Қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида битим
Битим тузилган вақт |
Битим рақами-сон |
Битим тузилган жой |
Қарздорнинг Ф.И.Ш.и,кейинги ўринларда “Қарздор” деб юритилади, бир томондан, ва Янги қарздорнинг Ф.И.Ш,бундан кейин “Янги қарздор” деб юритилади, иккинчи томондан, кейинги ўринларда биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу битимни (кейинги ўринларда — Битим деб юритилади) қуйидагича туздилар:
1. БИТИМ ПРЕДМЕТИ
1.1. Янги қарздор, Қарздор ва Кредиторнинг Ф.И.Ш (кейинги ўринларда Кредитор деб юритилади) ўртасида тузилган Кредитор билан тузилган битим рақами-сонли Кредитор билан тузилган битим номи битим бўйича Қарздорнинг мажбуриятларини тўлиқ ўз зиммасига олади.
1.2. Қарздорнинг Кредитор олдидаги мажбуриятлари Қарздорнинг Кредитор олдидаги мажбуриятлари расмийлаштирилиши учун солиштириш далолатномаси тузилган вақтдаги, Қарздорнинг Кредитор олдидаги мажбуриятлари расмийлаштирилиши учун солиштириш далолатномаси рақами-сонли солиштириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Томонлар ушбу битимни Кредитор билан ёзма равишда келишиб олишлари шарт. Кредиторнинг қарзни ўтказишга ёзма розилигисиз, қарзни ўтказиш тўғрисидаги ушбу битим юридик кучга эга ҳисобланмайди.
2.2. Қарздор ушбу битим тарафлар томонидан имзоланган ва Кредитор билан келишилган кундан бошлаб Ҳужжатларни топшириш муддати кун ичида Янги қарздорга қарз ўтказилган Янги қарздорга қарз ўтказилган вақт йилдаги Янги қарздорга ўтказилган қарз бўйича битим рақами-сонли битимни ва Қарздорнинг кредитор олдидаги қарзини ҳисоблаш ушбу шартнома имзоланган санада кредитор билан ёзма равишда келишилган ва шу билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни топширади.
2.3. Қарздор Янги қарздорга Ўтказиладиган қарз миқдори сўм миқдоридаги қарзни Қарзни ўтказиш асоси асосида ўтказади.
3. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
3.1. Томонларнинг ҳар бири, уларнинг айби билан юзага келган бўлса, ушбу битим бўйича мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликлари натижасида бошқа томонга етказилган зарар учун жавобгардир.
3.2. Агар зарар уларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли содир бўлган бўлса, етказилган зарар учун томонлар жавобгарликдан озод қилинади, яъни форс-мажор ҳолатлари туфайли.
3.3. Тарафлар битим шартларини бажаришлари мобайнида уларнинг ҳохиш, эрки ва иродасига боғлиқ бўлмаган кучлар тўсиқлик қилса, жумладан: табиий офатлар, зилзила, сув тошқини, уруш эълон қилиниши, амалдаги қонунчиликнинг ўзгариши каби ҳолатларда форс-мажор ҳолати эълон қилинади. Қайси тараф учун форс-мажор ҳолати содир бўлса, ушбу ҳолат ҳакида иккинчи тарафни ёзма равишда огоҳлантириш шарт. Форс-мажор ҳолатлари Тарафларни битим шартларини бажаришдан қисман ёки тўлиқ озод этишга сабаб бўлган форс-мажор ҳолатларининг муддати ёки ундан ортиқ давом этса тарафлар шартнома шартларини бажаришдан қисман ёки тўлиқ озод этиладилар.
4. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
4.1. Томонлар ушбу битим бўйича ўз мажбуриятларини бажариши муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва келишмовчиликлар, агар иложи бўлса, музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
4.2. Агар томонлар баҳсли масала бўйича келишувга эриша олмасалар, юзага келган келишмовчиликлар судда ҳал қилинади.
5. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
5.1. Ушбу шартнома томонлар имзолаган пайтдан ва кредитор билан ёзма келишувдан бошлаб кучга киради ва томонлар у бўйича ўз мажбуриятларини бажармагунча амал қилади.
5.2. Ушбу битимга киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма равишда тузилган бўлса, иккала томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган ва Кредитор билан келишилган тақдирдагина амал қилади.
5.3. Номи, манзили, банк реквизитлари ўзгарган ёки қайта ташкил этилган тақдирда, томонлар Номи, манзили, банк реквизитлари ўзгарган ёки қайта ташкил этилганда ёзма хабар бериш муддати кун ичида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
5. 4. Битим 3 нусхада тузилади, биттаси Янги қарздорга, биттаси Қарздорга ва биттаси Кредиторга берилади ва уларнинг ҳар бири бир хил юридик кучга эга.
6. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ
Қарздор: |
|
Янги қарздор: |
||
Манзил: Қарздорнинг манзили |
|
Манзил: Янги қарздорнинг манзили |
||
Ҳисоб-китоб рақами: Қарздорнинг ҳисоб рақами |
|
Ҳисоб-китоб рақами: Янги қарздорнинг ҳисоб рақами |
||
Банк : Қарздорнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
|
Банк: Янги қарздорнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
||
СТИР: Қарздорнинг СТИР рақами |
|
СТИР: Янги қарздорнинг СТИР рақами |
||
Телефон рақами: Қарздорнинг телефон рақами |
|
Телефон рақами: Янги қарздорнинг телефон рақами |
||
Қарздор: Қарздорнинг Ф.И.Ш.и
М.Ў. |
______ (имзо) |
|
Янги қарздор: Янги қарздорнинг Ф.И.Ш
М.Ў. |
_____ (имзо) |
Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Бироқ, қарз миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлганда ҳам тарафларнинг келишувига асосан ёзма шаклда тузилиши мумкин. Қарз муносабатларини тўғри расмийлаштириш, келгусида турли низолар келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра, тарафларнинг келишувига асосан қарз мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиш мумкин.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, даъво ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.