Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида даъво аризаси

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгарнинг манзили

Жавобгарнинг СТИР рақами

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида)

 

Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида иш бошлаган санадан Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида ишни тугатган санага қадар Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – Жавобгар)да Даъвогарнинг ишлаган лавозими лавозимида ишлаб келганман.

Иш бошлаганимдан бери, ўзимга юклатилган вазифа ва топшириқларни сидқидилдан бажариб, яхши натижаларга эришиб келганман. Ўтган фаолиятим даврида бирор марта ҳам интизомий жазога тортилмаганман. Аксинча, шахсий кўрсаткичларим туфайли раҳбарият томонидан рағбатлантирилганман.

Бошқа ишга ўтганлигим сабабли ишхонамга ўз хоҳишимга кўра ариза ёзиб, Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида ишни тугатган сана кунги Даъвогарнинг ишдан бўшатилган буйруқ рақами-сонли буйруқ билан ўз ташаббусимга кўра ишдан бўшаганман ва мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бироқ, Жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар меҳнат шартномам бекор қилинганлиги муносабати билан тўланиши лозим бўлган ҳисоб-китоб суммалари ҳеч қандай сабабларсиз, асоссиз равишда тўланмасдан келинмоқда.

Мен Жавобгарнинг ҳисоб-китоб бўйича бухгалтери Жавобгарнинг ҳисоб-китоб бўйича бухгалтери Ф.И.Осига ва ҲР ходими Жавобгарнинг ҲР бўйича масъул ходими Ф.И.Осига бу ҳақида бир неча бор оғзаки равишда мурожаат қилдим. Натижа бўлмагач, Даъвогар томонидан Жавобгарга ёзма мурожаат қилинган санада расман ёзма равишда мурожаат қилдим.

Лекин, ҳали-ҳануз иш берувчи ҳисоб-китоб суммаларини тўлаб бергани ҳам, мурожаатларимга расман жавоб қайтаргани ҳам йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 172-моддасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Ҳисоб-китоб ходимга: охиригача олинмаган иш ҳақини; ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.

Жавобгар менга Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида ишни тугатган сана санасигача бўлган меҳнатим учун иш ҳақи, Даъвогарнинг меҳнат таътилидан фойдаланмаган йиллари -йиллардаги иш давримнинг фойдаланилмаган меҳнат таътилим учун компенсация тўловларини тўламаган. Мендаги ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган суммалар Даъвогарга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи суммаси миқдори сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 319-моддасида «агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий зарар етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим» дейилган. Жавобгар Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида ишни тугатган санадан ҳозирги кунгача мени сарсон қилиб келаётганлиги, ҳеч қандай асосларсиз тўловни амалга оширмаётганлиги, оғзаки ва ёзма мурожаатларимга нисатан ҳеч қандай муносабат билдирмаганлиги менга қаттиқ таъсир қилди ҳамда бундан мен маънавий зиён кўрдим. Шунга кўра, мен Жавобгар томонидан менга етказилган маънавий зарар қийматини Даъвогар талаб қилаётган маънавий зарар миқдори сўм деб ҳисобладим.

 

Юқорида келтирилган барча ҳолатларни инобатга олиб, суддан:

 

жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номидан менинг ҳисобимга Даъвогарга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи суммаси миқдори сўм ҳисоб-китоб суммаларини ҳамда етказилган маънавий зарар учун Даъвогар талаб қилаётган маънавий зарар миқдори сўм, жами Даъвогарга тўланиши лозим бўлган жами сумма миқдори. сўмлик пул маблағларини ундириб беришни сўрайман.

Даъво ариза берилган сана

 

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида даъво аризаси