Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Хизмат текшируви комиссиясининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда ходимни аввалги лавозимига тиклаш тўғрисида даъво аризаси

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгарнинг манзили

Жавобгарнинг СТИР рақами

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

ДАЪВО АРИЗА

(Хизмат текшируви комиссиясининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда ходимни аввалги лавозимига тиклаш тўғрисида)

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.Оси билан тузилган меҳнат шартномаси жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номи томонидан Даъвогар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган сана кунги Даъвогар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғи билан бекор қилинган.

Меҳнат шартномаси бекор қилинишига Хизмат текшируви комиссиясининг Хизмат текшируви комиссияси томонидан тузилган далолатнома санаси-санасидаги далолатнома асос сифатида олинган.

Даъвогарга нисбатан ўтказилган хизмат текширув жараёнини Меҳнат кодексининг 302–311-моддаларига қай даражада мос эканлиги ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида қуйидаги қонунбузарликлар аниқланди:

Биринчидан, Меҳнат кодексининг 303-моддасида «хизмат текшируви ўтказиш учун иш берувчининг буйруғи билан хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия тузилади (бундан буён матнда комиссия деб юритилади). Комиссия камида уч нафар аъзодан иборат бўлиши керак, уларнинг бир нафари комиссиянинг раиси бўлади. Комиссия таркибига ташкилотда мавжуд бўлган тақдирда касаба уюшмаси қўмитасининг аъзоси киради» дейилган.

Меҳнат кодексининг 6-моддасида «иш берувчи томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг сайлаб қўйиладиган органи (касаба уюшмаси қўмитаси, касаба уюшмасининг ташкилотчиси ёки касаба уюшмаси гуруҳининг ташкилотчиси) ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи (бундан буён матнда касаба уюшмаси қўмитаси деб юритилади) билан келишган ҳолда қандай ички ҳужжатлар қабул қилиниши мумкинлигини белгилайди» дейилган. Мазкур қоидага кўра касаба уюшмаси ташкилотининг сайлаб қўйиладиган органлари ҳам, ходимларнинг бошқа вакиллик органи ҳам Кодекснинг кейинги моддаларида битта жумла билан – «касаба уюшмаси қўмитаси» деган жумла билан ифодаланиши назарда тутилмоқда. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси деганда, ташкилотнинг ходимлари томонидан сайланган ходимлар вакили ҳам тушунилади.

Бироқ,  Жавобгарда ходимларнинг вакили мавжуд бўлсада, жамият раҳбари томонидан тузилган хизмат текшируви комиссияси таркибига ташкилот ходимларининг вакиллик органига сайланган шахс киритилмаган.

Иккинчидан. Меҳнат кодексининг 310-моддаси биринчи қисмига кўра «хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома тегишли қарорни қабул қилиш учун овоз берган комиссия аъзолари томонидан имзоланиши керак» дейилган.

Шунингдек, МК 310-моддасининг охирги қисмида «хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия тўплаган бошқа материаллар билан бирга иш берувчига комиссия мажлисида ўтказилган хизмат текшируви ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай топширилиши керак» дейилган.

Учинчидан. Меҳнат кодексининг 305-моддасида хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимларга ёзма шаклда тушунтиришлар тақдим этишни, шунингдек хизмат текшируви масалаларининг моҳияти юзасидан бошқа ахборотни маълум қилишни таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Мазкур қоидага асосан комиссия ходимдан хизмат текшируви ўтказиш чоғида тушунтириш хати сўраши мумкин.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, комиссия томонидан ўтказилган хизмат текшируви жараёни ғайриқонуний бўлган.

Меҳнат кодексининг 306-моддасига асосан устидан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим комиссиянинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.

Қайд этилганларга кўра, иш берувчининг Хизмат текшируви комиссияси томонидан тузилган далолатнома санасидаги Хизмат текшируви ўтказиш бўйича буйруқ сони-сонли буйруғи билан тузилган хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссиянинг даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.Осининг фаолияти бўйича ўтказилган хизмат текширувига оид ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишингизни сўрайман.

 

Даъво ариза берилган сана

 

Хизмат текшируви комиссиясининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда ходимни аввалги лавозимига тиклаш тўғрисида даъво аризаси