Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Нефт маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БEРИШ ШАРТНОМАСИ

 

 Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Етказиб берувчи корхонанинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Етказиб берувчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Етказиб берувчи корхонанинг раҳбари фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва Истеъмолчи корхонанинг номи (кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Истеъмолчи корхона раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ

1.1. Етказиб берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган нефть маҳсулотларини шартномада белгиланган муддатда Истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини олади, Етказиб берувчи эса, ўз навбатида, ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва мазкур шартнома шартлари асосида ўз вақтида ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Етказиб бериш нарсаси бўлиб қуйидаги маҳсулотлар (кейинги ўринларда «Маҳсулотлар» деб юритилади) ҳисобланади. Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номи,Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номи,Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номи

Маҳсулот ҳақи шартнома бўйича ҳар бир етказилган маҳсулот ва харажатлар суммаси миқдорида тўланади.

1.3. Мазкур шартноманинг умумий амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати ни ташкил қилади.

Шартноманинг умумий амал қилиш муддати мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошланади.

1.4. Истеъмолчи Етказиб берувчи томонидан етказиб берилган товарлар учун Етказиб берилган товарлар учун тўланадиган ҳақ миқдори ҳақ тўлайди.

 

2. ТОВАРЛАРНИ ЕТКАЗИБ БEРИШ ТАРТИБИ

2.1. Маҳсулотлар Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчига жўнатиш йўли билан етказиб берилади.

2.2. Етказиб берувчи ушбу шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган ассортиментдаги маҳсулотларни тарафларнинг келишуви бўйича тузилган ортиш жадвалига мувофиқ ўз кучи, воситалари ва ҳисобидан ортиш ва ушбу шартномада белгиланган жойга етказиб берувчи ҳисобидан 1510-84 давлат стандарти талабларига мос ҳолда жиҳозланган автосицернада етказиб бериш мажбуриятини олади.

Ўз омборида маҳсулотни тушириб олиш Истеъмолчининг кучи, воситалари ва ҳисобидан амалга оширилади.

2.3. Истеъмолчи нефть маҳсулотларини сақлаш жойларини тегишли стандарт талабларига мувофиқ ҳолда жиҳозланган бўлиши, маҳсулотнинг сифатли сақланиши ва мақсадли фойдаланилишини, олинган маҳсулотнинг учинчи шахсларга сотилмаслигини таъминлаши шарт.

 

3. ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Етказиб берувчининг ҳуқуқлари:

сотилган товар ҳақини тўлашни;

товарни ўз вақтида қабул қилиб олишни;

шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни;

сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларида белгиланган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчи-сотувчидан маҳсулотни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи сотиб олувчидан маҳсулот ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.

3.2. Етказиб берувчининг мажбуриятлари:

маҳсулотни сотиб олувчига топшириш;

шартномада назарда тутилган маҳсулотни топшириш;

шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни топшириш;

шартномада кўрсатилган сифатдаги маҳсулотни топшириш;

учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳоли бўлган маҳсулотни топшириш;

маҳсулотни сотиб олувчига топширгунга қадар сақлаш.

3.3. Истеъмолчининг ҳуқуқлари:

сотиб олаётган маҳсулотни ўзига топширишни;

шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни топширишни;

шартномада кўрсатилган сифатдаги маҳсулотни топширишни;

учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан ҳоли бўлган маҳсулотни топширишни талаб қилиш.

3.4. Истеъмолчининг мажбуриятлари:

сотиб олган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўлаш;

маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиб олиш;

шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш;

сотувчига етказилган зарарни қоплаш.

 

4. МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА УНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

4.1. Етказиб берилаётган маҳсулот сифати ва унинг кафолатлари жиҳатидан Етказиб берилаётган маҳсулот сифати ва унинг кафолатлари аниқлаш воситаси талабларига жавоб бериши шарт.

4.2. Товарнинг сифатлилиги ва кафолатлари Етказиб берувчи томонидан далолатнома билан тасдиқланади.

