Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш тўғрисида даъво аризаси

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгарнинг манзили

Жавобгарнинг СТИР рақами

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш тўғрисида)

Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – даъвогар)да Даъвогар Жавобгар ташкилотда меҳнат фаолиятини бошлаган сана кунидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида Даъвогарнинг лавозими сифатида фаолият юритиб келаман.

Бу тўғрисида жавобгар ва мен ўртамда Даъвогар Жавобгар ташкилотда меҳнат фаолиятини бошлаган санадаги Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли фуқаролик ҳуқуқий шартномаси тузилган ва ушбу шартномага мувофиқ мен жавобгар томонидан менга топширилган ишларни ўз вақтида бажаришим ва шунга биноан жавобгар менга ҳар ойда иш ҳақи тўловларини тўлаб бориши кўрсатилган.

Мен шу вақтга қадар ўзимга юклатилган мажбуриятларни ва вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли равишда бажариб келяпман, фаолиятимга нисбатан шу пайтгача ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаган.

Бироқ, жавобгар томони шу вақтга қадар менга қолган ходимларга берилаётган меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганимда касаллик нафақаси, мукофотлар, устамалар ва бошқа компенсация тўловларини тўламасдан келмоқда.

Гарчи мен билан жавобгар ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлсада, аслида менга нисбатан меҳнат муносабатларига оид шартлар ва қоидалар қўлланиб келмоқда. Мисол учун, фуқаролик-ҳуқуқий шартномасида жавобгар – иш берувчи деб, мен эса ходим деб кўрсатилганман.

Бундан ташқари, менга фуқаролик-ҳуқуқий муносабатини англатувчи хизмат ёки иш топширилмаган, аксинча, ўртадаги шартномага ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ушбу лавозимга тайинланганман.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 33-моддасига асосан жисмоний шахс билан ушбу Кодекс 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муносабатларни ҳақиқатдан тартибга солувчи фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномани тузиш ушбу муносабатларнинг суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолда меҳнат шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузилган кундан эътиборан тузилган деб ҳисобланади, тарафларнинг муносабатлари эса шартномада шартлашилган ишни жисмоний шахс томонидан бажариш бошланган кундан эътиборан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилади.

Юқорида мен келтириб ўтган шартлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан белгиланган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни юзага келтирувчи шартлар ҳисобланиб, бу аслида мен билан фуқаролик-ҳуқуқий эмас, балки меҳнатга оид муносабатлар ўрнатилганини тўлиқ тасдиқлайди.

Шунга кўра, мен ва жавобгар ўртасида тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома аслида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзасидан тузилган ва аслида мен билан меҳнат шартномаси тузилиб, меҳнат қонунчилигида назарда тутилган барча меҳнат кафолатлари (таътиллар, ижтимоий нафақалар, иш ҳақи ва иш ҳақига қўшимча тўловлар, мукофотлар, компенсация тўловлари ва бошқалар) берилиши керак эди.

Юқоридагиларга асосланиб, суддан жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номи ва мен ўртамизда тузилган Даъвогар Жавобгар ташкилотда меҳнат фаолиятини бошлаган санадаги Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли фуқаролик ҳуқуқий шартномасидан келиб чиққан муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этишни сўрайман.

Даъво ариза берилган сана

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш тўғрисида даъво аризаси