Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бола учун алимент ундириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво-ариза реквизитлари
  • Мисол учун Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани судига
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
  • Бу ерда вилоят, туман (шаҳар) яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади
Даъво-ариза мазмуни
  • Масалан: Отам, онам, фарзандликка олган қариндоши (Оила Кодексининг 108-моддаси)
  • Рақам ва сўз билан ёзилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Почта: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари

Почта: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

ДА Ъ В О А Р И З А

(Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бола учун алимент ундириш тўғрисида)

Мен Даъвогар туғилган санасида туғулганман, Мен Даъвогарнинг ногиронлигига сабаб бўлган касаллигининг номи касаллигим сабабли ногирон бўлиб қолганман.

Мен вояга етган бўлсамда, юқоридаги касаллигим сабабли меҳнатга лаёқатcизман.

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си менинг Жавобгар даъвогарнинг қандай қариндоши бўлади бўлади. Жавобгарнинг Ф.И.О.си меҳнатга лаёқатли, ўзининг доимий даромадига эга, лекин мени ихтиёрий равишда моддий таъминламаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида 77-моддасида ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 108-моддасига кўра, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож вояга етган болалар ота-онасидан, агар улар йўқ бўлса, қариндошлари ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа шахслардан ўз таъминоти учун алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг моддий ва оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 108-моддасига асосан

СЎРАЙМАН:

Жавобгар даъвогарнинг қандай қариндоши бўлади Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан моддий таъминотим учун ҳар ойда Ундириб берилиши сўралаётган алимент миқдори сўм миқдорида қатъий суммада алимент ундириб беришингизни.

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Даъво ариза нусхаси;

2. Меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи хужжатлар;

3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

4. Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

____________

(Имзо)

Даъво ариза берилган сана

Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз бола учун алимент ундириш тўғрисида даъво ариза

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.