Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Аризанинг реквизитлари
  • ота-онаси, қариндошлари ёки бошқа шахслар

Юклаб олинг

 

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига

Боланинг яшаш манзилида яшовчи Боланинг Ф.И.О.сидан

телефон Боланинг телефон рақами

 

АРИЗА

(тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида)

Мен, Боланинг туғилган вақти да туғилган Боланинг Ф.И.О.си Боланинг яшаш манзилида Бола биргаликда яшаётган шахслар билан биргаликда яшайман. Бироқ Болага зўравонлик, тазйиқ ўтказаётган шахслар томонидан менга доимий равишда турли руҳий ва жисмоний босимлар, тазйиқ ўтказиб келинмоқда.

Шунга кўра, бола сифатидаги ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш мақсадида менга амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.

 

 

Ариза ёзилган санаИмзо ўрниБоланинг Ф.И.О.си

 

Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида ариза

Мамлакатимизда ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда бир қатор муаммолар мавжуд.

Баъзида болалар таҳдидлар сабабли ўзига нисбатан қилинган зўравонликни ошкор қилишга қўрқишади ёки қайерга қай тартибда мурожаат қилишни билмайди.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур ариза намунаси тайёрланди.

намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.