Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Суғурта шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

СУҒУРТА ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

Суғурталовчининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Суғурталовчи” деб юритилади) номидан Суғурталовчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Суғурталовчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Суғурта қилдирувчининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Суғурта қилдирувчи” деб юритилади) номидан Суғурта қилдирувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Суғурта қилдирувчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

Мазкур шартномага мувофиқ Суғурталовчи шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартноманинг 1.3-бандида назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда Суғурта қилдирувчига бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш), Суғурта қилдирувчи эса, Суғурталовчига суғурта мукофотини тўлаш мажбуриятини олади.

Шартнома бўйича қуйидаги мулклар суғурта қилинади:

Суғурта қилинадиган мулкларнинг номи

Суғурта қилинаётган мулкнинг қиймати Суғурта қилинаётган мулкнинг қиймати сўм.

Мазкур шартнома бўйича суғурта қилинган мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфи;

ёнғин;

энергия таъминоти тизимидаги авария;

сув тошқини;

яшин уриши;

ер қимирлаши;

бошқа табиий офатлар натижасида юзага келса Суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Суғурта товони миқдори суғурта қилинаётган мол-мулкнинг шартноманинг 1.2.1-бандида кўрсатилган қийматида тенг миқдорда белгиланади.

СУҒУРТА МУКОФОТИ

Суғурта мукофоти Суғурта қилинаётган мулкнинг қиймати миқдори сўмни ташкил этади.

ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Суғурта қилдирувчи:

мазкур шартнома 2.1-бандида белгиланган тартиб ва муддатларда суғурта мукофотини Суғурталовчи ҳисоб рақамига ўтказиши;

шартнома тузилаётганда ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни Суғурталовчига хабар қилиши;

суғурта қилинган мулкни сақлаш учун барча чораларни кўриши;

мазкур шартнома амал қилиш даврида шартнома тузилаётганда Суғурталовчига маълум қилинган ҳолатларда юз берган, ўзига маълум бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида, агар бу ўзгаришлар суғурта хавфи ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, Суғурталовчига дарҳол хабар қилиши;

шартномада назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганида, эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун оқилона ва мумкин бўлган чораларни кўриши ҳамда агар ўзига маълум қилинган бўлса, бу борада Суғурталовчининг кўрсатмаларига амал қилиши шарт.

 

Суғурталовчи:

Суғурта қилдирувчига суғурта товонини ундан суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида хабар олган кундан бошлаб 3 кун ичида тўлаши;

суғурта товонини тўлаш билан биргаликда Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси юз берганда зарарни камайтириш мақсадида қилинган харажатларни ҳам тўлаши шарт.

Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг мулкий аҳволи тўғрисидаги ўз касб фаолияти натижасида ўзи олган маълумотларни (суғурта сирини) ошкор қилишга ҳақли эмас.

 

Суғурта қилдирувчининг:

3.3.1. Суғурта муддати мобайнида суғурта масалалари бўйича суғурталовчининг маслаҳатларини олиши;

3.3.2. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчидан суғурта товонини олиши;

3.3.3. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда мустақил текширув ўтказилишини талаб қилиши;

3.3.4. Қўшимча келишув тузиш йўли билан суғурталовчи билан келишган ҳолда суғурта шартномасига ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиши;

3.3.5. Суғурталовчи хабардор қилиниши шарти билан шартномани бекор қилиши;

3.3.6.Суғурта қилдирувчи шартноманинг 3.1.5-бандида назарда тутилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, агар у суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақли.

