|
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номи судига |
|
Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан |
ИЛ Т И М О С Н О М А
Хусусий ажрим чиқариш тўғрисида
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номи суди томонидан даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.сининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сига нисбатан Даъво ариза мазмунитўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иқтисодий иш кўриб чиқилмоқда.
Иш кўриб чиқилиши давомида Иш кўриб чиқилиши давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, жиноят аломатлари ҳолатлар аниқланди. Ушбу ҳолатларда қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги, жиноят аломатлари борлиги кўриниб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 200-моддасига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.
Юқорида келтирилган Иш кўриб чиқилиши давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, жиноят аломатлари ҳолатлар текширилмасдан, уларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан ушбу иқтисодий иш бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 274, 275-моддаларига асосан,
СЎРАЙМАН:
Мазкур иқтисодий иш бўйича Иш кўриб чиқилиши давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, жиноят аломатлари ҳолатлар юзасидан хусусий ажрим чиқаришингизни.
Илова: Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси
Илтимоснома берилган сана