Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлари ҳамда саноат ва энергетика корхоналари ўртасидаги тузиладиган техник сув етказиб бериш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Сув етказиб берувчи” бўйича маълумотлар
  • Масалан: раиси С.Каримов, директори И. Алимов
“Сув истеъмолчи” бўйича маълумотлар
  • Масалан: раиси С.Каримов, директори И. Алимов
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

СУВ ХЎЖАЛИГИ ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМДА

САНОАТ ВА ЭНЕРГЕТИКА КОРХОНАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ТУЗИЛАДИГАН

ТЕХНИК СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган жой

 

Ушбу шартнома Сув етказиб берувчитараф (ташкилот)номи ирригация тизими (магистрал канали) бошқармаси номидан бошқарма Сув етказиб берувчитараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си (кейинги ўринларда – “Сув етказиб берувчи”) бошқарманинг амалдаги Низомига асосан бир томондан,ва Сув истеъмолчитараф (ташкилот)нинг номи корхонаси номидан унинг раҳбари Сув истеъмолчитараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си (кейинги ўринларда – “Сув истеъмолчиси”) иккинчи томондан ўзаро техник сув етказиб бериш бўйича тузилди.

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Тарафлар техник сув етказиб беришда Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкилэтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3672-сонли, 2021 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5055-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 82-сонли, 2021 йил 17 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 573-сонли ҳамда 2018 йил 12 декабрдаги “Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1008-сонли қарорлари талабларига қатъий риоя қиладилар.

1.2. Ирригация тизимида сув бериш тартиби тизимнинг қуйи қисмидан бошлаб, Сув истеъмолчиларнинг талабномасига асосан ўрнатилади.

1.3. “Сув етказиб берувчи” мазкур шартноманинг иловасида белгиланган миқдор ва муддатларда сувни “Сув истеъмолчиси”га етказиб беришни, “Сув истеъмолчиси” эса ушбу шартнома шартларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.4. “Сув истеъмолчиси”га сув бериладиган жойлар сувни бошқариш (дарвоза) ва уни ўлчаш (гидропост) воситалари билан жиҳозланган бўлиши, улар эса таъмирланган, паспортлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган, кимнинг тасарруфида бўлса шу сув хўжалиги ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳамда гидропостлар аттестациядан ўтказилган бўлиши зарур.

 

II. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

2.1. “Сув етказиб берувчи” томонидан “Сув истеъмолчиси”га етказиб бериладиган сувнинг миқдори, манбаси ва муддатлари мазкур шартноманинг1-иловасида келтирилади.

2.2. “Сув истеъмолчи”си томонидан “Сув етказиб берувчи”га тўланадиган тўловлар миқдори ва муддатлари мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилади.

 

III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

3.1. “Сув етказиб берувчи”нинг ҳуқуқлари:

“Сув истеъмолчиси” билан тузилган қўшимча келишувга асосан сув олиш лимитларига ўзгартиришлар киритиш (манбаларнинг сувлилиги камайган ҳоллар бундан мустасно);

манбаларда сув ҳажми камайган ёки кўпайган ҳолатларда сув олиш лимитларига, юқори турувчи ташкилотнинг рухсати билан, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш режасининг параметрлари ўзгартирилмасдан, тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

3.2. “Сув етказиб берувчи”нинг мажбуриятлари:

“Сув истеъмолчиси”га ушбу шартноманинг иловасига асосан тасдиқланган сув истеъмоли режасига кўра ажратилган сув олиш лимити миқдорида ўз вақтида сув етказиб беришни таъминлайди;

лимит бўйича сувни рўйхатга олинган қуйидаги манбалардан ажратишни (беришни) амалга оширади:

табиий манбалар бўйича Ушбу шартномага кўра табиий манбалар бўйича ажратиладиган сув олиш лимити миқдори

(сув олинадиган жилға, дарё, сой ва бошқалар ҳамда ер ости суви манбаси номлари, сув бериш иншоотлари номлари, уларнинг жойлашган жойи, сув олиш учун ўрнатилган насослар номи)

сунъий манбалар бўйича Ушбу шартномага кўра сунъий манбалар бўйича ажратиладиган сув олиш лимити миқдори

(сув олинадиган очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар номлари, сув бериш иншоотлари номлари, уларнинг жойлашган жойи, насослар номи)

“Сув истеъмолчиси”нинг сув олиш жойларидаги сув иншоотларини сувни ўлчаш воситалари билан жиҳозлайди ва уларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини таъминлайди;

