Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ БИТИМ
Битим тузилган сана Битим рақами-сон Битим тузилган ҳудуд
Халқ таълими бўлими номидан низом асосида фаолият юритувчи бўлим мудири Халқ таълими бўлими номидан низом асосида фаолият юритувчи шахснинг Ф.И.О. (бундан буён матнда Васийлик ва ҳомийлик органи деб юритилади) бир томондан, фуқаро(лар) Эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг Ф.И.О. Эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг яшаш манзили Эр-хотин ёки алоҳида фуқаронинг паспорт маълумотлари Оилавий шароитининг қисқача тавсифи (бундан буён матнда Тутинган ота-оналар деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда Томонлар деб юритилади, мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида туздилар:
1-боб. Битим предмети
1. Васийлик ва ҳомийлик органи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган шахснинг туғилган санасида туғилган Вояга етмаган шахснинг Ф.И.О.нинг (бундан буён матнда Тутинган бола деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда Тутинган ота-оналарга тарбиялаш учун топшириш мажбуриятини, Тутинган ота-оналар эса мазкур Битим шартларига асосан Тутинган боланинг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда тарбиялаш учун оилага қабул қилиб олиш мажбуриятини олади.
2-боб. Умумий шартлар
2. Тутинган болани оилага тарбияга олиш (патронат) амалдаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Тутинган ота-оналар томонидан Тутинган болани оилага тарбияга олиш ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларидан бири ҳисобланади.
3-боб. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
4. Васийлик ва ҳомийлик органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) мазкур Битимнинг 16-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда уни муддатидан олдин бекор қилиш;
б) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида исталган вақтда боланинг соғлиғи, таълим-тарбияси ва турмуш шароитини бориб ўрганиш;
в) Тутинган ота-оналардан ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни қабул қилиш;
г) Тутинган ота-оналар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда, Тутинган болага зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек, уни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, уларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатиш;
д) мазкур Битим бўйича келиб чиқадиган низолар юзасидан судда иштирок этиш.
5. Васийлик ва ҳомийлик органининг мажбуриятлари:
а) бир йилда камида икки марта Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини бориб ўрганиш;
б) Тутинган ота-оналарни соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни янгилаш лозимлиги ҳақида жорий йил тугашидан бир ой олдин огоҳлантириш;
в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тутинган болани ҳар йили бир марта кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ва Тутинган ота-оналарга ҳар ойда нафақа тўлаб бориш чораларини кўриш;
г) мазкур Битим тузилаётганда Тутинган ота-оналарга оилага тарбиялаш учун берилган болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда уларга белгиланган тартибда ҳар ойлик нафақа тўлаш тартибларини тушунтириш.
6. Тутинган ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) мазкур Битимнинг 15-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда уни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан Васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиш;
б) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) ҳуқуқларига эга бўлиш;
в) Тутинган бола номидан ҳамда унинг манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлмаган барча зарур битимларни тузиш;
г) Тутинган болага кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағларни нақд пул шаклида ёки банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан олиш;
д) Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа олиш.
7. Тутинган ота-оналарнинг мажбуриятлари:
а) Тутинган болага нисбатан васий (ҳомий) мажбуриятларини бажариш;
б) қонуний вакил сифатида Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратиб бериш;
в) Тутинган болани кейинги йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабригача Васийлик ва ҳомийлик органига буюртма тақдим этиш;
г) ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳамда Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш;
д) Тутинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисобот билан бирга мазкур маҳсулотларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) тақдим этиш;
е) ўзининг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январгача Васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этиш.
8. Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш
9. Тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш Тутинган ота-оналар томонидан амалга оширилади.
10. Тутинган бола тарбияланаётган оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва Тутинган болалар билан биргаликда, қоида тариқасида, 8 нафардан ошмаслиги керак.
11. Оилага тарбиялаш учун берилган (патронат) болалар ҳар йили бир марта кийим-бош, пойабзал билан таъминланади. Тутинган ота-оналарга Тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади.
12. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таъминоти, унга таълим-тарбия бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича тегишли давлат органлари ва муассасаларидан ҳуқуқий, методик, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиши мумкин.
13. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг таълим олиши учун барча зарур шарт-шароитларни таъминлайди.
14. Тутинган ота-оналар Тутинган боланинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилади.
5-боб. Битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари
15. Битим қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, Тутинган бола билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, Тутинган ота-она ташаббуси билан;
Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан;
Тутинган бола ота-онасига қайтарилганда;
Тутинган бола фарзандликка олинганда.
16. Мазкур Битим қуйидаги ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
Тутинган ота-она бундан кейин Тутинган ота-она вазифасини бажаришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлса;
Тутинган боланинг турмуш шароитларини ва тарбияланишини кузатиб бориш жараёнида Тутинган ота-она мазкур Битим шартларига риоя қилмаётганлиги аниқланса.
17. Мазкур Битимни Тутинган ота-она ташаббуси билан бекор қилиш уларнинг аризаси асосида уч кун ичида Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Мазкур Битимнинг 15-банди учинчи – бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Битимни бекор қилиш Тутинган ота-оналарни камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
19. Мазкур Битим бекор қилинган кундан бошлаб Тутинган ота-она Тутинган болага нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини йўқотади, Тутинган ота-она орқали Тутинган болани зарур кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда унинг манфаатлари йўлида сарфлаш учун ҳар ойлик нафақа тўлаш тўхтатилади. Бунда Тутинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинган ашёлар Тутинган боланинг ўзида қолдирилади.
20. Мазкур Битим унинг 15-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган ҳолларда Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уни жойлаштириш чораларини кўради.
6-боб. Низоларни ҳал қилиш
21. Тутинган ота-она Васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Битимни тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
22. Васийлик ва ҳомийлик органи Тутинган боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
7-боб. Якунловчи қоидалар
23. Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Тутинган бола ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар амал қилади.
24. Мазкур Битимга қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан ва/ёки Томонларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Битимнинг қонун ҳужжатлари асосида белгиланган шартлари ўзгартирилиши мумкин эмас.
25. Мазкур Битимда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
26. Мазкур Битим икки нусхада тузилади, Васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда Тутинган ота-оналарда бир нусхадан сақланади.
8-боб. Томонларнинг юридик манзиллари ва бошқа реквизитлари
Тутинган ота-оналар Яшаш манзили: Тутинган ота-онанинг яшаш манзили Паспорт маълумотлари: Тутинган ота-онанинг паспорт маълумотлари Тутинган ота-онанинг Ф.И.О.
___________________(имзо) |
Васийлик ва ҳомийлик органи Юридик манзили:Васийлик ва ҳомийлик органининг юридик (жойлашган) манзили Банк реквизитлари: Васийлик ва ҳомийлик органининг банк реквизитлари МФО: Банк рақами СТИР: СТИР рақами Васийлик ва ҳомийлик органининг раҳбарининг Ф.И.О. _____________________ (имзо, муҳр)
|
Ҳозирги кунда кўплаб фуқаролар меҳрибонлик уйларидан фарзанд асраб олишга этиёж сезишади. Айнан ушбу турдаги шахслар келгусида ҳуқуқий муаммоларга ва тушунмовчиликларга дуч келмасликлари учун тўғри расмийлаштирилган, тайёр ҳолда бўлган “Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим” зарур бўлади. Ушбу битимда фуқаролардан фақатгина томонларнинг юридик манзиллари ва бошқа реквизитлари ҳамда томонлар тўғрисидаги маълумотларни аниқ ҳолда киритиш талаб этилади.
Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битимнинг виртуал намунаси яна бир қулайликга эга бўлиб, агар томонлар зарур тажрибага эга бўлмаса ҳам ушбу хизмат орқали юридик жиҳатдан тўғри битимни расмийлаштириш имконини беради. Онлайн тайёр битим иш бўйича аҳамиятли бўлган (томонларнинг реквизитлари ҳамда маълумотлари) майдонларни ўз ичига олган бўлиб, фойдаланувчи ўзига тегишли маълумотларни киритиши ва ҳужжатни чоп этиши лозим бўлади.