 

Суғурталовчи:

агар шартнома тузилганидан кейин Суғурта қилдирувчи ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисида унга била туриб ёлғон маълумот берганлиги аниқланса, шартномани ҳақикий эмас деб топишни ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 123-моддасининг иккинчи кисмида назарда тутилган оқибатлар қўлланилишини талаб қилишга;

шартнома тузилаётганида суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан кечиришга, зарурият бўлган тақдирда, унинг ҳақикий қийматини белгилаш мақсадида экспертиза тайинлашга;

агар Суғурта ҳодисаси тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта бадали тўланишидан олдин юз берган бўлса, шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта товонини суғурта мукофотининг ўзига тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга;

суғурта хавфи ортишига сабаб бўладиган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилинганда шартноманинг шартларини ўзгартиришни ёки хавф ортишига мутаносиб равишда Суғурта қилдирувчидан қўшимча суғурта мукофоти тўлашни талаб қилишга;

агар Суғурта қилдирувчи шартноманинг шартлари ўзгартирилишига ёки суғурта мукофотига қўшимча тўлашга эътироз билдирса, шартномани бекор қилишни талаб қилишга;

3.3.6.Суғурта қилдирувчи шартноманинг 3.1.4-бандида назарда тутилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, шартномани бекор қилишни ва шартномани бекор қилиш туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилишга ҳақли;

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг мулкий аҳволи тўғрисидаги ўз касб фаолияти натижасида ўзи олган маълумотларни ошкор қилганлиги (суғурта сирини бузганлиги) учун бузилган ҳуқуқларнинг тури ва бузиш хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985, 1021 ва 1022-моддалари қоидаларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Суғурта қилдирувчи эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун қасддан чоралар кўрмагани оқибатида кўрилган зарарни коплашдан Суғурталовчи озод қилинади.

Агар суғурта ҳодисаси Суғурта қилдирувчининг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, Суғурталовчи суғурта товонини тўлашдан озод қилинади, қасддан қилинган ҳаракатлар улар томонидан зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида назарда тутилган ҳолларда содир этилиши бундан мустасно.

Суғурталовчи суғурта ҳодисаси қуйидагилар оқибатида юзага келган бўлса:

ядро портлаши, радиация ёки радиоактив захарланиш таъсирида;

ҳарбий ҳаракатлар, манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар;

суғурталанган мулк давлат органларининг фармойиши билан олиб қўйилиши, мусодара қилиниши, реквизиция қилиниши, хатланиши ёки йўқ қилиб ташланиши натижасида кўрилган зарар учун суғурта товонини тўлашдан озод қилинади.

Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

 

Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафлардан бирининг аризасига асосан Низоли ҳолатларда тарафлар мурожаат этадиган суд номи суди томонидан ҳал қилинади.

 

 

ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

Шартнома, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади.

Суғурта қилдирувчи шартнома муддатидан илгари воз кечган тақдирда, Суғурталовчига тўланган суғурта мукофоти, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қайтариб берилмайди.

Шартнома бўйича Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин Суғурталовчининг розилиги билан суғурталанган мулкка бўлган ўз ҳуқуқларини унга ўтказиши ва суғурта товонини суғурта пулининг тўлиқ ҳажмида олиши мумкин.

Суғурталовчи суғурта товонини тўлашни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 955-моддасида кўрсатилган ҳолларда рад этиши мумкин.

ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда, ҳақикий ҳисобланади.

Мазкур шартнома иккита асл нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Суғурта қилдирувчида, иккинчиси Суғурталовчида сақланади.

Мазкур шартнома Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган муддатга тузилди ва суғурта мукофоти тўланган пайтда кучга киради.

Шартномада шартлашилган суғурта мазкур шартнома кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбик этилади.

Шартнома билан назарда тутилмаган барча масалалар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

СУҒУРТАЛОВЧИ:

Юридик манзили: Суғурталовчининг юридик манзилиv

Ҳ/Р: Суғурталовчининг ҳисоб рақами

Банк коди Суғурталовчининг банк коди

СТИР: Суғурталовчининг СТИР рақами

Суғурталовчи билан боғланиш учун телефон рақами

СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИ:

Юридик манзили: Суғурта қилдирувчининг юридик манзили

Ҳ/Р Суғурта қилдирувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Суғурта қилдирувчининг банк коди

СТИР: Суғурта қилдирувчининг СТИР рақами

Суғурта қилдирувчининг телефон рақами

 

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

 

 

Суғурта шартномаси