Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Талаб қилиш ҳуқуқини бошқага бериш тўғрисидаги келишув

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Дастлабки кредитор
Янги кредитор
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

Талаб қилиш ҳуқуқини бошқага бериш тўғрисидаги келишув

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Дастлабки кредиторнинг Ф.И.Ш,кейинги ўринларда “Дастлабки кредитор” деб юритилади, бир томондан, ва Янги кредиторнинг Ф.И.Ш,иккинчи томондан, кейинги ўринларда “Янги кредитор” биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу келишувни (кейинги ўринларда — келишув деб юритилади) қуйидагича туздилар:

 

КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ

1.1. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш келишувига асосан дастлабки кредитор асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини топшириш, янги кредитор эса бу ҳуқуқларни қабул қилиш мажбуриятини олади.

1.2. Фуқаролик кодексининг 355-моддасига талабларига асосан, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битими, агарда қонунчилик ҳужжатларидан, битимнинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, ҳақ эвазига тузилган битим ҳисобланади.

1.3. Фуқаролик кодексининг 319-моддаси биринчи қисмига асосан кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунчилик ҳужжатларига ёки битимга зид бўлмаса, йўл қўйилади.

1.4. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда дастлабки кредитор асосий мажбурият бўйича шахс алмаштирилиши муносабати билан мажбуриятдан чиқади.

1.5. Агар қонунда ёки битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади.

1.6. Мазкур келишувга асосан қуйидагилар дастлабки кредитордан янги кредиторга ўтказилаётган талаблар ҳажми ҳисобланади:

1.6.1. Ўтказилаётган талаблар ҳажми

1.6.2. Ўтказилаётган талаблар ҳажмини белгилашда у қандай мажбуриятдан келиб чиққанлиги

 

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Дастлабки кредиторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

2.1.1. Янги кредитор билан музокаралар олиб ориш;

2.1.2. Келишувга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи билан янги кредиторга мурожаат қилиш;

2.1.3. Мазкур битимда белгиланган шартлар асосида талаб қилиш ҳуқуқини янги кредитор фойдасига воз кечиши;

2.1.4. Қарздор талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни бажармасликка ҳақли.

2.1.5. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган дастлабки кредитор янги кредитор олдида унга ўтказилган талабнинг ҳақиқий эмаслиги учун жавоб беради, бироқ қарздор томонидан бу талабнинг бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди, дастлабки кредитор янги кредитор олдида қарздор учун ўз зиммасига кафолатни олган ҳоллар бундан мустасно;

2.1.6. Янги кредиторга талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши

2.1.7. Дастлабки кредиторнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.2. Янги кредиторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

2.2.1. Дастлабки кредитор билан музокаралар олиб ориш;

2.2.2. Битимга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи билан Дастлабки кредиторга мурожаат қилиш;

2.2.3. Қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар унга ўтганлиги ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки кредиторга қарши эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши қўйишга ҳақли

2.2.4. Талаб қилиш ҳуқуқи ўтгандан сўнг қарздорни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда у бундай хабар бермаслик туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади.

2.2.5. Янги кредиторнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

3. БОШҚА ШАРТЛАР

3.1. Фуқаролик кодексининг 364-моддасига асосан агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битимида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи мажбурият аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битими тузилмаган деб ҳисобланиши лозим.

3.2. Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битими ўз моҳиятига кўра талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш бўлмай, балки бунда тарафларнинг хоҳиш-иродаси аслида ҳақ эвазига хизмат кўрсатишга қаратилган бўлса, бундай битим ФКнинг 124-моддаси иккинчи қисмига биноан бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган ҳисобланади (топшириқ битими ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш битимси) ва суд тарафлар аслида назарда тутган битимга доир қоидаларни қўллайди.

3.3. Агар асосий битим суд томонидан тузилмаган (ёки ҳақиқий эмас) деб топилса, асосий битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳам ҳақиқий ҳисобланмайди.

3.4. Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида қарздорнинг хабардор қилинмаганлиги ёки ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бермаганлиги унинг ҳуқуқларини бошқа шахсга ҳақиқатан ўтказилганлигига таъсир қилмайди ва ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битимини тузилмаганлигига (ҳақиқий эмаслигига) олиб келмайди.

3.5. Дастлабки кредитордан янги кредиторга ҳуқуқларнинг ўтказилиши қарздорни битим тузилганлиги тўғрисида хабардор қилиш пайти билан боғлиқ эмас. Қарздорни хабардор қилиш ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилганлигига биноан амалга оширилиб, бу мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини ўтказишнинг зарур шарти сифатида қаралмайди.

3.6. Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш фақат ўша шаклда (оддий ёзма ёки нотариал) амалга оширилади.

3.7. Агар асосий битим давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинадиган битим бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш битими ҳам асосий битим бўйича белгилаб қўйилган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт.

3.8. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ва ҳар қандай чеклашлар ёхуд талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишнинг қўшимча шартлари тарафларнинг келишувларига биноан битимда назарда тутилиши мумкин.

 

4. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1. Тарафлар ўртасида мазкур келишув бўйича ёки унда белгиланган мажбуриятларни бажариш вақтида юзага келадиган барча низолар ёки келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро музокаралар олиб бориши йўли билан ҳал қилинади.

4.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд тартибида кўрилади.

 

5. КЕЛИШУВГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

5.1. Келишув шартларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, келишувни бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Келишув шартларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади, улар албатта, инобатга олиниши зарур.

5.2. Келишувни бир тарафлама рад этиш, унинг шартларига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

6. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

Дастлабки кредитор:

 

Янги кредитор:

Манзил:Дастлабки кредиторинг манзили

 

Манзил: Янги кредиторинг манзили

Паспорт серия ва рақам: Паспорт серияси ва рақами

 

Паспорт серия ва рақам: Паспорт серияси ва рақами

Берилган сана: Паспорт берилган сана

 

Берилган сана: Паспорт берилган сана

Паспорт ким томонидан берилганлиги ИИБ томонидан берилган

 

Паспорт ким томонидан берилганлиги ИИБ томонидан берилган

СТИР: Дастлабки кредиторнинг СТИР рақами

 

СТИР: Янги кредиторнинг СТИР рақами

Дастлабки кредитор: Дастлабки кредиторнинг Ф.И.Ш

 

М.Ў.

 

______

(имзо)

 

Янги кредитор: Янги кредиторнинг Ф.И.Ш

 

М.Ў.

 

_____

(имзо)

 

Талаб қилиш ҳуқуқини бошқага бериш тўғрисидаги келишув

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш келишувига асосан дастлабки кредитор асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини топшириш, янги кредитор эса бу ҳуқуқларни қабул қилиш мажбуриятини олади.

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда дастлабки кредитор асосий мажбурият бўйича шахс алмаштирилиши муносабати билан мажбуриятдан чиқади.

Агар қонунда ёки битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур келишув намунаси тайёрланган бўлиб, сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.