ТОПШИРИҚ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Топшириқ берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Топшириқ берувчи” деб юритилади) номидан Топшириқ берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Топшириқ берувчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси бир томондан ва Вакилнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Вакил” деб юритилади) номидан Вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Вакилнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Вакил Топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобидан қуйидаги юридик ҳаракатларни кўрсатиш мажбуриятини олади: Вакил Топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобидан амалга оширадиган ҳаракатлари
Вакил унга берилган топшириқни шахсан ўзи бажариши шарт. Топшириқни бажаришни бошқа шахсга (ўринбосарга) ишониб топширишга йўл қўйилмайди.
ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Вакилнинг мажбуриятлари:
Вакил ўзига берилган топшириқни Топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бажариш;
Топшириқ берувчининг талабига мувофиқ унга топшириқ қандай бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туриш;
топшириқ бажариб бўлингандан кейин, агар топшириқнинг хусусиятига кўра бу талаб қилинса, зудлик билан ва ҳар қандай ҳолатда Топшириқ берувчига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ҳисобот бериш;
топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда олган барча нарсаларни зудлик билан Топшириқ берувчига топшириш;
топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда унга маълум бўлган ва Топшириқ берувчининг тижорат сирини ташкил этадиган маълумотларни сир сақлаш.
Топшириқ берувчининг мажбуриятлари:
мазкур шартномада назарда тутилган топшириқни бажариш учун Вакилга зарурий ёрдам бериш, ишончнома бериш, унга зарурий ҳужжатларни топшириш ва топшириқ хусусияти бўйича зарур бўладиган воситалар билан таъминлаш;
Вакил шартномага мувофиқ бажарган ишни кечиктирмасдан қабул қилиб олиш;
Вакил топшириқни бажариш учун қилган зарур харажатларни тўлаш;
топшириқ бажарилгандан сўнг Вакилга ушбу шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлаш.
2.3.Агар ушбу шартнома топшириқ вакил томонидан тўлиқ бажарилишидан олдин бекор қилинса, Топшириқ берувчи Вакилга топшириқни бажариш вақтида қилинган чиқимларни ҳамда бажарилган ишга мувофиқ ҳақ тўлаши шарт. Бу қоида Вакил топшириқнинг бекор қилинганини билган ёки билиши лозим бўлганидан кейин бажарган топшириққа татбик этилмайди.
ШАРТНОМА СУММАСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ушбу шартнома бўйича топшириқни бажарганлик учун Вакилга Ушбу шартнома бўйича топшириқни бажарганлик учун Вакилга тўланадиган сумма сўм миқдорида ҳақ тўланади.
Мазкур топшириқ у тўлиқ бажарилгунга қадар бекор қилинган тақдирда, Вакилга тўланиши лозим бўлган ҳақ миқдори олдиндан тўлов тариқасида тўланган сумма ҳисобга олинган ҳолда тарафларнинг келишуви билан белгиланади.
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Мажбуриятлар бекор бўлишининг умумий асосларидан ташқари, ушбу шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Топшириқ берувчи томонидан топшириқ бекор қилинса;
Вакил топшириқдан бош тортса;
Топшириқ берувчи ёки Вакил тугатилса, улардан бири муомалага лаёкатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилса.
Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, Вакил эса, топшириқдан бош тортишга ҳақли. Бу ҳолатда тарафлардан бири иккинчи тарафни шартномани бекор қилиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши лозим.
Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Вакил мазкур шартноманинг 1.2-бандида белгиланган муддатда топшириқни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, мазкур шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган ҳақни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Топшириқ берувчи мазкур шартноманинг 3.1-бандида белгиланган хизмат ҳақини шартноманинг 2.2.4-бандида белгиланган муддатда Вакилга тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган сумманинг Вакилга тўламаган сумма учун пеня миқдори фоизи миқдорида, лекин
Умумий сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
Топшириқ берувчи ўз манфаатларининг ҳимоя қилинишини бошқача тарзда таъминлаш имкониятига эга бўлмаган ҳолатда Вакил шартномани бажаришдан бош тортган тақдирда, у Топшириқ берувчига шартномани бекор қилиш натижасида етказилган зарарларни тўлаши шарт.
Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар
6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.
Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
Вакил ишнинг ҳолатларига кўра Топшириқ берувчининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса, ҳамда Топшириқ берувчидан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёки ўз сўровига оқилона муддатда жавоб ололмаган бўлса, бу кўрсатмалардан четга чиқишга ҳақли.
Мазкур шартнома Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган муддатга тузилди ва пайтдан бошлаб кучга киради.
Шартнома иккита асл нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Топшириқ берувчида, иккинчиси Вакилда сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
ТОПШИРИҚ БЕРУВЧИ: Юридик манзили: Топшириқ берувчининг юридик манзили Ҳ/Р: Топшириқ берувчининг ҳисоб рақами Банк коди Топшириқ берувчининг банк коди СТИР: Топшириқ берувчининг СТИР рақами Топшириқ берувчи билан боғланиш учун телефон рақами |
ВАКИЛ: Юридик манзили: Вакилнинг юридик манзили Ҳ/Р Вакилнинг ҳисоб рақами Банк коди Вакилнинг банк коди СТИР: Вакилнинг СТИР рақами Вакилнинг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни