Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ётоқҳонадан кўчириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар
  • (раис, директор, бошлиқ ёки бошқа)
Жавобгар
Даъво ариза мазмуни
Илова қисми

Юклаб олинг

Даъво ариза берилган суд номига

Даъвогар: Даъвогар ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Даъвогарнинг жойлашган манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Даъвогар раҳбарининг лавозими

Даъвогар раҳбарининг Ф.И.О

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О

Жавобгарнинг яшаш манзили

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

Даъво мазмуни:Даъво мазмуни

Даъво ариза

Жавобгар ишлаб келган ташкилот номи ва унинг ташкилий ҳуқуқий шакли га тегишли бўлган ётоқхона Ётоқхона манзили манзилда жойлашган бўлиб, жавобгарга ётоқхонанинг Ётоқхонанинг жавобгарга бириктирилган хона рақами хонаси бириктирган эди. Мазкур ташкилотда ишлаб келган Жавобгарнинг Ф.И.Ога Ётоқхонадаги хона жавобгарга вақтинчалик истиқомат қилиш учун бириктириб берилган санада Ётоқхонадаги хонани жавобгарга яшаш учун бериш учун асослар асосида жавобгарга мазкур ташкилотда ишлаб турган даврида яшаши учун вақтинчалик истиқомат қилиш учун берилган. Жавобгар билан тузилган мехнат шартномаси Жавобгар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган сана бекор қилинганлиги сабабли жавобгар бир неча бор ётоқҳонадан кўчиш ҳақида ёзма равишда огохлатирилишига қарамасдан ўз ҳоҳиши билан кўчмасдан ётоқҳонада яшашда давом этиб келмоқда. Даъво талабини тасдиқловчи, асословчи бошқа ҳолатлар.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддаси 2-қисмида меҳнат, хизмат муносабатларини тугатган фуқаролар, шунингдек ўқув юртларида ўқишни тамомлаган шахслар уларга иши, хизмати ёки ўқиши муносбати билан берилган ётоқхонадан бошқа турар жой бермасдан кўчирилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг 27-бандига кўра, хизмат лавозими билан боғлиқ равишда берилган ётоқхонадан чиқаришда даъвогар ва жавобгар ўртасида қандай меҳнат шартномаси тузилганлиги ва у қандай асосларга кўра бекор қилинганлигини аниқлаши зарур. Ишни тугатган мавсумий-вақтинчалик ишчилар, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра ўз ихтиёри билан ёки меҳнат интизомини бузганлиги сабабли ёки жиноят содир этганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор бўлиб ишдан бўшаганлар ҳамда ўқув юртида ўқишни тугатганлар, ўқув юрти талабаси сафидан чиқарилганлар бошқа турар-жой берилмасдан кўчирилиши лозим.

Жавобгар билан Жавобгар ишлаб келган ташкилот номи ва унинг ташкилий ҳуқуқий шакли ўртасида тузилган мехнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддаси 1-банди ҳамда 140, 141-моддаларига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан суддан

СЎРАЙМАН:

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О ни Ётоқхона манзили манзилда жойлашган ётоқҳонанинг Ётоқхонанинг жавобгарга бириктирилган хона рақами хонасидан бошқа турар жой бермасдан кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришингизни.

Илова қилинган ҳужжатлар:

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

Даъвогар ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Даъвогар раҳбарининг лавозими

Даъвогар раҳбарининг Ф.И.О имзо

Даъво ариза берилган сана

Ётоқҳонадан кўчириш тўғрисида даъво ариза

Корхона ва ташкилотларга тегишли бўлган хизмат ётоқхонасидан мажбурий тартибда кўчиришга оид низолар аксарият ҳолларда шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги, хусусан, меҳнат муносабатлари тугатилгандан кейин ҳам ходимлар яшаши учун ажратилган майдонни топширмаслик натижасида келиб чиқади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай низолар судга даъво ариза киритилган ҳолда суд тартибида ҳал қилинади.

Даъво ариза намунасида мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи, даъво аризани асословчи нормалар баён этилган бўлиб, фойдаланувчидан ўзига ҳамда иш ҳолатига оид бўлган маълумотларни саволномага асосан киритиш талаб этилади.