4.3. Мазкур шартноманинг 4.1. ва 4.3-бандларида назарда тутилмаган маҳсулотларнинг сифати ва кафолатлари жиҳатидан қўшимча талаблар ва аниқлаштирувчи тавсифлар тарафларнинг алоҳида келишувига мувофиқ белгиланади.

 

5. МАҲСУЛОТНИ ТОПШИРИШ – ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1. Маҳсулотнинг миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш амалдаги ишлаб чиқариш-техник белгиланишдаги маҳсулотларни ва халқ истеъмоли товарларини миқдори бўйича (П-6) ва сифати бўйича (П-7) қабул қилиш тўғрисидаги Йўриқномалар ва бошқа меёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

5.2. Маҳсулотнинг истеъмолчига топширилганлиги далолатнома билан тасдиқланади.

 

6. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК

60. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддасига кўра сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:

худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;

харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

6.2. Етказиб берувчи шартнома бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш сотувчини мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.

6.3. Маҳсулотни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун неустойка пеня шаклида ундирилади. Бунда пенянинг миқдори ҳар бир етказиб берилмаган ёки етказиб бериш муддатлари бузилган товарлар умумий суммасининг Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун ундириладиган пеня миқдори фоизда миқдорида мажбурият амалда бажарилгунига қадар ундирилади.

 

5.КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ШАРТЛАРИ

5.1. Томонлар амалдаги коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва ушбу шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ ҳолда коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатларини бузадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик, шу жумладан ноқонуний тўловлар таклиф қилмаслик, бундай тўловларга рухсат бермаслик, ваъда қилмаслик, шунингдек ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан (лекин улар билан чекланмаган ҳолда) тижорат ташкилотларига, давлат ва ўзини ўзи бошқариш органларига, давлат хизматчиларига, хусусий компанияларга ва уларнинг вакилларига нақд пул ёки бошқа шаклда (лекин чекланмаган ҳолда) пора бермаслик ва пора талаб қилмаслик ҳамда қонунга хилоф бошқа хатти-ҳаракатлар содир этмаслик мажбуриятини оладилар.

5.2. Томонлардан бири ушбу бандда кўрсатилган мажбуриятларни бузган тақдирда, бошқа томон бир томонлама ва судгача бўлган тартибда ушбу шартномани бажаришни рад этишга ҳақли. Ушбу бандга мувоfiқ шартнома бекор қилинган тақдирда томонлар бир-бирларига компенсация тўламайдилар.

 

6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР

6.1. Маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи форс-мажор ҳолатлар (мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч таъсири: товар етказилаётган пайтда содир бўлган тасодифий шикастланиш, сотиб олувчи эгалигида сув тегиши натижасида товарнинг ёмон ҳолатга келиши ва бошқа ҳолатлар) натижасида юзага келадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

 

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ юзага келган барча келишмовчиликлар тарафлар ўртасида музокара йўли билан ҳал қилинади.

7.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд орқали ҳал қилинади.

 

8. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

8.1. Шартномани бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафлардан бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади.

Шартномани бузиш қуйидаги ҳолларда жиддий деб топилади:

тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш;

товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.

8.2. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган бўлса, шартнома бир тараф бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.

8.3. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил юридик кучга эга.

 

 

9. ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ

 

ЕТКАЗИБ БEРУВЧИ:

Юридик манзили: Етказиб берувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Етказиб берувчининг ҳисоб рақами

Банк коди: Етказиб берувчининг банк коди

СТИР: Етказиб берувчининг СТИР рақами

Етказиб берувчи билан боғланиш учун телефон рақами

Раҳбар имзоси

 

Муҳр ўрни

ИСТEЪМОЛЧИ:

Юридик манзили: Истеъмолчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Истеъмолчининг ҳисоб рақами

Банк коди: Истеъмолчининг банк коди

СТИР: Истеъмолчининг СТИР рақами

Истеъмолчининг телефон рақами

Раҳбар имзоси

 

Муҳр ўрни

 

Нефт маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси