Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кўчмас мулк (турар жой, бино, иншоот)ни гаровга қўйиш (ипотека) шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

КЎЧМАС МУЛК (ТУРАР ЖОЙ, БИНО, ИНШООТ)НИГАРОВГА ҚЎЙИШ (ИПОТЕКА)

ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Гаровга олувчи банкнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Гаровга олувчи” деб юритилади) номидан Гаровга олувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Гаровга олувчи банкнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси бир томондан ва Гаровга қўювчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Гаровга қўювчи” деб юритилади) номидан Гаровга қўювчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Гаровга қўювчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

Мазкур шартномага асосан Гаровга олувчи Кредит шартномаси имзоланган йил ва санакунидаги Кредит шартномасининг рақами-сонли шартномага (кейинги ўринларда «Асосий шартнома» деб юритилади) мувофиқ Гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кредитни гаровга қўйилган мулк ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади:

ИПОТЕКА БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН МАЖБУРИЯТ

Асосий шартнома бўйича қарздор бўлган ушбу шартнома бўйича Гаровга қўювчи ҳисобланади ва ўз навбатида, асосий шартнома бўйича кредитор бўлган, ушбу шартнома бўйича Гаровга олувчи ҳисобланади.

Асосий шартноманинг ипотека билан таъминланган талабнинг миқдори Кредитнинг умумий миқдори сўмни ташкил этади.

Гаровга қўювчининг мазкур шартнома билан таъминланган мажбуриятини бажариш муддати Кредитни қайтариш санасигача белгиланади.

ИПОТЕКА НАРСАСИ

Мазкур шартномада кўрсатилган кўчмас мулк Ипотека нарсаси (кейинги ўринларда «Объект» деб юритилади) ҳисобланади.

Мазкур объект Кўчмас мулкнинг умумий майдони майдонни эгаллайдиган тегишли ер участкаси билан бирга гаровга қўйилади.

Ипотека баҳоси мустақил эксперт томонидан баҳоланган ва тарафлар томонидан маъқулланган бўлиб Ипотека баҳоси мустақил эксперт томонидан баҳоланган миқдорисўмни ташкил этади.

 

ГАРОВГА ҚЎЮВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Гаровга қўйилган объект Гаровга қўювчининг мулкчилигида ва тасарруфида қолади. Гаровга қўювчи ипотека нарсаси бўлган объектдан унинг белгиланиши бўйича фойдаланишга ҳақли.

Гаровга қўювчи ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар Гаровга олувчининг розилиги билан ипотека объектидан қуйидаги тартибда фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ҳақли:

Гаровга қўювчи ҳуқуқи асосидаги объектни навбатдаги гаровга олувчиларга топшириш чоғида мазкур шартнома ҳақидаги маълумотларни билдириши лозим ва бу мажбуриятни бажармаганлик оқибатида етказилган зарарлар учун жавобгардир.

Гаровга қўювчи ўз ҳисобидан гаровга қўйилган объектнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан суғурталаши шарт.

Гаровга қўювчи гаровга қўйилган объектнинг асралишини таъминлаш чораларини кўриши, жумладан, ўз вақтида таъмирлаш ишларини амалга ошириши лозим.

Ипотека объектининг йўқолиши ёки шикастланиши хавфи юзага келган тақдирда, Гаровга қўювчи бу ҳақда зудлик билан Гаровга олувчини хабардор қилиши лозим.

Гаровга қўювчи объектнинг ҳақиқатда мавжудлиги, асралиши ва сақланиш шароитларини текшириш учун келган Гаровга олувчининг ваколатли шахслари гаровга қўйилган объект жойлашган ҳудудга ўтиши учун тўсқинлик қилмаслиги лозим.

ГАРОВГА ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

Гаровга олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Гаровга олинган ипотека объектининг йўқолганлиги ва шикастланганлиги учун у кимнинг фойдасига суғурта қилинганидан қатъи назар, суғурта товонидан ўз талабларининг устунлиги тартибида қаноатланиш олиш;

Гаровга қўйилган объектнинг амалда мавжудлиги, миқдори, ҳолати ва сақланиш шароитини ҳужжатлар бўйича текшириш;

Гаровга қўювчидан гаровга қўйилган қўзғалмас объектнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилиш.

ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

Мазкур шартнома нотариал гувоҳлантирилган пайтдан бошлаб кучга киради ва гаровга қўйилган қўзғалмас объект жойлашган ердаги кадастр рўйхатидан ўтказилади.

Шартнома икки асл нусхада тузилган бўлиб, тарафларга бир нусхадан берилади.

Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар тарафларнинг келишуви билан киритилади ва ушбу шартномага иловалар тариқасида расмийлаштирилиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

 

ГАРОВГА ОЛУВЧИ:

Юридик манзили: Гаровга олувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Гаровга олувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Гаровга олувчининг банк коди

СТИР: Гаровга олувчининг СТИР рақами

Гаровга олувчи билан боғланиш учун телефон рақами

ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ:

Юридик манзили: Гаровга қўювчининг юридик манзили

Ҳ/Р Гаровга қўювчининг ҳисоб рақами

Банк коди Гаровга қўювчининг банк коди

СТИР: Гаровга қўювчининг СТИР рақами

Гаровга қўювчининг телефон рақами

 

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

 

 

 

 

Кўчмас мулк (турар жой, бино, иншоот)ни гаровга қўйиш (ипотека) шартномаси