Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Давлат божини қайтариш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун,ой, йил)
Илтимоснома берувчи
  • Масалан: “Нур” МЖЧ ёки ЯТТ А.Алиев
Илтимоснома мазмуни
  • Изоҳ: Масалан ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаганлиги, ёки даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаганлиги, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаганлиги

Юклаб олинг

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номига

Илтимоснома берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан

Манзил: Илтимоснома берувчининг манзили

ИЛТИМОСНОМА

Давлат божини қайтариш тўғрисида

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавогарга нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан қўзғатилган иш мавжуд эди.

Хозирда мен тақдим қилган даъво ариза ФПКнинг 122-моддасига асосан Даъво аризани кўрмасдан қолдириш сабаби сабабли кўрмасдан қолдирилди. Мен Судга тўланган давлат божи миқдори сўм давлат божи тўлаган эдим. Хозирда умумий асослар янгидан даъво ариза тақдим қилмоқчиман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-109-моддаларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Мен томонимдан тўланган Судга тўланган давлат божи миқдори сўм давлат божини қайтаришингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Ариза нусхаси.

Даъво аризам кўрмасдан қолдирилганлигини асословчи ҳужжатлар.

Илтимоснома берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси

имзо

Илтимоснома берилган сана

Давлат божини қайтариш тўғрисида илтимоснома

Давлат божи — амалга оширилган қатор хизматлар, хусусан, суд томонидан даъво аризалари ва бошқа ҳужжатларнинг қабул қилиниши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, қатор ҳужжатларни бериш, шунингдек, махсус ҳуқуқни берганлик учун ундириладиган тўловдир.

Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади. Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган тегишли давлат органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак.

Давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан эътиборан беш кун ичида ёки суд ҳужжатлари асосида қайтаради. Ўз навбатида давлат органи ёки ташкилот қайтарилиши лозим бўлган, илгари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божи суммасининг бир қисмини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда хабар юборади.