Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш
ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Келгусида «Ижрочи» деб аталувчи юридик шахс Ижрочи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли номидан иш юритувчи раҳбари Ижрочи юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва келгусида «Истеъмолчи» деб аталувчи жисмоний шахс Истеъмолчи жисмоний шахснинг Ф.И.О. иккинчи томондан биргаликда (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. Мазкур шартномада қўлланилган асосий тушунчалар:
қаттиқ маиший чиқиндилар – жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, улар ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
суюқ маиший чиқиндилар – жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлаштирилмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);
қурилиш чиқиндилари – уйлар, маъмурий бино, кўп квартирали уй квартираларини қуришда, реконструкция қилишда, таъмирлашда ва бузишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;
«сигнал» усули – чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан Истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги тураржой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.
2. Шартнома мавзуси
1. Қуйидагилар шартнома мавзуси ҳисобланади:
а) Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун махсус ажратилган майдонлар (чиқинди тўплаш шохобчалари)дан ва якка тартибдаги тураржой секторидан «сигнал» усулида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;
б) Истеъмолчи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар ҳақининг тўланиши.
2. Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш Истеъмолчиларнинг буюртманомаси асосида алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади.
3. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
шартномага мувофиқ зарур кўламда, белгиланган сифатда, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мулкига зарар етказмайдиган хизматлардан фойдаланиш;
Ижрочидан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва ўзгаришлар тўғрисидаги, шунингдек, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар тарифлари тўғрисида маълумот олиш;
Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этилишини талаб қилиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан – бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги тураржой секторидан «сигнал» усулида – уч кунда бир маротаба;
ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун олдиндан ҳақ тўлаш, кейинчалик тегишли тарифлар ошганда қайтадан ҳисоб-китоб қилмаслик;
Ижрочи томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолларда Ижрочига ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда шикоят қилиш ва Ижрочидан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш;
хизматлар кўрсатилаётганда Ижрочи айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини ва пеня тўланишини талаб қилиш;
доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган давр ёки шартномада белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилмаган давр учун қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятларидан тўлиқ озод бўлиш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли, агар Ижрочи ўз вақтида шартномани бажаришга киришмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатса, зарарлар ундирилишини талаб қилиб судга мурожаат қилиш.
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ушбу шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш;
тўплашнинг «сигнал» усулида – қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаш ва Ижрочининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали бўйича етиб келган махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик (кўчаларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш учун белгиланмаган бошқа жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида);
қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (идишлар, ер ўралари ва ҳоказолар), ташкилот ҳудудида, далаларда ва аҳоли яшаш пунктларида ёқмаслик;
кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойлари ташкил этилишига йўл қўймаслик;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасига ортиш учун Ижрочининг ортиш жойига бемалол ўтишини таъминлаш;
чиқинди тўплаш контейнерлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш камералари ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда Ижрочини дарҳол хабардор қилиш;
ўзларининг мулки бўлган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган) ёки ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ижрочини ўн иш куни мобайнида хабардор қилиш;
йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профессионал бошқарув ташкилотлари томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ва улар чиқинди тўплаш шохобчаларидаги контейнерларга ташланишига йўл қўймаслик;
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4. Ижрочининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хизматлар учун тўловларни Истеъмолчидан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш ҳамда тўловларни тўлаш муддатлари бузилган ҳолларда шартномада назарда тутилган чораларни кўриш;
Истеъмолчига қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш хати юбориш (шахсан, почта алоқаси воситалари орқали);
Истеъмолчилардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган) ва ҳақиқатда истиқомат қилаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни сўраш ва олиш;
йирик габаритли, қурилиш чиқиндилари ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш;
даъво муддати доирасида Истеъмолчилардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун қарздорликларни ундириш чораларини қўллаш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундириш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш бўйича судга даъволар тақдим қилиш.
Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланган тартибда қаттиқ маиший чиқиндилар мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан – бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги тураржой секторидан «сигнал» усулида – уч кунда бир маротаба;
Истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматларни кўрсатиш;
Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Истеъмолчиларнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда бажариш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
Истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича Истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб бориш;
аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;
чиқинди тўплаш шохобчаларининг ҳолатини назорат қилиб бориш ва уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
чиқинди тўплаш шохобчаларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;
чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш;
фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчини хабардор қилиш;
Истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш, шунингдек, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар ҳисоб-китобининг ҳолати, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни Истеъмолчига бепул тақдим этиш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;
Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали, мазкур шартнома, квитанциялар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг намуналарини жойлаштириш;
Истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатлари беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш.
Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва шартлари
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича қуйидаги хизмат кўрсатиш тариф турларини кўриб чиқиб
|
Хизмат кўрсатиш турлари |
Иш ҳажми турлари бирликлари бўйича тариф тури |
1 |
ҚМЧларни ортиш ва олиб чиқиб кетиш хизмати: |
|
|
Жисмоний шахслардан |
1куб.м. учун Қаттиқ маиший чиқиндиларни ортиш ва олиб кетиш хизмати нархи 1 куб метрга жисмоний шахслар учунсўм |
2 |
Суюқ маиший чиқиндиларни ортиш ва олиб чиқиб кетиш хизмати: |
|
|
Жисмоний шахслардан |
1тн учун Суюқ маиший чиқиндиларни ортиш ва олиб кетиш хизмати нархи 1 куб метрга жисмоний шахслар учунсўм
|
3.2. Ҳисобот ойида амалга оширилган иш ҳажмлари учун тўловлар Ижрочи томонидан тўлов-фактура қабул қилинган кундан кейин амалга оширилади. Бунда, Ижрочи Хизмат кўрсатувчига олдиндан пул ўтказиб, кейинчалик амалда бажарилган иш ҳажмлари учун тўловларни тегишли далолатномалар орқали ҳисоб-китобини юритиши мумкин.
3.3. Тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган ҳолларда Ижрочи шартномада кўрсатилган муддатдан кечиктирилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг Тарафлардан ундирилиши кўзда тутилган пеня миқдори миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ошмаган миқдорида пеня тўлайди.
4. Томонларнинг жавобгарлиги
4.1. Шартнома бўйича шартнома мажбуриятлари Томонлар тарафидан бажарилмаган ёки нотўғри бажарилиб, томонлардан бирига зарар етказилган тақдирда, айбдор томон етказилган барча зарарларни тасдиқланган ҳужжатлар асосида тўлиқ қоплайди.
4.2. Ушбу шартнома бўйича зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим бўлган даражада бажарилмаганлиги учун Томонлар қонун ҳужжатлари ва ушбу шартномага мувофиқ жавоб берадилар.
5. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
5.1. Ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг розилиги бўйича ёки форс-мажор ҳолати вужудга келганда амалга оширилади.
5.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар қўшимча келишувлар тузиш орқали ёзма шаклда расмийлаштирилади.
5.3. Томонлар келиша олмаган тақдирда, ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёки бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5.4. Томонлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
5.5. Шартномани бир томонлама бекор қилиш ташаббуси қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:
томонлардан бири томонидан шартнома шартларининг сурункали бажарилмаслиги туфайли;
томонлардан бири фаолиятининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилиши ёки тўхтатиб қўйилиши ҳолларида;
ўз фаолиятини тўхтатиш мақсади тўғрисида фаолиятнинг тўхтатилиши кутилаётган санадан уч ой олдин Ижрочини хабардор қилган ҳолда, Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ташаббуси билан.
5.6. Ушбу шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиққан Томон иккинчи томонга бу тўғридаги бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали ёзма билдиришнома юборади.
6. Низоларни ҳал қилиш тартиби
6.1. Ушбу шартнома доирасида келиб чиқадиган низолар Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ҳал этилади.
6.2. Келишув билан ҳал этилмаган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
7. Шартноманинг амал қилиш муддати
7.1. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддатигача амал қилади.
7.2. Шартнома муддати тугагач, шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қониқарли бажарилган тақдирда шартноманинг амал қилиш муддати Томонларнинг келишуви бўйича узайтирилади.
7.3. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида томонларнинг келишувига мувофиқ ушбу шартномага унинг ажралмас қисмини ташкил этадиган илова сифатида қўшимчалар киритилиши мумкин.
9. Низоларни ҳал қилиш
23. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ
ИЖРОЧИ: Юридик манзили: Ижрочининг юридик манзили Ҳ/Р: Ижрочининг ҳисоб рақами Банк коди Ижрочининг банк коди СТИР: Ижрочининг СТИР рақами Ижрочининг телефон рақами
|
ИСТEЪМОЛЧИ: Манзили: Истеъмолчининг доимий яшаш манзили ИНН: Истеъмолчининг ИНН рақами Истеъмолчи билан боғланиш учун телефон рақам
|