Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Томонлар тўғрисида маълумот
Шартнома предмети
  • ( талабгорнинг мутахассислиги ёки касби тўғрисида маълумот киритилади)
  • (ҳизматга ҳақ тўлаш рақам билан зарур бўлганда сўз билан ёзилади)
Юборувчи ташкилот ҳақида маълумотлар
Талабгор ҳақида маълумотлар
Шартнома реквизитлари
  • (туман ёки шаҳар тўлиқ киритилади)

Юклаб олинг

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш

бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

Шартнома тузилган сана Шартнома рақами Шартнома тузилган ҳудуд

 

Ушбу шартнома Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган Лицензия берилган сана даги Лицензия рақами-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи Юборувчи ташкилот номи, манзили ва банк реквизитлари директори Юборувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. номидан Юборувчи ташкилот вакилининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси Фуқаронинг Ф.И.О. (кейинги ўринларда Талабгор деб аталади), (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани (кейинги ўринларда Шартнома деб аталади) тузди:

1. Шартнома мақсади

1.1. Юборувчи ташкилот Талабгорга Мутахассислик номи мутахассислиги/касби бўйича бўш иш ўринларини танлаш, кетишдан олдин мослаштириш ва хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.

1.2. Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги намунавий шартнома (кейинги ўринларда намунавий шартнома деб аталади) меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар олингач, ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида имзоланади.

2. Шартноманинг амал қилиш муддати

2.1. Ушбу Шартнома меҳнат шартномасида кўрсатилган муддатга тенг муддатда амал қилади.

2.2. Меҳнат шартномаси муддати тугагач, ходим хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда унинг муддатини узайтириш ҳуқуқига эга, бу эса тегишли равишда мазкур шартномани узайтиришга сабаб бўлади.

3. Ҳисоб-китоблар миқдори ва тартиби

3.1. Талабгор Хизматга ҳақ тўлаш миқдори сўм миқдорида юборувчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган рақамлар ва сўз билан хизматларга ҳақ тўлайди;

3.2. Томонлар ушбу Шартномани имзолагач, Талабгор 2 (икки) иш куни давомида Юборувчи ташкилот хизматларининг ушбу Шартнома 3.1. кичик бандида кўрсатилган қийматини тўлайди ва банк тўлов квитанциясининг нусхасини Юборувчи ташкилотга тақдим этади. Агар Талабгор томонидан амалга оширилган тўлов тасдиқланмаса, Юборувчи ташкилот тасдиқномани олгунга қадар барча хизматлар кўрсатилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.

4. Ишга жойлаштириладиган давлатда ишлаш шартлари

4.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Талабгор, агар ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, махсус рухсатномага эга бўлиши керак.

4.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида яшаш ва бошқа ижтимоий шарт-шароитлар билан боғлиқ харажатлар, одатда, Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.

4.3. Меҳнат фаолияти даврида, иш ҳақи ва бошқа тўлов суммалари меҳнат шартномаси асосида Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида аниқланади. Талабгорнинг иш ҳақи суммаси ходимларнинг тегишли тоифаси учун ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

4.4. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантининг иш вақти қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти муддатидан ошмаслиги керак. Шунга мувофиқ меҳнат шартномаси асосида ҳафта давомида иш вақтининг давомийлиги аниқланади. 

4.5. Ходимни иш вақтидан кейин ишга жалб қилишга йўқ қўйилмайди. Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг розилиги билан ўзаро битим тузилган ҳолат бундан мустасно.

4.6. Иш вақтидан кейин, шунингдек, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун ишга жойлаштириладиган давлатнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади. 

4.7. Меҳнат фаолияти даврида ходим ишга ёки иш жойига мослаша олмаса ёки меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузса, у ўз маблағлари ҳисобидан ўзи яшайдиган мамлакатга қайтарилади.

5. Юборувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

5.1. Юборувчи ташкилот фуқароларни ишга жойлаштириш, уларнинг малакасини ошириш/уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, ишга жойлаштириладиган давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мазкур Шартнома талабларини бузган ва жўнаб кетишдан олдин мослаштириш жараёнида иштирок этмаган Талабгорларни четлаштириш; 5.1.-банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ четлаштирилган фуқаролардан ишлаб чиқариш харажатларини ўқитиш соатларига ёки етказилган зарарга тенг миқдорда ундириш. 

5.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида Талабгорлар ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш бўйича Юборувчи ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳасини Талабгорга

тақдим этиш ва уни мазкур лойиҳа шартлари билан батафсил таништириш; 

хорижий иш берувчининг асосий талаблари ва ишга жойлаштириш шартлари бўйича

Талабгорларга умумий ахборот ва тавсиялар бериш; 

тиббий кўрик якунлари бўйича соғлом деб топилган Талабгорни меҳнат фаолиятига жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш жараёнини малакали ўқитувчилар/мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш;

ишга жойлаштириладиган давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, хорижий иш берувчилар талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Талабгорнинг ўқув-тайёргарлик, мослашиш (тил бўйича, ихтисослаштирилган ва касб билан боғлиқ) курслари ҳамда тадбирларида иштирок этишини ташкил қилиш; 

имтиёзли чипталарни харид қилиш учун Талабгорни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги базасида албатта рўйхатдан ўтказиш;

чипталар харид қилишда амалий ёрдам бериш ва Талабгорларни ишга жойлаштириладиган давлатга уюшган ҳолда жўнатиш;

Талабгорларга ишга жойлаштириладиган давлатда ҳамроҳлиқ қилиш;

меҳнат шартномаси тугагунига қадар ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

хорижий иш берувчининг талабларига мувофиқ Талабгорларнинг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этиш;

меҳнат мигрантларига хорижий иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;

ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун мўлжалланган даражадан паст бўлмаган даражада муносиб меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари нормаларига риоя этиш;

ходим меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб, уни ишлаб чиқаришдаги кўнгилсиз ҳодисалардан, шу жумладан иш вақтидан ташқари кўнгилсиз ҳодисалардан тиббий суғурта қилишни хорижий иш берувчи билан биргаликда таъминлаш.

6. Талабгорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

6.1. Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш; 

ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган тақдирда, шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан фойдаланиш;

ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида олинган иш ҳақидан ва бошқа даромадлардан эркин фойдаланиш;

суғурта турлари бўйича суғурта тўловларини талаб қилиш ва улардан фойдаланиш;

хорижий иш берувчилар билан меҳнат фаолиятини амалга оширган даврида юзага келган низоларни ҳал этиш учун Юборувчи ташкилотга ва Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасига/консуллик муассасаларига бевосита мурожаат қилиш. 

6.2. Ушбу шартномага мувофиқ Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш ва мазкур давлат анъаналарини ҳурмат қилиш; 

ушбу Шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган харажатларни ишга жойлаштириладиган давлатга жўнаб кетишидан олдин тўлаш;

белгиланган ички тартибга риоя қилиш ҳамда ўқитиш ва мослаштириш жараёнида албатта иштирок этиш;

ушбу Шартнома шартларига риоя қилиш, меҳнат фаолиятини хорижий иш берувчи ва меҳнат мигранти ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга ошириш;

ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида бўлиш тартибига риоя қилиш; 

ушбу Шартнома мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган/уни мураккаблаштирадиган ҳолатлар юзага келганда, Юборувчи ташкилотга мурожаат қилиш;

хорижий иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига риоя қилиш; 

меҳнат шартномаси муддати ва ишга жойлаштириладиган давлатда вақтинча рўйхатдан ўтиш (виза) муддати тугагач (ёки хорижий иш берувчи билан келишилган ҳолда муддат тугашидан олдин) ўзи яшайдиган мамлакатига ўз вақтида қайтиб келиш;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат (патент) олгунларига қадар яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш.

6.3. Талабгор фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида юзага келадиган қарз мажбуриятлари ва уларнинг оқибатлари учун шахсан ўзи жавоб беради (Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат (патент) олмаганлиги ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги сабабли).

7. Қўшимча шартлар

7.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудига келгандан кейин барча жавобгарлик қуйидаги ҳолларда Талабгор зиммасига юкланади:

агар меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса/хорижий иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинган бўлса; 

Талабгор талаб этилган мутахассисликка ва/ёки хорижий иш берувчининг бошқа талабларига мос келмаса;

узрсиз/номаълум сабабларга кўра иш жойида бўлмаса.

7.2. Меҳнат мигранти ишлаб чиқаришда жароҳат олса/майиб бўлса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Юборувчи ташкилот томонидан ва/ёки суғурта компанияси ҳисобидан қопланади. 

7.3. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса/ишлаб чиқаришда жароҳат олса, унинг ҳаётига ва/ёки соғлиғига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик Юборувчи ташкилот/суғурта компанияси зиммасига юкланади. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса, жасадни (жасад қолдиқларини) Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича харажатлар юборувчи ташкилотлар ва/ёки суғурта компанияси ҳисобидан амалга оширилади.

7.4. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олганлиги туфайли меҳнат фаолиятини давом эттириш имкони бўлмаса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ харажатлар унинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

7.5. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олиши ва/ёки бахтсиз ҳодисага учраши оқибатида ҳалок бўлса, жасад (жасад қолдиқлари) суғурта компанияси ҳисобидан олиб келинади. Меҳнат мигрантининг ҳаёти бахтсиз ҳодисалардан ва/ёки ўлимдан суғурта қилинмаган бўлса, жасадни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ харажатлар меҳнат мигрантининг шахсий жамғармаси ва/ёки унинг оила аъзоларининг ҳисобидан амалга оширилади. 

7.6. Депортация қилинган тақдирда, чиқариб юбориш билан боғлиқ харажатлар меҳнат мигранти зиммасига юкланади.

8. Форс-мажор холатлар

8.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши, оқилона чоралар билан олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари)туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди.

8.2. Қуйидагилар форс-мажор ҳолатларга киради: ҳарбий ҳаракатлар, табиат кучлари таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар), давлат органлари қарорлари.

8.3. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида бир-бирларини хабардор қилишлари керак.

8.4. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амал қиладиган даврга кўчирилади.

9. Низоларни хал қилиш

9.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.\

9.2. Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан низолар ҳал этилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда ҳал этилади.

10 Якунловчи қоидалар

10.1. Ушбу Шартнома 2 та (иккита) нусхада тузилиб, улар бир хил юридик кучга эга бўлади. 

10.2. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

10.3.Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

11. Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:

 

Юборувчи

Юборувчи ташкилот номи, манзили ва банк реквизитлари

Юборувчи ташкилот рахбарининг Ф.И.О.

Талабгор

Талабгорнинг манзили

Талабгорнинг Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида

Меҳнат муносабатларининг шартнома орқали тартибга солиниши келгусида тарафлар ўртасидаги низолар, ишларни бажариш ва иш ҳақи тўлашда тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.

Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳаси юртимизда ривожланиб бораётган соҳа бўлиб, мазкур фаолият ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиниши мамлакатимизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишида, ишсизлик камайишида муҳим аҳамиятга эга.

Шартнома намунасида унинг амал қилиш муддати, ҳисоб-китобларларни амалга ошириш тартиби ва миқдорлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари низоларни ҳал қилиш тартиби ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа масалалар аниқ белгиланган.

Ушбу намунадан фойдаланиб, шартнома тузилиши келгусида меҳнат низолари келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.