Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Корхона мулкини юридик шахсларга сотиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

Корхона мулкини юридик шахсларга сотиш шартномаси намунаси

 

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Сотувчи корхонанинг номи (кейинги ўринларда «Сотувчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Сотувчи корхонанинг раҳбари фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва Сотиб олувчи корхонанинг номи (кейинги ўринларда «Сотиб олувчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Сотиб олувчи корхона раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартнома предмети

1.1. Сотувчи Сотилаётган корхона мулкнинг номи (кейинги ўринларда «корхона мулки» деб юритилади), Сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, Сотиб олувчи эса корхона мулкини қабул қилиш ва мазкур шартномада кўрсатилган баҳосини тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. «Корхона мулки»нинг тавсифи: Сотилаётган корхона мулкнинг номи,Сотилаётган корхона мулкининг миқдори бошқа, корхона мулклигини аниқ белгилаш имконини берувчи белгилар.

2. Тарафларнинг мажбуриятлари

2.1. Сотувчининг мажбуриятлари:

Корхона мулкини Сотиб олувчига Корхона мулкини топширишнинг аниқ санаси ва вақти ёки маълум муддат,даврдан кечиктирмасдан топшириш;

Корхона мулки билан биргаликда мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган рўйхатга мувофиқ, унга оид ҳужжатларни қўшиб топшириш;

Корхона мулкини сифат жиҳатидан талабларга жавоб берадиган ҳолатда топшириш;

2.2. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:

мазкур шартномада белгиланган муддатда корхона мулкини қабул қилиб олиш;

шартноманинг 3-бандига мувофиқ корхона мулки баҳосини тўлаш;

ушбу шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишда Сотувчига зарурий ёрдам бериш.

3. Шартнома суммаси ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1. Шартномаси баҳоси Шартнома суммаси (миқдори) сўмни ташкил этади.

3.2. Шартнома бўйича ҳисоб-китоб Ҳисоб-китоб тўлов шакли орқали амалга оширилади.

3.3. Сотиб олувчи шартнома баҳосининг Олдиндан тўлов миқдори фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

4. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби

4.1. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

4.2. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.

Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, низо талабнома билдириш тартибига риоя қилингандан кейин фуқаролик ёки иқтисодий судида кўриб чиқилади.

5. Якунловчи қоидалар

5.1. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, тарафларга биттадан берилади. Иккала нусха ҳам бир хил юридик кучга эга.

5.2. Шартномага илова қилинган корхона мулкига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

 

 

 

 

6. Тарафларнинг реквизитлари:

 

СОТУВЧИ:

Юридик манзили: Сотувчи корхонанинг юридик манзили

Ҳ/Р: Сотувчи корхонанинг ҳисоб рақами

Банк коди: Сотувчи корхонанинг банк коди

СТИР: Сотувчи корхонанинг СТИР рақами

Сотувчи билан боғланиш учун телефон рақами

 

 

Муҳр ўрни

СОТИБ ОЛУВЧИ:

Юридик манзили: Сотиб олувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Сотиб олувчининг ҳисоб рақами

Банк коди: Сотиб олувчининг банк коди

СТИР: Сотиб олувчининг СТИР рақами

Сотиб олувчининг телефон рақами

 

 

Муҳр ўрни

 

Корхона мулкини юридик шахсларга сотиш шартномаси