Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Болани овқатлантириш учун танаффус бериш тўғрисида буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Буйруқ реквизитлари
Буйруқ мазмуни

Юклаб олинг

БУЙРУҚ

Буйруқ қабул қилинган сана

Буйруқ рақами

Буйруқ қабул қилинган жой

 

Болани овқатлантириш учун қўшимча

танаффус бериш ҳақида

 

1. Ходимнинг иш жойи ва лавозими Ходимнинг Ф.И.Осига унинг икки ёшга тўлмаган боласи борлигини инобатга олиб, Ходимга боласини овқатлантириш учун қўшимча танаффус берилиши бошланадиган сана кунидан дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус вақтлари берилсин.

Ходимга болани овқатлантириш учун бериладиган қўшимча танаффус вақтлари ҳар уч соат учун 30 дақиқадан иборат давомийликда берилсин.

2. Ходимга қўлланилган мазкур имтиёз ходимнинг фарзанди 2 ёшга тўлгунига қадар – Ушбу имтиёз амал қилиши тугатиладиган сана кунига қадар амал қилади.

3. Болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар иш вақтига киритилиши эътиборга олинсин, шу муносабат билан Бухгалтерия бўлими бу давр учун ходимга ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланишини таъминласин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 407-моддаси, ходимнинг аризаси ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_______________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

(имзо)

 

Болани овқатлантириш учун танаффус бериш тўғрисида буйруқ