МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИККОРХОНАЛАРИГА МЕХАНИЗАЦИЯ ЁРДАМИДА ИШЛАР БАЖАРИШ(ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ) ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Ижрочининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Ижрочи” деб юритилади) номидан Ижрочига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Ижрочининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Осибир томондан ва Буюртмачининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) номидан Буюртмачига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатасосида иш юритувчи Буюртмачи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.Осииккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Буюртмачи топшириқ беради, Ижрочи эса, қуйидаги хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш) мажбуриятини олади:
Бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизмат номи
Хизмат кўрсатиладиган майдоннинг ўлчов бирлиги
Техника тури (русуми)
Хизматларни бажариш муддати
Хизматлар баҳоси (сумда)
Кўрсатиладиган хизмат (бажариладиган ишлар)га нисбатан қўйиладиган иқтисодий, техник, ташкилий ва бошқа талаблар:
Шартноманинг амал қилиш муддати:
Бошланиши: Шартноманинг амал қилиш муддати бошланиши
Тугаши: Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана
ИЖРОЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Буюртмачининг топшириғига мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча ишларни агротехника муддатларида бажариш;
2.2.Берилган буюртма ҳажмига мувофиқ агротехник муддатларда етарли миқдорда ва соз ҳолатдаги техника воситалари ажратиш ва ушбу шартномада белгиланган муддатда ишларнинг агротехника талабларига мувофиқ сифатли бажарилишини таъминлаш;
2.3.Хизмат курсатиш учун ажратилган техника воситаларининг мавсумда бетўхтов ишлашини таъминлаш;
2.4.Буюртмачининг қишлоқ хўжалик техникаси, машина ва механизмлари таъмирдан чиққанлиги тўғрисида уни 3 кунлик муддатда хабардор қилиш.
БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Мавсумий қишлоқ хўжалик тадбирлари бошланишидан 10 кун олдин бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар бўйича Ижрочига ёзма буюртма бериш ва ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда ишларни бажариш учун тайёр экин майдонлари ажратиб бериш;
Ижрочи томонидан ажратилган техника воситаларининг бетўхтов ишлашини таъминлайдиган даражада ва миқдорда иш кўлами яратиш;
Таъмирланиши ва техник хизмат кўрсатилиши лозим бўлган қишлоқ хўжалик техникалари, машина ва механизмларни бутланган ҳолда ўзининг транспорти билан Ижрочига етказиб бериш ва таъмирлаш ишлари бажарилгач, бу ҳақда Ижрочининг хабарномасини олган пайтдан бошлаб 3 кун ичида қабул қилиб олиш;
Мавсум давомида ёнилғи-мойлаш материаллари таъминотида узилишлар бўлиб қолган тақдирда, ажратилган техника воситаларини ўз ҳисобидан ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш ва бу харажатларни Ижрочи ҳисобига киритиш (бажарилган ишлар қийматидан чегириб ташлаш).
ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Бажарилган ишлар (хизматлар) учун Буюртмачи мазкур шартномага илова қилиниб, унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган шартномавий баҳо тўғрисидаги баённомага мувофиқ мавсумий ишлар бошланишидан 10 кун олдин шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган иш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда олдиндан тўлов тартибида мазкур суммани тўлайди.
Якуний ҳисоб-китоблар ҳар бир иш тури бўйича мавсум тугагандан сўнг тарафлар томонидан имзоланадиган бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар далолатномаси асосида, ушбу далолатнома имзолангандан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Тарафлар келишган шартномавий баҳолар эҳтиёт қисмлар, ёнилғи-мойлаш материаллари нархининг ошиши ва бошқа омиллар таъсирида ўзгариши мумкин. Бу ҳолда тарафлар янги таҳрирдаги шартномавий баҳо тўғрисидаги баённомани имзолайдилар. Янги баҳолар тўғрисидаги баённома шартноманинг таркибий қисми ҳисобланади ва унга илова қилинади.
ИШЛАР (ХИЗМАТЛАР)НИ ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ижрочи ушбу шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган хизматларни (ишларни) шахсан ўзи агротехника талаблари ва шартнома шартларига мос ҳолда бажариши шарт.
5.2.Ишлар бажарилгандан сўнг Ижрочи Буюртмачига бажарилган ишлар (хизматлар)ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тақдим этади ва унга ҳисобот ҳужжатларини илова қилади.
5.3.Ишлар (хизматлар) натижаларидан қониқмаган тақдирда, Буюртмачи ушбу далолатномани олган пайтдан бошлаб 3 кун ичида Ижрочига ишларни қабул қилишдан бош тортиш тўғрисида асослантирилган ва ёзма равишда тузилган раднома юбориши шарт.
5.4.Буюртмачининг радномаси асосли деб топилган тақдирда, тарафлар икки томонлама далолатнома тузадилар ва унда қўшимча бажарилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) рўйхати ва уларни бажариш муддатларини кўрсатадилар. Сифати лозим даражада эмас деб топилган ишлар (хизматлар) Ижрочи ҳисобидан бартараф этилади ёки бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан Буюртмачи қилган харажатлар Ижрочи томонидан қопланади.
5.5.Ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) жараёнида уларни давом эттириш имконияти йўқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Буюртмачи бу ҳақда Ижрочини хабардор қилиши ва у билан бирга зарурий чораларни кўриши шарт.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ижрочи ушбу шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, у келтирган зарарни Буюртмачига тўлиқ тўлаши шарт, лекин бу тўлов ушбу шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Неустойка ва зарарни тўлаш тарафларни шартномавий мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.
Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар «Демократия ва инсон қуқуқлари институти» республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда, ҳақиқий ҳисобланади.
Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра, етказилган зарар қопланган ҳолда йўл қўйилади.
Буюртмачи хизматларнинг белгиланган баҳосини тўлиқ тўлаш шарти билан ушбу шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома Ижрочининг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ижрочи ушбу шартнома бекор қилиниши туфайли Буюртмачига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билан ушбу шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома Буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
Ижрочи: Юридик манзили: Ижрочининг юридик манзили Ҳ/Р:Ижрочининг ҳисоб рақами Банк коди Ижрочининг банк коди СТИР: Ижрочининг СТИР рақами Ижрочи билан боғланиш учун телефон рақами |
БУЮРТМАЧИ: Юридик манзили: Буюртмачининг юридик манзили Ҳ/Р Буюртмачининг ҳисоб рақами Банк коди Буюртмачининг банк коди СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами Буюртмачининг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни