Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида
Шартнома № шартнома рақами
Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган жой
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 340-343-моддаларига асосан бир томондан Иш берувчи ташкилотнинг номи номидан Иш берувчи шахс лавозими Иш берувчи раҳбарининг Ф.И.О.,кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб юритилади, иккинчи томондан фуқаролик паспорти (паспорт маълумотлари Ходимнинг паспорт серияси ва рақами)асосида ҳуқуқий муносабатларга киришувчи Ходимнинг Ф.И.О.,кейинги ўринларда “Ходим” деб юритилади, мазкур шартномани куйидагича туздилар:
1. Ходимнинг эгаллаб турган лавозими Ходимнинг лавозими ва бажараётган иши Ходимнинг бажариб турган иши,ходимга Иш берувчи ташкилотнинг номи томонидан ишониб топширилган моддий қимматликлар яъни:
Ходимга ишониб топширилган моддий қимматликлар номи ва сони каби мол-мулк ва номоддий кўринишга эга бўлган ҳуқуқлар (мол-мулк)ни сақлаш, уларга шикаст етказмаслик, махсус буйруқ, қарор, фармойиш ёки шунга ўхшаш ҳужжатларсиз бошқа шахсларга топширмаслик бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади.
1.1. Ходим юқоридаги мол-мулкларни сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгарликни олишда қуйидагиларга мажбур:
а) иш берувчига унга ишониб топширган моддий қиммаликларни сақланишини таъминлашда хавф-хатар туғдирувчи хамма ҳолатлар тўғрисида ўз вақтида хабар бериш;
б) унга ишониб берилган қимматликларнинг ҳаракати ва қолдиқлари тўғрисида маҳсулот пул ва бошқа ҳисоботлар ҳисобини олиб бориш ва белгиланган тартибда иш берувчи томонидан масъул қилиб белгиланган ходимга тақдим қилиш:
в) унга ишониб топширилган моддий қимматликларни рўйхатдан ўтказиш чоғида иштирок этиш:
г) унга бириктирилган моддиқ қимматлик ва корхона мулкини сақламаганлик учун иш берувчига етказилган зарарни тўлиқ тўлаш:
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига асосан моддий жавобгарликни тўла равишда ўз зиммасига олиш.
1.2. Ходим иш берувчига етказилган зарарни, ўз ихтиёри билан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида бирданига тўлаш ҳуқуқига эга.
Ходимнинг бошқа мажбуриятлари
2. Иш берувчи қуйидагиларга мажбур:
а) ходимга нормал ишлашини ва унга ишониб топширилган моддий қимматликларни тўла сақлашни таъминлаш учун зарур шарт-шароитни яратиб бериш;
б) ходимни иш берувчига келтирган зарари учун ходимларнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги амалдаги қонунлар, шунингдек йўриқномалар, мулкни сақлаш нормаси ва қоидалари билан таништириш:
в) белгиланган тартибда моддий қимматликларни рўйхатдан ўтказишни олиб бориш.
2.1. Иш берувчи келтирилган зарар учун ходимдан ундиришни тўла ёки қисман рад этиш ҳуқуқига эга.
3. Ходим томонидан келтирилган зарар миқдори ва уни тўлаш, ҳисобхона ҳисоби асосида ҳақиқий етказилган зарар бўйича аниқланади.
4. Агар зарар ходим айби билан келтирилмаганлиги ва шунингдек охирги зарурат ва шу каби жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатлар натижасида келтирилганлиги аниқланса у ҳолда ходимдан моддий жавобгарлик олиб ташланади.
5. Мазкур шартнома иш берувчи томонидан ходимга моддий қимматлик ва мулк ишониб топширилган меҳнат муносабатлари давом этаётган вақтда кучга эга.
6. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бирдек юридик кучга эга, улардан бири иш берувчида, иккинчиси эса ходимда сақланади.
Иш берувчининг бошқа мажбуриятлари
7. Томонлар манзили ва имзолари:
ИШ БЕРУВЧИ |
ХОДИМ |
|
Иш берувчи раҳбарининг Ф.И.О. |
Ходимнинг Ф.И.О. |
|
Иш берувчининг манзили Иш берувчининг ҳисоб рақами Иш берувчининг СТИР рақами Иш берувчининг МФО рақами Иш берувчининг ОКЭД рақами |
Ходимнинг манзили Ходимнинг СТИР рақами |