Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Дам олиш кунлари ишлаган иш ҳақи тўловларимни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси

Ҳужжат тавсифи
Умумий
Даъво аризаси реквизитлари
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгарнинг манзили

Жавобгарнинг СТИР рақами

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Дам олиш кунлари ишлаган иш ҳақи тўловларимни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида)

Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Даъвогар иш бошлаган сана кунидан Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – жавобгар)да Даъвогарнинг лавозими лавозимида ишлаб келяпман.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан «дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади, бундан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади» дейилган.

Бироқ, жавобгар мени Даъвогар ғайриқонуний равишда ишлатиб келинаётган санаойидан бери ғайриқонуний равишда дам олиш кунлари ишга жалб қилиб, мажбурий равишда ишлатиб келган. Умумий ҳисобда Даъвогар ғайриқонуний ишлатилган умумий кунлар миқдори кун ишга жалб қилинганман ҳамда ушбу дам олиш кунлари тўлиқ ишлаганман. Шунга қарамасдан, жавобгар ушбу дам олиш кунлари ишлаган даврларимнинг бирортасини иш вақти ва иш ҳақи ҳисоблаш табелларига киритмаган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 200-моддасида «иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга олинишини ташкил этиши шарт» дейилган.

Бундан ташқари, жавобгар юқоридаги дам олиш кунларида ишлаганим учун шу вақтга қадар менга ҳеч қандай иш ҳақи тўламаган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 263-моддасида дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун ходимларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши кўрсатилган. Маълумот сифатида ойлик маошим ҳақида штатлар жадвалидан кўчирма тақдим этяпман.

Мен жавобгарнинг юқоридаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари, жумладан, менга босим ва тазйиқ ўтказиб хоҳишимга қарши равишда дам олиш кунлари ишлатгани, қолаверса, ишимга яраша иш ҳақи тўланмаганлиги натижасида мен кучли руҳий тушкунликка тушиб, руҳий азоб чекдим ва ўзимни камситилган, хўрланган ҳис қилдим. Мен жавобгар томонидан менга маънавий зарар етказилган деб ҳисоблайман ва унинг миқдорини Даъвогарга етказилган маънавий зарар миқдори сўм сифатида баҳолайман.

Юқоридагиларга асосланиб, суддан жавобгар ҳисобидан менинг фойдамга:

Даъвогар ғайриқонуний равишда ишлатиб келинаётган сана ойидан ҳозирга қадар дам олиш кунлари ишлаган вақтларим учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 263-моддасига асосан камида икки ҳиссалик миқдорда иш ҳақи тўловларини ҳамда менга етказилган маънавий зарар учун Даъвогарга етказилган маънавий зарар миқдори сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириб берилишини сўрайман.

 

Даъво ариза берилган сана

 

 

Дам олиш кунлари ишлаган иш ҳақи тўловларимни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси