Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Давлат мол мулкини гаровга қўйиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

ДАВЛАТ МОЛ-МУЛКИНИ ГАРОВГА ҚЎЙИШ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Гаровга олувчи банкнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Гаровга олувчи” деб юритилади) номидан Гаровга олувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Гаровга олувчи банкнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.Осибир томондан ва Гаровга қўювчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “ Гаровга қўювчи ” деб юритилади) номидан Гаровга қўювчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Гаровга қўювчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

1. Ушбу шартнома Гаровга олувчининг (банкнинг) Кредит шартномаси имзоланган йил ва санадаги Кредит шартномасининг рақами-сонли кредит шартномаси бўйича Гаровга қўювчига (қарздорга) Кредитни қайтариш санасигача қайтариш шарти билан Кредитнинг умумий миқдори сўм миқдорда кредит бериш тўғрисидаги шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

2. Мол-мулк гарови, Гаровга олувчининг (банкнинг) кредит шартномаси бўйича талабларни, уларни қаноатлантириш пайтига келиб ҳосил бўлган ҳажмда, жумладан, фоизлар, мажбуриятни бажаришни кечиктириш оқибатида етказилган зарарни қоплаш, неустойка ва ундириш харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда қаноатлантирилишини таъминлайди.

3. Гаровга қўйилган мол-мулк олдинги гаровлардан, хатланишдан ва мусодара қилинишдан ҳолидир ҳамда ўзга шартномалар бўйича низо предмети ҳисобланмайди.

4. Гаровга қўйилаётган мол-мулк Мулк эгасининг ёки ваколат берган органнинг номига тегишлидир.

5. Давлат мол-мулкини гаровга қўйишга тегишли давлат мулкини бошқариш органининг Давлат мол-мулкини гаровга қўйишга тегишли давлат мулкини бошқариш органининг рухсатномаси рақами-сонли рухсатномаси берилган.

6. Гаровга қўювчи Кредит шартномаси имзоланган йил ва санадаги Кредит шартномасининг рақами-сонли кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида Гаровга олувчига жами Гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг суммаси сўм миқдордаги қуйидаги мол-мулкни гаровга қўяди:

Гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг номи

Гаровга қўювчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Гаровга қўйишган мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан белгиланиши бўйича фойдаланиш;

Ундирувга қаратилган гаров нарсаси сотилгунга қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш ва уларга ундирувни қаратишни тўхтатиш;

Гаровга олувчидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ёки қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш.

Гаровга қўювчининг мажбуриятлари:

Мазкур шартномани тегишли давлат мулкини бошқариш органида рўйхатдан ўтказиш;

Мазкур шартномани нотариал тартибда гувоҳлантириш;

9. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш чораларини кўриш, шу жумладан, ўз вақтида жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

9.1. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг мавжудлиги, асралиши ва сақланиш шароитларини, шунингдек шартнома шартларининг бажарилишини текширишга келган Гаровга олувчига (унинг вакилларига) тўсқинлик қилмаслик;

9.2. Гаровга олувчининг талабига кўра, ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

9.3. Қарзни бошқа шахсларга ўтказмаслик;

9.4. Гаров нарсасини алмаштирмаслик;

9.5. Гаровга қўйилган мол-мулкни навбатдаги гаровга қўймаслик.

Гаровга олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Гаровга қўйилган мол-мулкнинг амалда мавжудлиги, ҳолати ва сақланиш шароитини ҳужжатлар бўйича текшириш;

Гаровга қўювчидан гаровга қўйилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилиш;

Гаровга қўйилган мулк Гаровга олувчининг айби бўлмаган ҳолда йўқолган ва Гаровга қўювчи Гаровга олувчининг розилигига мувофиқ мол-мулкни ўзга, қиймати ва хоссаларига кўра йўқотилган мулкка тенг бўлган мол-мулкка алмаштиришдан бош тортган тақдирда, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш.

11. Гаровга олувчи Гаровга қўювчининг талабига мувофиқ кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ ёки қисман бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Махсус шартлар.

Гаровнинг нарсаси бўлган мол-мулк бегоналаштирилган, ижарага берилган, сотилган ёки ундирувга қаратилган тақдирда, тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка зид келмайдиган шартларга ва тартибга риоя қилиш мажбуриятини оладилар.

Гаровга қўйилган мол-мулкни ким ошди савдосида сотишдан олинган маблағларни тақсимлашда Гаровга олувчининг гаров шартномаси бўйича талабларни қаноатлантиришда биринчи навбатдаги устунлик ҳуқуқи ҳисобга олинади.

Мазкур шартнома бўйича гаров нарсасига бўлган мулкчилик ёки ижарага оид ҳуқуқларнинг Гаровга олувчига ҳам, учинчи шахсларга ҳам ўтишига йўл қўйилмайди.

Гаровга олувчининг талаблари учинчи шахслар томонидан қаноатлантирилиши мумкин эмас.

Гаровга олувчи кредит шартномаси бўйича етишмаётган пул маблағларини қоплаш учун Гаровга олувчининг бошқа мол-мулкига ундирувни қаратишга йўл қўйилмайди.

Гаров шартномаси тарафлар томонидан имзолангандан кейин, давлат мулкини бошқариш тегишли қўмитасининг гаров битимларининг ҳисобга олиш рўйхатига олинган пайтдан бошлаб кучга киради.

Гаров ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

Кредит шартномаси бўйича гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;

Гаровга қўйилган мол-мулк нобуд бўлганида.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

ГАРОВГА ОЛУВЧИ:

Юридик манзили: Гаровга олувчининг юридик манзили

Ҳ/Р:Гаровга олувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Гаровга олувчининг банк коди

СТИР: Гаровга олувчининг СТИР рақами

Гаровга олувчи билан боғланиш учун телефон рақами

ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ:

Юридик манзили: Гаровга қўювчининг юридик манзили

Ҳ/Р Гаровга қўювчининг ҳисоб рақами

Банк коди Гаровга қўювчининг банк коди

СТИР: Гаровга қўювчининг СТИР рақами

Гаровга қўювчининг телефон рақами

 

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

 

 

Давлат мол мулкини гаровга қўйиш шартномаси