манбада сув камайган ёки кўпайган ҳолларда, енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) юз берганда ҳамда юқори турувчи сув хўжалиги эксплуатация ташкилоти томонидан лимитларга ўзгартиришлар киритилганда “Сув истеъмолчиси”ни ёзма равишда (авария ҳолатларида – телефон орқали) хабардор қилади;

манбада сув камайган тақдирда сувдан навбатлаб фойдаланиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни кўради;

ҳар куни соат 7:00 ва 19:00ларда “Сув истеъмолчиси”нинг ваколатли шахси билан сув бериладиган жойларда сувнинг ҳисобини юритади ҳамда ҳар ўн кунда ўзаро далолатнома расмийлаштиради.

“Сув истеъмолчиси”га берилган сув ресурсларидан гидрография принципига ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартларга асосан ҳамда суғориш тармоқларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар беради.

“Сув етказиб берувчи” қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

3.3. “Сув истеъмолчиси”нинг ҳуқуқлари:

тасдиқланган сувдан фойдаланиш режаси асосида “Сув етказиб берувчи”дан сув беришни талаб қилиш;

сув олишга зарурат бўлмаганда ёки сув олишга тайёр бўлмаганда сув олишдан воз кечиш ёки уни “Сув етказиб берувчи” билан келишган ҳолда бошқа муддатга кўчириш;

“Сув етказиб берувчи”дан сув олиш жойларида ўрнатилган сув ўлчаш воситаларининг (гидропостларнинг) аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш, воситаларнинг ишлашига шубҳа пайдо бўлганда “Сув етказиб берувчи”дан навбатдан ташқари қўшимча ўлчов ўтказилишиниталаб қилиш ва ушбу ўлчов жараёнига, ҳаққонийликни таъминлаш мақсадида, бошқа мутахассисларни жалб этиш;

“Сув етказиб берувчи”дан манба бўйича сув хўжалиги ҳолати ва таъминот даражаси тўғрисидаги ахборотларни олиш;

манбадаги сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритиш;

берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;

сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

манбанинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилигидан келиб чиққан ҳолда, сув олиш лимитларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва сув бериш режимига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш.

“Сув истеъмолчиси” қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

3.4. “Сув истеъмолчиси”нинг мажбуриятлари:

ажратилган сув лимитидан сувдан фойдаланиш режасида белгиланган мақсадларда самарали фойдаланишни, экин майдонларидан ва суғориш тармоқларидан сувни беҳуда ташлаб юборишга йўл қўймасликни таъминлайди;

сув объектларидан, улар қандай мақсадлар учун фойдаланишга берилган бўлса, фақат шу мақсадларда фойдаланади;

сув билан таъминлаш бўйича хизмат кўрсатадиган ҳудудида жойлашган сув истеъмолчиларининг меъёр бўйича сувдан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқади;

“Сув етказиб берувчи” томонидан ўзига ажратилган сув лимити доирасида сув билан таъминлашбўйича хизмат кўрсатадиган ҳудудидаги сув истеъмолчиларига сув лимитларини белгилайди;

сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда фойдаланиладиган суғориш тармоқлари ва бошқа сув объектлари, улардаги сув тақсимлаш иншоотлари, сув ўлчаш воситаларидан эҳтиёткорона ва оқилона фойдаланади ҳамда уларни ўз вақтида таъмирлайди;

“Сув етказиб берувчи”дан сув олиш учун, тасдиқланган сувдан фойдаланиш режасига асосан ўн кун олдин ёзма талабнома расмийлаштириб, “Сув етказиб берувчи”га тақдим этиб боради;

ҳар куни соат 7:00 ва 19:00ларда “Сув етказиб берувчи”нинг ваколатли мутахассиси билан кундалик сувнинг ҳисобини юритиб, сувдан қандай мақсадларда фойдаланилаётганлиги тўғрисида “Сув етказиб берувчи”га маълумот тақдим этиб боради ҳамда ҳар 10 кунда ўзаро далолатнома тузади;

олинган сувни иқтисод қилувчи илғор тажрибаларни ва технологияларни жорий қилиш ишларини кенгайтиради, сувнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриб боради;

енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) юз берганда, “Сув етказиб берувчи”нинг сўрови билан бундай ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишда техника ва ишчи кучи билан иштирок этишни ташкил этади;

“Сув истеъмолчиси” қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

 

IV. ШАРТНОМА БАЖАРИЛИШИ

 

4.1. Сув объектларидан сув олиш фақат “Сув истеъмолчиси”нинг ёзма буюртманомалари бўйича унинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади.

4.2. Сув ресурсларини олиш юзасидан буюртманомалар “Сув истеъмолчиси” томонидан “Сув етказиб берувчи”га, сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек, олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади.

4.3. Сув манбаидан сув олиш учун, буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ва ҳисоб-китоб меъёридан ортиқ бўлмаслиги керак.

4.4. Сув ресурсларини олиш ҳажмини камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда, “Сув истеъмолчиси” бу тўғрида “Сув етказиб берувчи”га ёзма равишда (авария ҳолатларида – телефон орқали) хабар қилиши керак.

4.5. “Сув истеъмолчиси”га сув бериладиган жойлар сувни бошқариш (дарвоза) ва уни ўлчаш (гидропост) иншоотлари билан жиҳозланган, улар эса таъмирланган, паспортлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган, кимнинг тасарруфида бўлса, шу сув хўжалиги ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказилган, гидропостлар аттестациядан ўтказилган бўлиши керак.

4.6. Сувнинг ҳисоби “Сув етказиб берувчи” ҳамда “Сув истеъмолчиси”нинг ваколатли мутахассислари томонидан олиб борилади.

4.7. “Сув истеъмолчиси” ҳар ой давомида етказиб берилган техник сув учун тўловларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар сув хўжалиги ташкилотларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

V. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

5.1. “Сув етказиб берувчи” шартномада кўрсатилган техник сувни етказиб бергандан сўнг, “Сув истеъмолчиси” ҳар ой давомида етказиб берилган техник сув учун тўловларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўз вақтида тўламаганлик учун “Сув истеъмолчиси”, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Шунингдек,  тарафлар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидагинизом” ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарлик чоралари қўлланилади.

VI. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Ушбу шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар қонунчилик ҳужжатлари белгиланган тартибда тегишли иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.

VI. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Ушбу шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар қонунчилик ҳужжатлари белгиланган тартибда тегишли иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.

 

VII. ФОРС-МАЖОР

 

7.1. Тарафлардан бири шартномани форс-мажор ҳолатлар, яъни енгиб бўлмайдиган куч (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

7.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида тарафлар зудлик билан бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

7.3. Агар форс-мажор ҳолати шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

8.1. Ушбу шартнома тарафлар томонидан имзоланиб,тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради ҳамда Шартномани амал қилиш муддати тугайдиган кун гача амал қилади.

8.2. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 3 нусхада тузилади ҳамда иловалари шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

8.3. Мазкур шартномага тегишли ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш тарафлар ўртасида тузиладиган қўшимча келишув асосида амалга оширилади. Шартномани бир томонлама бекор қилишга йўл қўйилмайди.

IX.ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Сув етказиб берувчитараф (ташкилот)номи

 

Сув истеъмолчитараф (ташкилот)нинг номи

Манзил:Сув етказиб берувчитарафнинг манзили

 

Манзил:Сув истеъмолчитараф манзили

Банк Сув етказиб берувчитарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк: Сув истеъмолчитарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Сув етказиб берувчитарафнинг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Сув истеъмолчитарафнинг ҳисоб рақами

СТИР: Сув етказиб берувчитарафнинг СТИР рақами

 

СТИР: Сув истеъмолчитарафнинг СТИР рақами

Телефон: Сув етказиб берувчитарафнинг телефон рақами

 

Телефон: Сув истеъмолчитарафнинг телефон рақами

Сув етказиб берувчитараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

 

Сув истеъмолчитараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

_________________

 

 

_________________

 

 

Ҳуқуқшунос хулосаси:Ҳуқуқшунос хулосасининг мазмуни

 

_______________Ҳуқуқшуноснинг Ф.И.О.си

 

 

Шартнома рўйхатдан ўтказилган бошқарма номи бошқармаси томонидан Шартнома рўйхатдан ўтказилган сана куни Шартнома рўйхатдан ўтказилган рақам-сон рақами билан рўйхатдан ўтказилди.

 

Шартнома рўйхатдан ўтказилган бошқарма номи бошқармаси бошлиғининг сув масалалари бўйича ўринбосари

 

 

 

Сув масалалари бўйича ўринбосарнинг Ф.И.Оси

___________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлари ҳамда саноат ва энергетика корхоналари ўртасидаги тузиладиган техник сув етказиб бериш тўғрисида шартнома