1. Мазкур офертада қуйидаги тушунча ва атамалар қўлланилади:
Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси – Адолат миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
Фойдаланувчи – “Yurxizmat.uz” расмий сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда ёки рўйхатдан ўтмасдан хизматлардан фойдаланадиган жисмоний ёки юридик шахслар;
“Yurxizmat.uz” расмий сайти – Юридик ва жисмоний шахслар учун ҳуқуқий ахамиятга эга бўлган ҳужжатларнинг онлайн хизматини кўрсатувчи сайт.
2. Фойдалаанувчи томонидан оферта “Yurxizmat.uz” сайтининг рўйхатидан ўтиш ва/ёки қатнашиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш орқали аксепт (қабул) қилинади.
“YURXIZMAT.UZ” РАСМИЙ САЙТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДAГИ КЕЛИШУВ
3. “Yurxizmat.uz” расмий сайтидан фойдаланиш бепул ҳисобланади. Сайтнинг юридик шахслар фаолиятига оид бўлимлари ёки бўлимлардаги айрим ҳуқуқий ҳужжатлари прескурант асосида пул тўловлари ундирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
Фойдаланувчилар “Yurxizmat.uz” сайтининг ривожи учун беғараз молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
4. Фойдаланувчи ушбу сайтдан ўз ҳоҳишига биноан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
5. Фойдаланувчи томонидан киритиладиган маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигига шахсан ўзи жавобгардир.
6. Фойдаланувчи томонидан “Yurxizmat.uz” расмий сайтидан фойдаланиш мобайнида унга зарар етказиш, маълумотларни ўчириб юбориш, яроқсиз ҳолатга келтириш ва бошқа ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарликка тортилади.
7. Сайтдаги ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда тижорий мақсадларда бошқа шахсларга процессуал ва бошқарувга оид ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаб бериш таъқиқланади. Ҳужжатлардан тижорий мақсадларда фойдаланишга ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси билан ёзма равишда шартнома тузилиб, тўловлар амалга оширилган ҳолларда йўл қўйилади.
Фойдаланувчи томонидан ушбу расмий сайтнинг материалларидан мақолалар, илмий ишлар ёки бошқа турдаги ахборот берувчи маълумотлар учун фойдаланилганда сайтнинг расмий номи кўрсатилиши шарт.
8. Фойдаланувчининг исми, отасининг исми, фамилияси, лавозими ва бошқа шахсий маълумотларидан “Yurxizmat.uz” сайтида фойдаланиш фойдаланувчининг рухсати билангина амалга оширилиши мумкин.
9. Ушбу Келишувнинг шартларини қабул қилган ҳолда, фойдаланувчи қуйидагиларни тасдиқлайди ва кафолатлайди:
Ушбу келишувни ихтиёрий тузилганлигини, мазкур офертанинг барча шартлари билан танишганлигини, тушунганлигини ва уларга сўзсиз рози эканлигини.
10. Ушбу келишув юзасидан ёки у билан боғлиқ низолар музокаралар йўли билан ҳал қилиниши керак. Келишувга эришилмаган ҳолларда, низо кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ваколатли судга топширилади.