами Жисмоний шахснинг телефон рақами
Истеъмолчининг имзоси |