Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Меҳнат дафтарчасини вақтида бермагалиги учун ушбу даврга ўртача иш ҳақи ундириш тўғрисида даъво аризаси

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгарнинг манзили

Жавобгарнинг СТИР рақами

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Меҳнат дафтарчаси кечиктирилган давр учун

иш ҳақи ундириш ҳақида)

 

Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида иш бошлаган санадан Даъвогар Жавобгарнинг ташкилотида ишни тугатган санага қадар Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – Жавобгар)да Даъвогарнинг ишлаган лавозими лавозимида ишлаб келганман.

Даъвогарнинг ишдан бўшаш тўғрисида ёзган аризасининг санаси куни ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим ва Даъвогар Жавобгарнинг буйруғи билан ишдан бўшатилган сана кунги Даъвогар ишдан бўшатилган буйруқ рақами-сонли буйруқ билан ўз ташаббусимга кўра ишдан бўшаганман ва мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бироқ, Жавобгар томони ҳозирги кунга қадар менга меҳнат дафтарчамни ҳеч қандай сабабларсиз, асоссиз равишда бермасдан келмоқда.

Мен Жавобгарнинг ҲР бўйича менежерига бир неча бор оғзаки равишда мурожаат қилдим. Лекин, ҳали-ҳануз Жавобгар меҳнат дафтарчамни бермасдан келмоқда. Натижада, шу кунга қадар бирон-бир ишга расман меҳнат шартномаси тузиб жойлаша олмадим ва ҳеч қандай иш ҳақига ҳам, меҳнат стажига ҳам эга бўла олмадим.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддасига биноан иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт.

Ушбу кодексининг 320-моддасига кўра, ходимга меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчаси кўчирмаси берилиши иш берувчи томонидан кечиктирилганлиги натижасида етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланиши кўрсатилган.

Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларни юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 3.1-бандида "иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади” дейилган.

Жавобгар меҳнат дафтарчамни беришни 2023 йил 5 августидан ҳозирга (2023 йил 27 декабрга) қадар жами 5 ою 22 кунга кечиктирган ва бу даврга ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақим 33 400 000 (ўттиз уч миллон тўрт юз минг) сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 319-моддасида агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий зарар етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган.

402-сон Йўриқнома 3.1-бандининг давомида яна мана бундай қоида бор: Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув, ушбу Йўриқноманинг 2.8-бандида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Шунга кўра, менинг ишдан бўшаган куним ҳам амалда менга меҳнат дафтарчам бериладиган кун билан мувофиқлаштирилиши ва суд томонидан Жавобгарга меҳнат дафтарчамдаги аввал Даъвогар Жавобгарнинг буйруғи билан ишдан бўшатилган сана бўшаганлигим ҳақидаги ёзувни бекор қилиб, ишдан бўшаган куннинг янги санасини белгилаш бўйича мажбурият ҳам юклатилиши керак деб ҳисоблайман.

Юқорида келтирилган барча ҳолатларни инобатга олиб, суддан:

жавобгардан меҳнат дафтарчамни бериш кечиктирилганлиги учун бу даврга Даъвогар томонидан ҳисобланган ўртача иш ҳақи миқдори сўм иш ҳақи ундириб беришни;

ҳамда жавобгарга меҳнат дафтарчамдаги аввал Даъвогар Жавобгарнинг буйруғи билан ишдан бўшатилган сана бўшаганлигим ҳақидаги ёзувни бекор қилиб, меҳнат дафтарчасида ишдан бўшаган куннинг янги санасини белгилаш ҳақида мажбурият юклатилишини сўрайман.

 

 

Даъво ариза берилган сана

 

 

Меҳнат дафтарчасини вақтида бермагалиги учун ушбу даврга ўртача иш ҳақи ундириш тўғрисида даъво аризаси