Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси
Даъвогарнинг доимий яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи
Жавобгарнинг манзили
Жавобгарнинг СТИР рақами
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Иш берувчининг интизомий жазо қўллашга оид ҳаракатлари юзасидан)
Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Даъвогар Жавобгар ташкилотда меҳнат фаолиятини бошлаган сана кунидан Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – жавобгар)да Даъвогарнинг лавозими лавозимида ишлаб келяпман.
Шу вақтга қадар жавобгар билан тузилган меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномамда кўрсатилган вазифа ва функцияларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ бажариб келганман.
Ташкилот раҳбар ўринбосарининг алоҳида топшириғи билан Даъвогарга алоҳида топшириқ берилган санада иш вақтим тугаганига қарамасдан қўшимча ишлаб бердим. Бунинг натижасида эртаси куни ишга кеч келдим. Шу куни ҲР бўлими бошлиғи мени чақириб ишга кеч қолиб келганлигим юзасидан тушунтириш хати ёзиб беришимни талаб қилди. Мен нима сабабдан кеч қолганлигимни атрофлича келтириб тушунтириш хати ёздим. Бироқ ҲР бўлими бошлиғи менга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 301-моддаси биринчи қисмида «интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади» дейилган. Шунингдек, ушбу модданинг иккинчи қисмида «агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди» деб кўрсатилган.
Мазкур Кодекснинг 313-моддаси учинчи қисмига кўра интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Мени ишга кечикиб келишим аввало, иш берувчи томонининг хатти-ҳаракатлари, яъни бир кун олдин мени ғайриқонуний равишда ишлатганлиги ва шундан келиб чиққан кучли чарчоқ ва толиқиш сабаб эрталаб дам олганлигимдан келиб чиққан. Яъни, ишга кечикиб келганлигим узрли сабабларга кўра юз берган, қолаверса, бу ҳолатда менда ҳеч қандай айб мавжуд эмас. Бундан ташқари, мен шу вақтга қадар зиммамдаги вазифа ва мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келганман ва менинг фаолиятимга нисбатан иш берувчида шу кунга қадар ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаган. Хулқ-атворим борасида ҳам жамоа ёки раҳбарият томонидан бирон-бир эътирозлар билдирилмаган.
Мен иш берувчига Даъвогар томонидан Жавобгарга алоҳида ёзма ариза киритилган сана куни алоҳида ариза киритдим ва менга нисбатан чиқарилган интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний бўлганлиги сабабли, уни бекор қилишни талаб қилдим. Лекин, иш берувчи буйруқни бекор қилмади. Шу сабабли, судга мурожаат қилишдан бошқа чорам қолмади, чунки бу буйруқ агар бекор қилинмаса, мен турли рағбат ва байрам мукофоти пулларидан маҳрум бўламан. Бундан ташқари, мен интизомий жазога лойиқ бўлган бирор иш қилмадим.
Юқоридагиларга ва ФПКнинг 2701–2705-моддаларига асосланиб, суддан:
– жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номи директорининг менга нисбатан интизомий жазо қўллашга доир хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни;
–жавобгарнинг менга нисбатан чиқарилган интизомий жарима қўллаш ҳақидаги Даъвогарга нисбатан қўлланилган интизомия жазо санасидаги буйруғини бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш)ни сўрайман.
Даъво ариза берилган сана