БУ Й Р У Қ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами-сон |
Буйруқ қабул қилинган жой |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155 ва 170-моддасига мувофиқ, буюраман:
1. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг Ф.И.О. – Ходим ишлаб турган ташкилотнинг номи ва уни (ташкилотни) ташкилий ҳуқуқий шакли Ходим ишлаётган бўлимнинг (таркибий тузулма) номи Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг лавозими билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 155-моддасига биноан, тарафларнинг келишувига кўра Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган санадан бекор қилинсин.
2. Ходим ишлаб турган ташкилотнинг номи ва уни (ташкилотни) ташкилий ҳуқуқий шакли бухгалтерияси (Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О.)қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили учун тегишли ҳисоб китоб ишларини амалга оширсин.
Асос: Буйруқ қабул қилинишига асос бўлган ҳужжатлар
Буйруқни имзолайдиган шахснинг лавозими Буйруқни имзолайдиган шахснинг Ф.И.О.
Амалдаги Меҳнат қонунчилигига мувофиқ тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бироқ, амалиётда мазкур турдаги буйруқларни расмийлаштиришда қонунчилик талабларига риоя қилинмаслиги натижасида кўпгина низолар келиб чиқади.
Шу сабабли буйруқ намунаси тайёрланган бўлиб, томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари