Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисида даъво-ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво-ариза реквизитлари
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Ушбу бандга вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами кўрсатилади
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади
  • Изоҳ: Ер ҳажми "сотих" ўлчов бирлигида кўрсатилади

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво-ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича вилоят суд номига

 

Аризачи: Аризачининг Ф.И.О.си

Манзил: Аризачининг яшаш манзили

Телефон: Аризачининг телефон рақамлари

Почта: Аризачининг почта (электрон) манзили

 

 

 

АРИЗА

(Ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисида)

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, ер миқдори ва сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш), ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш, шунингдек ер кадастри ахборотини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга тегишли шакллар ва ҳажмларда бериш ер кадастрининг мазмунини ташкил этади.

Мулк ҳуқуқи субъектини, ер участкаларига эгалик қилиш ва фойдаланишни белгиловчи, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминловчи, ерни ҳисобга олиш ва баҳолаш учун асос яратувчи ерни рўйхатдан ўтказишга доир ахборот ер кадастри ахборотининг асосий, дастлабки таркибий қисми ҳисобланади.

Дастлабки рўйхатдан ўтказиш ахборотини шакллантириш пайтида ишларни ўтказиш пайтигача тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлувчи ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар чегаралари белгиланади ва рўйхатдан ўтказилади (қайта рўйхатдан ўтказилади).

Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

Мен Сотиб олинган уй-жойнинг манзили манзилида жойлашган уй-жойни Олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган сана кунидаги олди-сотди шартномасига кўра жавобгардан сотиб олганман. Мен уй-жой билан бирга ушбу уй-жойга туташ Мулк ҳуқуқи белгиланиши сўралаётган ер майдонининг ҳажми ер майдони ҳам бор. Ушбу ер бўйича қўшнилар билан ҳам низолар мавжуд эмас. Бироқ, шартномада ер учаскаси қайд қилинмасдан қолиб кетган. Аслида, мен кўчмас мулкни унга тутуш бўлган ер участкаси билан бирга сотиб олганман. Шу сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига кўра, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 482-моддаси талабига кўра, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади. Сотувчи сотилаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган тақдирда сотиб олувчига ер участкасининг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи ёхуд кўчмас мулкни сотиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ берилади. Агар шартномада кўчмас мулкни сотиб олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган бўлмаса, сотиб олувчига ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва бу кўчмас мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган муайян қисмига мулк ҳуқуқи ўтади. Сотувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкни, агар бундай участкадан фойдаланишнинг қонун ёки шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ана шу ер участкаси мулкдорининг розилигисиз сотишга йўл қўйилади. Бундай кўчмас мулк сотилганида сотиб олувчи кўчмас мулкни сотаётган шахс ер участкасининг тегишли қисмидан қандай шартларда фойдаланган бўлса, ўша шартларда фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31, 33-35-модаларида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаси бериш (ажратиш) тўғрисидаги қарорига ёки ижара, олди-сотди шартномасига ҳамда ер участкасини ўзга шахсга ўтказишнинг бошқа турларига, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарорига асосан берилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида 1-сон қарорининг 10-11-бандларига мувофиқ, ер фонди маълумотларини ҳар хил кўрсаткичлар бўйича дастурий маҳсулот асосида таҳлил қилиш имконини таъминлаш мақсадида ер кадастри шакл бўйича юридик шахсларнинг ер тоифалари бўйича ер участкалари тўғрисидаги асосий маълумотлар киритилади, ҳамда ердан фойдаланувчиларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва улар билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 482-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан

 

СЎРАЙМАН:

 

Сотиб олинган уй-жойнинг манзилида жойлашган уй-жойга туташ ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқимни белгилашингизни сўрайман.

 

Илова:

1. Даъво ариза нусхаси,

2. Давлат божи нусхаси,

3. Паспорт нусхаси,

4. Уй кадастр ҳужжатлари,

5. Яшаш жойдан маълумотнома,

5. Даъво аризамни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

 

 

Аризачининг Ф.И.О.си

______________

(Имзо)

Ариза берилган сана

 

 

 

Ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисида даъво-ариза

Даъво аризаси Фуқаролик судида иш қўзғатиш учун асос ҳисобланади. Агар суднинг олдига ҳал қилиш учун бирор масала қўйилган ҳолда ариза тақдим этилган бўлиб, унинг шакли ва мазмуни даъво аризасига қўйилган талабларга жавоб бермаса, бу ҳолат даъво қўзғатиш учун асос бўла олмайди.

Мазкур даъво ариза мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидаларига асосида шакллантирилган.

Дастурдан фойдаланган ҳолда мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги аризани бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.