Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва таърифини ўзгартириш ҳақида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Фуқаролик ишлари бўйича суднинг номига

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.Осидан

Манзил: Даъвогарнинг манзили

Ҳал қилув қарори рақами-сонли иш юзасидан

АРИЗА

(Меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва

таърифини ўзгартириш ҳақида)

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.Оси ўз даъво аризасида жавобгарнинг Жавобгар томонидан Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруғи санаси даги буйруғини бекор қилишни, уни аввалги лавозимига тиклашни ҳамда моддий ва маънавий зарар суммаларини ундириб беришни сўраган.

Жавобгарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 4-бандига асосан, меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги муносабати билан бекор қилинганлиги кўрсатилган.

Суд жараёнида бу буйруқдан олдинги, яъни Жавобгар томонидан Даъвогарга ҳайфсан қўлланилган сана даги буйруқ билан даъвогарга ҳайфсан интизомий жазо чорасини қўллаш белгиланган бўлиб, бироқ, ушбу буйруққа иш берувчи эмас, балки директор ўринбосари имзо қўйганлиги маълум бўлди. Бизнингча, агар ушбу ҳайфсан қўллаш ҳақидаги буйруқ иш берувчи томонидан имзоланмаган бўлса, суд бу буйруқни қонунга хилоф деб топиши ва мажбуриятларни мунтазам равишда бузиш факти бўлмаганлигини ҳисобга олиб, ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

Бизнингча, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва таърифи «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 4-бандига асосан, меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги муносабати билан» деб хато ёзилган бўлиб чиқмоқда.

Бироқ, Меҳнат кодексининг 568-моддасига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифи нотўғри деб ёки қонунчиликка мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, суд ушбу таърифни ўзгартиради ва қарорда меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини қонунчиликка қатъий мувофиқ равишда қонуннинг тегишли моддасига (қисмига, бандига, хатбошига) ҳавола қилган ҳолда кўрсатади.Шунингдек, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 26-сонли қарори 65-бандида агар суд ишга тиклаш ҳақидаги низони ҳал қилишда иш берувчининг меҳнат муносабатларини бекор қилишга асоси бўлган деб топса, аммо меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифи нотўғри ёки амалдаги қонунга мос бўлмаса, суд таърифни ўзгартиради ва ҳал қилув қарорида меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабини қонунга аниқ мос ҳолда, қонуннинг тегишли моддаси (банди)га таянган ҳолда кўрсатади дейилган.

Ходимнинг юқоридаги интизомий қилмиши бир вақтнинг ўзида у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан, меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан бекор қилишга ҳам асос бўла олади. Мазкур Ички меҳнат тартиби қоидалари аввалдан ходимга таништирилган, ушбу интизомий қилмиш юзасидан барча ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги ҳам олинган.

Юқоридагиларга асосланиб, Жавобгар томонидан Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруғи санасидаги «меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида»ги буйруқнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва таърифини «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан, меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан»га ўзгартиришни ва шу орқали буйруқнинг қонунга мувофиқлаштирилишини эътиборга олиб, ходимнинг даъво талабларини тўлиқ рад қилинишини сўрайман.

 

Даъвогарнинг Ф.И.Оси Ариза берилган сана

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва таърифини ўзгартириш ҳақида даъво ариза