Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси
Даъвогарнинг доимий яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи
Жавобгарнинг манзили
Жавобгарнинг СТИР рақами
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация, кечиктирилган кунларга фоизлар ва маънавий зарар учун пул ундириш тўғрисида)
Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Даъвогар Жавобгар ташкилотда меҳнат қилишни бошлаган сана кунидан Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – жавобгар)да турли лавозимларда меҳнат қилиб келганман.
Мен Ходимнинг ишдан бўшаш сабаби сабабли ишдан бўшашга ариза ёздим ва Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган сана куни мен билан тузилган меҳнат шартномаси ўз ташаббусимга кўра бекор қилинди.
Бироқ, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейинги ҳисоб-китоб даврида менга фойдаланилмаган меҳнат таътилимнинг фақат бир йили учун пуллик компенсация тўловлари тўланди холос.
Ваҳоланки, ундан ташқари менга жами Ходимга йиллик меҳнат таътили берилмаган йиллар миқдори йиллик иш йилларим учун ҳам ҳар йилги меҳнат таътиллари берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 172-моддасига кўра ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак ва бунда иш берувчи ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни тўлаб бериши лозим.
Ушбу Кодекснинг 216-моддасига мувофиқ «ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир».
Кодекснинг 230-моддаси биринчи қисмида «ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак» дейилган.
Шунингдек, Кодекснинг 234-моддаси биринчи қисмига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун компенсация тўланади.
Юқорида келтириб ўтилган қоидаларга кўра, мен билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин, жавобгар менга барча фойдаланилмаган меҳнат таътилларим учун компенсация тўловларини тўлаб бериши шарт эди.
Тарафлар ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг 5-бандига асосан жавобгар томонидан Ходимга йиллик меҳнат таътили берилмаган йиллар миқдори йиллик иш йилининг ҳар бир йили учун Ходимга берилиши лозим бўлган меҳнат таътили кунлари миқдори кунидан иборат меҳнат таътиллари берилмаган.
Мен жавобгарга Ходим жавобгарга ёзма ариза билан мурожаат қилган сана куни ёзма ариза билан мурожаат қилиб, юқоридаги Ходимга йиллик меҳнат таътили берилмаган йиллар миқдори йиллик даврдаги фойдаланилмаган меҳнат таътилларим учун компенсация тўловларини ихтиёрий равишда тўлашни талаб қилдим. Лекин жавобгар шу вақтга қадар ушбу тўловларни ўз ихтиёри билан тўламади.
Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Ходимга тўланиши лозим бўлган компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.
Мазкур қоидага биноан жавобгар менга Ходимга йиллик меҳнат таътили берилмаган йиллар миқдори йиллик даврдаги фойдаланилмаган меҳнат таътилим учун ўз вақтида тўланмаган компенсация тўловлари бўйича кечиктирилган ҳар бир кунга ҳам фоизлар тўлаши лозим.
Бундан ташқари, жавобгарнинг юқоридаги ҳаракатсизлиги ва қонунларни менсимаслиги натижасида мен жиддий руҳий азоб чекдим ва ўзимни камситилган, хўрланган ҳис қилдим. Шунга кўра мен жавобгар томонидан менга маънавий зарар етказилган деб ҳисоблайман ва унинг миқдорини Ходим ўзига етказилган маънавий зарарни ҳисоблаган миқдорсўм сифатида баҳолайман.
Юқоридагиларга асосланиб, суддан жавобгар – Даъвогар Жавобгар ташкилотда меҳнат қилишни бошлаган сана ҳисобидан менинг фойдамга:
–Ходимга йиллик меҳнат таътили берилмаган йиллар миқдори йиллик иш йили мобайнида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация, ушбу компенсация тўловлари кечиктирилганлиги учун Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан шу кунга қадар ҳар бир кунга МК 333-моддасига асосан фоизлар ҳамда етказилган маънавий зарар учун Ходим ўзига етказилган маънавий зарарни ҳисоблаган миқдор сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириб берилишини сўрайман.
Даъво ариза берилган сана