Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилаётган суднинг номига
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.Оси
Даъвогарнинг доимий яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи
Жавобгарнинг манзили
Жавобгарнинг СТИР рақами
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Тўланиши лозим бўлган пул мукофотларини ундириш ҳақида)
Мен Даъвогарнинг Ф.И.Оси Даъвогар иш бошлаган сана кунидан Жавобгар ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда – жавобгар)да Даъвогарнинг лавозими лавозимида ишлаб келяпман.
Даъвогарга нисбатан қўлланилган интизомий жазо санаси куни иш берувчининг буйруғи билан менга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Мазкур интизомий жазо чорасини қўллашда иш берувчи томонидан бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги учун мен судга мурожаат қилдим ва натижада Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан иш берувчининг юқоридаги интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруғи бекор қилинди.
Жавобгар Даъвогарга нисбатан қўлланилган интизомий жазо санасидаги менга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқдан кейин барча ходимларга Даъвогарга тўланмай қолган байрам кунлари номи кунлари муносабати билан ушбу ҳар бир байрам учун мукофот пуллари тўлаган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан интизомий жазо қўлланган ва ушбу жазоси амалда бўлган ходимларга байрам мукофотлари тўлашга таъқиқ қўйилганлиги учун юқоридаги байрам мукофотлари менга берилмаган.
Бироқ, менга нисбатан Даъвогарга нисбатан қўлланилган интизомий жазо санасидаги қўлланилган интизомий жазо чораси қонунга хилоф равишда қўлланганлиги судда ўз тасдиғини топди ва ушбу жазо суд қарори билан бекор қилинди. Шундай экан, жавобгар юқорида кўрсатилган байрам кунлари муносабати билан менга тўланмаган мукофот пулларини тўлиқ равишда тўлаб бериши лозим.
Мен жавобгарга Даъвогар Жавобгарга алоҳида ёзма ариза билан мурожаат қилган сана куни алоҳида ариза киритдим ва интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ суд қарори билан бекор қилинганлиги сабабли, байрам мукофот пулларини тўлаб беришни талаб қилдим. Лекин, иш берувчи ушбу мукофот пулларини ўз ихтиёри билан тўлаб бермади.
Жавобгарнинг юқоридаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатидан кейин мен кучли руҳий тушкунликка тушиб, руҳий азоб чекдим ва ўзимни камситилган, хўрланган ҳис қилдим. Жавобгар томонидан менга маънавий зарар етказилган деб ҳисоблайман ва унинг миқдорини Даъвогарга етказилган маънавий зарар миқдори сўм сифатида баҳолайман.
Юқоридагиларга асосланиб, суддан жавобгар ҳисобидан менинг фойдамга:
–Даъвогарга тўланмай қолган байрам кунлари номи байрами муносабати билан ушбу байрам кунларининг ҳар бири учун тўланган мукофот пулларини ҳамда менга етказилган маънавий зарар учун Даъвогарга етказилган маънавий зарар миқдори сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириб берилишини сўрайман.
Даъво ариза берилган сана