МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд
Кейинги ўринларда “Товар етказиб берувчи-сотувчи” деб аталадиган Сотувчи корхонанинг номи ва шаклининг масъул ходими Сотувчи корхонанинг маъсул ходимининг Ф.И.О. орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб аталадиган Сотиб олувчи корхонанинг номи ва шакли иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
Шартнома предмети
1.1. Шартномада товар деб номланувчи Сотувчи корхонанинг номи ва шакли томонидан Маҳсулот ишлаб чиқарилган жой ва санада ишлаб чиқарилган, Қоплар сони Маҳсулот номи қопда, ҳар бир қопи Қоп сиғими, хажми килограмм оғирликда бўлган Маҳсулот номи иккала тараф ўртасида тузилаётган шартноманинг предмети ҳисобланади. Шартнома Шартнома муддати йил муддатга тузилган.
1.2. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати Маҳсулотнинг яроқлик муддати ой. Яроқлилик муддати товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ўта бошлайди.
1.3. Бир килограмм Маҳсулот номининг нархи Маҳсулотнинг 1 кг. нарҳи сўм. Умумий нарх Маҳсулотнинг умумий қиймати сўм.
Бир марталик товарни етказиб бериш харажатлари Маҳсулотни бир марта етказиб бериш ҳаражати (нархи) сўм. Умумий нарх Етказиб беришнинг умумий харажати сўм.
Товар ҳақи шартнома бўйича ҳар бир етказилган товар ва харажатлар суммаси миқдорида тўланади. Товар етказиб берилганлиги Маҳсулотни етказиб берилганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат билан тасдиқланади.
1.4. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил кучга эга.
II.Товарларни етказиб бериш тартиби
2.1. Шартнома бўйича товарларни етказиб бериш товарларни сотиб олувчига жўнатиш йўли билан жўнатиш разнарядкаси орқали амалга оширилади.
2.2. Жўнатиш разнарядкасининг жадвали шартномага илова қилинади.
2.3. Товарлар фақат Сотувчи корхонанинг номи ва шакли қарашли автомашинада етказилиши керак. Товарлар қопларда олиб келиниб, қоплар сотувчига қайтарилмайди.
2.4. Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган товар етказиб берувчи-сотувчи етказиб берилмаган товарлар миқдорини шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги даврда ёки даврларда тўлдириши лозим.
2.5. Сотиб олувчи етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
2.6. Сотиб олувчи шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Сотиб олувчи сотиб олган товарларни товарлар етказиб берилганидан кейин дарҳол кўздан кечириши, агарда етказиб бериш билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, товар етказиб берувчи-сотувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Сотувчининг ҳуқуқлари:
-сотилган товар ҳақини тўлашни;
-товарни ўз вақтида қабул қилиб олишни;
-шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни;
-сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.
Сотиб олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчи-сотувчидан товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
3.2. Сотувчининг мажбуриятлари:
-товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш;
-шартномада назарда тутилган товарни топшириш;
-шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топшириш;
-шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топшириш;
- учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топшириш;
- шартномада назарда тутилган товарни сотиб олувчига идишда ёки ўралган ҳолда топшириш;
-товарни сотиб олувчига топширгунга қадар сақлаш.
3.3. Сотиб олувчининг ҳуқуқлари:
-сотиб олаётган товарни ўзига мулк қилиб топширишни;
-шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топширишни;
-шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топширишни;
-учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топширишни талаб қилиш.
3.4. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
-сотиб олган товар ҳақини ўз вақтида тўлаш;
-товарни ўз вақтида қабул қилиб олиш;
-шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш;
-сотувчига етказилган зарарни қоплаш.
Сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига ўн кун муддат ичида маълум қилиши шарт.
Шартнома бўйича жавобгарлик
4.1. Агар сотиб олувчига унинг талабига кўра сотиш жойида дарҳол товар тўғрисидаги ахборотни олиш имкони берилмаган ёхуд унинг товарни кўздан кечириш, товарнинг хоссаларини текшириш ёки товардан фойдаланишни кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқи таъминланмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Сотиб олувчига товар тўғрисида тегишли ахборот олиш имконини бермаган сотувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам, агар сотиб олувчи бу камчиликлар ўзида бундай ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботласа, жавобгар бўлади.
4.2. Агарда товар сотиб олувчига идишсиз ва ўрамаган ҳолда ёки тегишли идишга жойламаган ва тегишли даражада ўрамаган ҳолда топширилган тақдирда, сотиб олувчи сотувчидан товарни идишга жойлаштириш ва ўрашни ёхуд тегишли бўлмаган идиш ва ўрашни алмаштиришни талаб қилиш ёки бу талабларни қўйиш ўрнига ушбу шартноманинг
4.3-банди биринчи қисмидаги талабларни қўйишга ҳақли.
4.3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 434-моддасига кўра сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;
харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.
4.4. Сотувчи шартнома бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш сотувчини мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
4.5. Агарда сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига Маҳсулот сифатига эътироз билдириш муддати кун муддат ичида маълум қилмаса, сотувчи шартлар бузилганлиги натижасида келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
4.6. Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун неустойка пеня шаклида ундирилади. Бунда пенянинг миқдори ҳар бир етказиб берилмаган ёки етказиб бериш муддатлари бузилган товарлар умумий суммасининг Шартнома шартлари бузилганда пеня ундириш миқдори % миқдорида мажбурият амалда бажарилгунига қадар ундирилади.
4.7. Шартномани бажаришдан бир томонлама (тўлиқм ёки қисман) бош тортишга тарафлардан бири шартномани жидддий бузган тақдирда йўл қўйилади.
Шартномани бузиш қуйидаги ҳолларда жиддий деб топилади:
- тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф
қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш;
- товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.
4.8. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган бўлса, шартнома бир тараф бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
Форс-мажор ҳолатлар
5.1. Маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи форс-мажор ҳолатлар (мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч таъсири: товар етказилаётган пайтда содир бўлган тасодифий шикастланиш, сотиб олувчи эгалигида сув тегиши натижасида товарнинг ёмон ҳолатга келиши ва бошқа ҳолатлар) натижасида юзага келадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
Тарафларнинг реквизитлари
Маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи Сотувчи корхонанинг маъсул ходими Ф.И.О. Имзо: ____________ Муҳр |
Сотиб олувчи Сотиб олувчи корхонанинг маъсул ходими Ф.И.О. Имзо: _________________ Муҳр |
Маҳсулотларни етказиб бериш шартномаси товар олди-сотдиси бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлари ўртасида амалиётда энг кўп қўлланиладиган шартномалардан биридир.
Ушбу шартнома моддий неъматларни бир шахсдан бошқа шахсга ўтишини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида иқтисодий муносабатларни ривожланишига олиб келади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси олди-сотди шартномасининг бир тури ҳисобланиб, шартномани айрим ҳолларда тадбиркорлик ёки савдо олди-сотдиси деб аталади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси Қонунчилик талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиб, хабарнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.