Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Фермер хўжалигининг деҳқон хўжалиги ширкатлари билан шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

ДЕҲҚОН (ФЕРМЕР) ХЎЖАЛИГИНИНГ ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ (ДЕҲКОН(ФЕРМЕР) ХЎЖАЛИКЛАРИ БИРЛАШМАСИ) БИЛАНШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Фермер хўжалигининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Фермер” деб юритилади) номидан Фермер хўжалигига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Фермер хўжалиги раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси бир томондан ва Хўжалик ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Хўжалик” деб юритилади) номидан Хўжалик шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Хўжалик ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

ФЕРМЕРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Қуйидаги миқдорда ва муддатда стандартлар ва техник шартлар, ветеринария ва санитария талабларига жавоб берадиган маҳсулотни мазкур шартномада келишилган баҳода сотиш:

Маҳсулотнинг номи

Маҳсулотнинг ўлчов бирлиги

Маҳсулотнинг баҳоси

Маҳсулотнинг йиллик миқдори

Хўжаликдан сотиб олинаётган чорва ва парранда, ёнилғи-мойлаш ва қурилиш материаллари, ем-озуқа, ўғитлар, уруғлик, кўчатлар ва бошқа моддий қимматликлар учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода нақд пул ёки топширилган маҳсулот ҳисобидан ҳақ тўлаш.

Хўжаликдан ижарага олинган чорва, техника, ускуналар, бинолар ва ҳоказолар учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган миқдорда ижара ҳақи тўлаш.

Зоотехника, ветеринария, агротехника ва агрокимё талабларига, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш.

Газ, электр энергияси, сув таъминоти ва бошқа хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаш.

Хўжаликдан ижарага олинган қишлоқ хўжалик техникаси, ускуналар ва асбобларни тегишли ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан ва ўз вақтида уларга сифатли техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш.

Хўжаликдан олинган ссуда бўйича қарзни ўз вақтида қайтариш.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланган муддатларда ўз вақтида Хўжаликка моддий-техник ресурслари учун буюртмалар бериш.

ХЎЖАЛИКНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Бевосита Фермер хўжалигида қабул қилиш учун тақдим этилган ёки келишилган жадвал бўйича у томондан қабул қилиш-топшириш пунктига етказиб келинган барча маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиб олиш, миқдорини аниқлаш ва зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш, қабул қилинган маҳсулот ҳақини келишилган баҳо бўйича, лекин давлат харид баҳосидан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойда камида бир марта тўлаш.

2.2.Фермерга топшириладиган маҳсулот ҳисобига Хўжалик томонидан тўланадиган аванс миқдори сўм миқдорида пул авансини тўлаш.

2.3.Фермернинг буюртмасига мувофиқ келишилган баҳоларда техника ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, зооветеринар ва агрокимёвий хизматларини кўрсатиш, шунингдек агросервис корхоналари орқали хизмат кўрсатилишида ёрдам бериш.

2.4.Фермерни маҳсулот топширишнинг белгиланган муддатига мувофиқ зарурий идишлар билан таъминлаш. Фермерга тегишли идишларни соз ҳолатда ва ўз вақтида унга қайтариш ва уларнинг бошқа етказиб берувчиларнинг идишлари билан аралашиб кетишига йўл қўймаслик. Идишларни фермерга қайтармаган тақдирда, уларнинг тўлиқ қийматини тўлаш.

2.5.Фермерни ҳақ эвазига уни қизиқтирадиган нархномалар, стандартлар, техник шартлар, маҳсулотларни қабул қилиш, ташиш ва сақлаш ҳақидаги йўриқномалар ва қоидалар билан таъминлашда ёрдам бериш, ушбу меъёрий ҳужжатларга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида уни ўз вақтида хабардор қилиш.

2.6.Фермерни қишлоқ хўжалиги зараркунандалари пайдо бўлганлиги ва ноқулай об-ҳаво шароитлари эҳтимоли тўғрисида вақтида хабардор қилиш.

Келишилган баҳода экинларни кимёвий ва бошқа усулда ишлаш.

2.7.Фермерга чорва, парранда, техника, бинолар ва бошқа моддий бойликларни ижарага бериш.

2.8. Технология, мухандислик, зоотехника, ветеринария, агротехника ва агрокимё хизмати, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Фермерга маслаҳат берилишини таъминлаш.

2.9.Фермерга ишларни ташкил қилиш ва технологияда тўла мустақил ҳолда ҳаракат қилишига шароит яратиш.

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВАНИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ушбу шартнома билан назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланади.

Табиий офатлар натижасида экинлар нобуд бўлган, ушбу майдонларга қайта экиш имконияти бўлмаган ҳамда фермерга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра чорва моллари нобуд бўлган тақдирда, у белгиланган тартибда маҳсулот топшириш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод этилади.

Фермер тўлиқ етказиб берилмаган маҳсулот миқдорини қоплаш ҳисобига ваколатли органлар томонидан аниқланган экинлар ва чорванинг нобуд бўлиши, маҳсулотни тўлиқ йиғиб ололмаганлик учун суғурта органлари томонидан берилган суғурта гувоҳномаси бўйича олинган суғурта суммалари ҳисобидан Хўжаликка етказилган зарарни тўлайди.

Тарафлардан бири ёки иккала тараф шартномавий мажбуриятларини бажармаган тақдирда, манфаатдор тараф қишлоқ хўжалик йили тугагандан сўнг иккинчи тарафни камида 2 ой олдин огоҳлантирган ҳолда шартномани бир тарафлама бекор қилишга ҳақли.

Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.

Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

БОШҚАШАРТЛАР

Шартноманинг амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати (йилларда) йилдир ва имзоланган пайтдан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача амал килади.

Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, биринчи нусхаси Хўжаликда ва иккинчиси Фермерда сақланади.

Тарафларнинг келишувига мувофиқ ушбу шартномага ёзма равишда тузилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

 

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ:

Юридик манзили: Фермер хўжалигининг юридик манзили

Ҳ/Р: Фермер хўжалигининг ҳисоб рақами

Банк коди Фермер хўжалигининг банк коди

СТИР: Фермер хўжалигининг СТИР рақами

Фермер хўжалиги билан боғланиш учун телефон рақами

ХЎЖАЛИК:

Юридик манзили: Хўжаликнинг юридик манзили

Ҳ/Р Хўжаликнинг ҳисоб рақами

Банк коди Хўжаликнинг банк коди

СТИР: Хўжаликнинг СТИР рақами

Хўжаликнинг телефон рақами

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

 

 

Фермер хўжалигининг деҳқон хўжалиги ширкатлари билан шартномаси