Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Масалан шанба ёки якшанба куни ёхуд ҳафтанинг бошқа куни
  • Изоҳ: Учрашув бошланиши сўралаётган соат ёзилади. Масалан: 10-00 ёки 11-00 ёки бошқа соат
  • Изоҳ: Масалан шанба ёки якшанба куни ёхуд ҳафтанинг бошқа куни
  • Изоҳ: Учрашув тугалланиши сўралаётган соат ёзилади. Масалан: 10-00 ёки 11-00 ёки бошқа соат

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

 

 

Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон манзили

 

 

Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзили яшовчи

Жавобгарнинг Ф.И.О.си

 

 

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш тўғрисида)

 

Мен ва жавобгар ўртамиздаги никоҳ Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳни қайд этган ФХДЁ бўлими номи ФХДЁ бўлими номи томонидан Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳ қайд этилган сана куни Қайд этилган никоҳнинг рақами-сон билан қайд этилган.

Биргаликдаги турмушимиздан Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си да туғилган Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си исмли (туғилганлик ҳақида гувоҳнома серия рақами (Даъвогар ва жавобгарларнинг фарзандига берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси, рақами ) фарзандимиз бор.

Мен ва жавобгар Эр-хотиннинг биргаликда яшаган даври га қадар биргаликда яшаб, кейинчалик ўзаро келишмовчиликлари туфайли фуқаролик ишлари бўйича Даъвогар ва жавобгарнинг никоҳини бекор қилган суд номи туманлараро судининг Даъвогар ва жавобгарнинг никоҳини бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарори билан қонуний никоҳимиз бекор қилинган. Айни пайтда вояга етмаган фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си жавобгарнинг тарбиясида ва у билан бирга яшаб келмоқда.

Мен вояга етмаган фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си ни соғиниб, у билан кўришиш истагида бўлсамда, бироқ жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си бола билан кўришиб, уни ўз уйимга олиб келган ҳолда тарбиясида иштирок этишимизга ихтиёрий равишда имконият яратиб бермаяпти.

Оила кодекснинг 71-моддасига кўра, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.

Аслида, юқоридаги қонун талабига кўра, болани тарбиялашда тенг ҳуқуққа эга бўлсамда, айни пайтда боланинг бевосита жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си тарбиясида бўлиши ва болани муайян вақтдагина ўз уйимга олиб келган тақдирда ҳам ушбу тенгликдан чекинилган бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 76-моддасига кўра, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, аҳлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.

Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

Бинобарин, юқоридаги қонун талабига кўра мен ҳам жавобгар билан бир қаторда болага нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлиб ҳисобланаман. Жавобгарнинг тўсқинлиги туфайли ўз ҳуқуқларимдан суд орқали фойдаланишга қарор қилиб, ушбу мазмундаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдаман.

Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 66, 71, 76-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йилдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорига асосланиб,

 

СЎ Р А Й М И З :

 

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг тарбиясида бўлган вояга етмаган фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си билан кўришиб, унинг тарбиясида иштирок этиш тартиби (вақти)ни ҳар ҳафтанинг Даъвогарнинг фарзанди билан кўришадиган вақти бошланадиган ҳафта куни Даъвогарнинг фарзанди билан кўришиши бошланадиган соатдан Даъвогарнинг фарзанди билан кўришадиган вақти тугайдиган ҳафта куни куни соат Даъвогарнинг фарзанди билан кўришиши тугайдиган соатга қадар ўзимнинг яшаш уйим яъни Даъвогарнинг яшаш манзилига олиб кетиш шарти билан белгилаб беришингизни.

 

Илова:

Даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си

 

Ариза берилган сана

Бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш тўғрисида

Қонунчиликка кўра, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари). Қонунчиликда назарда тутилган ота-оналик ҳуқуқлари болалар ўн саккиз ёшга тўлганларида (вояга етганда), шунингдек вояга етмаган болалар никоҳга кирганларида ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда болалар вояга етмасдан тўла муомала лаёқатига эга бўлганларида тугайди.

Шунингдек, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Агар ушбу белгиланган талаблар бузилган ҳолларда норози тарафлардан бири даъво ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланди.

намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.